RU

Последние новости

20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  1 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   6 19:21АПЛ. "Ливерпуль", "Ньюкасл", "Сандерленд" ва бошқа жамоалар таркиби аниқ!  2 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  9 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  8 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  6 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  1 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  225 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  2 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  6

Беларусь чемпионати. Яхшибоев ва Умаров майдонга тушган баҳсда "Энергетик" аутсайдерга мағлуб бўлди Новости

Беларусь чемпионати. Яхшибоев ва Умаров майдонга тушган баҳсда "Энергетик" аутсайдерга мағлуб бўлди

Беларусь чемпионати 13-турида ҳамюртларимиз тўп тепадиган “Энергетик-ГБУ” жамоаси ўз майдонида “Белшина” билан куч синашди.

"Энергетик-БГУ" - "Белшина" 0:1

Гол: Ковель 47.


"Энергетик-БГУ" - "Белшина"

"Энергетик-БГУ": Леско, Гирс, Матаву, Мирошников, Носко, Свирепа, Тве, УМАРОВ, Шкурдюк, Юдчиц, ЯХШИБОЕВ.


"Белшина": Харитонович, Рекиш, Башилов, Глебко, Грек, Ковель, Маляров, Нечаев, Салимов, Соланович, Ясюкевич.

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ


90+5. "Энергетик" учун сўнгги имконият. Яхшибоев жарима зарбасини ижро этишга тайёр. Жасурнинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

90+3. Асосий вақтга қўшиб берилган 5 дақиқанинг ярми ўтиб бўлди.

90+1. Яхшибоев жарима зарбаси орқали тўпни рақиб майдончасига ташлади, аммо тўпни дарвозага тўғирлаб қўядиган футболчи топилмади.

89. "Энергетик"нинг ҳисобни ўзгартириш учун қилган ҳаракатлари бефойда якунланишда давом этяпти.

80. Баҳснинг асосий вақти якунланишига 10 дақиқа қолди, аммо Жасур Яхшибоев ўйинда кўринмай қоляпти.

78. Мезбонларнинг ҳужумлари сони кескин камайиб кетди. Энди "Белшина" ҳужумда фаол ҳаракат қиляпти.

73. "Энергетик" футболчиси ҳужум вақтида жароҳат олгани туфайли баҳс тўхтатилган. Шифокорлар майдонда тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

72. ЗАРБА! Харитонович рақиб футболчиларининг зарбаларини қайтаришдан тўхтамаяпти. 

69. Яхшибоев бир рақибни алдаб, дарвозага зарба берди, аммо тўп ҳимоячига тегиб қайтди.

65. Жасур Яхшибоев жамоасининг ҳужумда иши юришмаяпти. Баъзи ҳужумларни посбон ва ҳимоячилар бартараф этса, бошқаларини тўсин ҳамда устунлар йўққа чиқармоқда.

63. Твенинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди, мезбонларнинг омади келмаяпти.

61. "Энергетик" рақиб жарима майдончаси чизиғи ёнгинасида жарима зарбаси ишлаб олди.

59. Мезбонлар комбинацион ҳужум амалга оширишга уринишяпти, бироқ "Белшина" ҳимоячилари яхши ҳаракат қилиб, рақиб яратаётган хавфни бартараф этмоқда.

55. "Энергетик"нинг саноқлик мухлислари ўз жамоасини бор кучи билан қўллаб туришибди.

51. Алексей Носко узоқ масофадан тўпга зарба бериб, ҳисобни тенглаштиришга уринди, аммо тўп йўналиши ноаниқ.

47. Гол! Меҳмон жамоа вакиллари ҳисобни очишди. Ковель жамоадошининг ҳаволатиб узатган тўпини боши билан дарвозага тўғирлаб қўйди.

46. Жамоалар майдонга қайтишди ва иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС 0:0

Сайтимизда юзага келган баъзи муаммолар учун узр сўраймиз.

12. "Энергетик" футболчиси Тве дарвозабон билан бирга-бир чиқиб устунни нишонга олди.

10. Яхшибоев ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб киришга уринди, аммо ҳимоячиларни алдаб ўтолмагач, тўп жамоадошига узатди.

8. "Энергетик"нинг кам сонли ҳужумларидан бири тўпни олдириш билан якунланди.

6. Учрашувда ҳисоб очилишига бир баҳя қолди, "Белшина" футболчичи тўпни жарима майдончасига узатди, аммо унинг жамоадоши тўпга зарба бера олмади.

1. Учрашув бошланди.




Мазкур беллашувда ҳамюртларимиз Жасур Яхшибоев Шаҳбоз Умаров ва одатдагидек учрашувни асосий таркибда бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, “Энергетик –ГБУ” – “Белшина” учрашуви Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика