Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди
12 ноя 2025 20:36
Новости
Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди
"Манчестер Юнайтед" 19 ёшли бразилиялик ўйинчи Эндрик билан ижара шартномаси тузишга қизиқиш билдирмоқда.
Футболчи "Реал" таркибида ўйин амалиётига эга эмас, шу боис жаҳон чемпионати олдидан ўзига янги клуб қидирмоқда.
Манкунианликларнинг ҳужумчига қизиқиши словениялик ҳужумчи Беньямин Шешконинг жароҳати билан боғлиқ. Ҳужумчи "Тоттенхэм"га қарши ўйинда (2:2) жароҳат олди. Жароҳатнинг оғир-енгиллиги ҳозирча маълум эмас, аммо Шешко узоқ муддатга сафдан чиқса, Аморим ҳужумни кучайтириши керак бўлади.
Аввалроқ, Эндрикни Франциянинг "Лион" клуби билан боғлашганди. Бразилиялик ҳужумчига Лига 1 клуби асосий даъвогар сифатида кўрилаётганди.
Похожие новости
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Комментарии