Энцо Мареска: "Жароҳатларнинг кўплиги бежизга эмас"
31 авг 17:44
Новости
Энцо Мареска: "Жароҳатларнинг кўплиги бежизга эмас"
"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска ўйинлар сонининг кўплиги жароҳатларнинг ортаётганини айтиб ўтди.
"Жароҳатларнинг кўпайиб кетгани бежизга эмас. Ўтган мавсумда Ливай Колуилл, Коул Палмер ва Мойсес Кайседо барчадан кўра кўпроқ ўйнади.
Ливай ҳам жароҳат оллди, Коул ҳам, Мойсес эса "Вест Хэм"га (5:1) қарши ўйиндан кейин илк марта шуғулланди. Мавсум шундай бошланди.
Бу шунчаки тасодиф эмас, гап ўйинлар сонида. "Манчестер Сити"нинг ўтган мавсумдаги ўйинлар сонига қаранг. Улар икки ёки учинчи ўйиндан кейин Родридан айрилди. Ундан олдинги мавсумда Родри барчадан кўпроқ ўйнаганди.
Менимча бизда ҳам шундай муаммолар бўлса керак. Биз энди вазиятга мослашишимиз ва футболчиларни тезроқ тиклашга улгуришимиз керак", - деди Мареска.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии