RU

Последние новости

21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  11 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  1 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  6 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  47 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   22 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

"Энг зўр-2022". Павел Бугало ягона, Одил Аҳмедов рекордчи, дебютант Кападзе, Бердиев ва Саркисян Новости

"Энг зўр-2022". Павел Бугало ягона, Одил Аҳмедов рекордчи, дебютант Кападзе, Бердиев ва Саркисян

26 ноябрь куни йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш "Энг зўр-2022" маросими бўлиб ўтади.

Мазкур тантанага оид айрим фактларни келтириб ўтамиз ва бироз тарихга юзланамиз.


Йилнинг энг яхши футболчиси

— 1992 йилдан бери ўтказиб келинаётган совриннинг илк эгаси Валерий Кечиновдир (1992, "Пахтакор")

— Одил Аҳмедов бу борада яққол рекордчи. Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси 6 маротаба мамлакатимизда тенгсиз деб топилган. 

— Александр Гейнрих бу совринни ютган энг ёш футболчи ҳисобланади. Саша 2002 йил 18 ёшида энг яхши футболчи сифатида эълон қилинган. 

— Павел Бугало йилнинг яхши футболчиси бўлган ягона дарвозабон бўлиб турибди. Таниқли собиқ посбон 1996-1997 йил "Пахтакор" сафида мазкур совринга лойиқ кўрилган. 

— Совринни ютган энг ёши катта футболчи Миржалол Қосимов 34 ёш

— Энг яхши футболчи сифатида шу кунгача фақат 3та хорижлик футболчи номзодлар қаторига кирган. Муҳсин Муҳаммадиев (Тожикистон 2000), Гочгули Гочгулиев (Туркманистон 2002), Ривалдо (Бразилия 2009)


Энг яхши мураббий

— Юрий Саркисян ва Рўзиқул Бердиев 5 маротабадан Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийига айланган. 

— Қуйидаги хорижлик мураббийлар номзодлар қаторидан жой олган. Улардан биттаси ғолиб чиққан.  Александр Мягков (Россия, "Сўғдиёна" 1998), Сергей Шевченко (Украина, "Андижон"  1999, "Қизилқум" 2000), Тачмурод Агамуродов (Туркманистон, 2004 "Пахтакор"), Юрген Гёде (Германия, Ўзбекистон терма жамоаси 2004), Виктор Кумиков (Россия, "Машъал" 2007). 

— Самвел Бабаян 2015 йилдан сўнг яна энг яхши мураббийлар номзодлигига лойиқ кўрилди. 

— Тимур Кападзе фаолиятида илк бор йилнинг энг яхши мураббийи совринини қабул қилиб олиши мумкин. 


—  Рўзиқул Бердиев яна бир бор бу совринга эга чиқса, Юрий Саркисяннинг рекордини янгилайди. 

— 1996 йилдан бери ҳозиргача жами 13 нафар мураббий ушбу номинацияда тенгсиз бўлган.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика