RU

Последние новости

00:40"Манчестер Юнайтед" - "Эвертон". Асосий таркиблар маълум  20 00:15Туркия Суперлигаси. Шомуродов лига тўпурарига айланган баҳсда "Башакшеҳир" 101 дақиқадаги гол эвазига мағлуб бўлди  11 23:32Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" ютқазди, "Шабаб Ал Аҳли" Қатар жамоасини таслим қилди  0 23:00Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Қийин кунларни бошдан кечиряпмиз"  22 22:49Элит ОЧЛ. "Трактор" бош мураббийи Драган Скочич: "Агар иккинчи голни урганимизда янада хотиржам бўлардик"  0 22:41Рунининг Салоҳ ҳақида фикри: "У ҳимояда ёрдам бермайди – "Ливерпуль" захирасида ўтирган янги ўйинчилар буни кўриб қандай хулоса чиқаради?"  1 22:23ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистондан кимлар қатнашади?  7 21:42Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...  42 21:18"Истанбул Башакшеҳир" - "Трабзонспор". Таркиблар эълон қилинди  38 21:02Икром Алибоев — Чемпионлик, қизил карточка ва Германиядан таклиф ҳақида  1 20:52Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар  32 20:35Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди  159 19:58Гвардиола Родрининг аҳволи ҳақида ахборот берди  0 19:31Винисиус қишда "Реал"ни тарк этиши мумкин, унга АПЛ клублари даъвогар  3 19:03Эронлик футболчи спиртли ичимликлар ҳақидаги видео туфайли жамоа машғулотларидан четлаштирилди  1

Элит ОЧЛ. "Трактор" бош мураббийи Драган Скочич: "Агар иккинчи голни урганимизда янада хотиржам бўлардик" Новости

Элит ОЧЛ. "Трактор" бош мураббийи Драган Скочич: "Агар иккинчи голни урганимизда янада хотиржам бўлардик"

Бугун Элит Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Насаф" - "Трактор" (Эрон) учрашуви бўлиб ўтди ва меҳмонлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Трактор" клуби бош мураббийи Драган Скочич ўз фикрларини билдирди.


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ғалаба учун барчага раҳмат: жамоамиз мураббийлар штабига, футболчиларга ва клубимиз раҳбариятига. Ўйлайманки, биринчи таймда назорат қўл остимизда бўлди. Биз ҳам, рақиб ҳам гол уриши мумкин эди. Вазиятлар яратилди, қизиқ учрашув кечди. Лекин иккинчи таймда бироз ўйинимиз ўхшамади, устунлик кўпроқ рақиб томонга ўтди. Агар иккинчи голни урганимизда янада хотиржам бўлардик. Лекин якунда кичик ҳисобдаги ғалаба ҳам хурсанд қилди.


Учрашувнинг энг яхши футболчиси Реги Лушкья:

- Гол урганимдан хурсандман, лекин энг муҳими ғалаба қозонганимиз бўлди. Жуда қийин баҳс ўтказдик. Меҳмонда уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман. Яхши ўйин учун ҳамма жамоадошларимга рамат айтаман.


- Бош мураббийга савол: бугун "Насаф" ҳисобдан ташқари қайси жиҳатлар бўйича мағлуб бўлди деб ҳисоблайсиз?

- "Насаф" ҳам сифатли жамоа. Улар тўп билан кўп югуришди, бизда ҳам чизиқлар яхши ўйнади. Тўп бир жойда туриб қолмади. Жамоамиз таркибида яхши футболчилар кўп ва умумий жиҳатдан рақибдан устун кўринган бўлишимиз мумкин. Меҳмонда ўйнаш ҳар доим қийин бўлган. Бугун мухлислар ҳам "Насаф"ни қўллаб туришди. Аммо ўйин томонлама бугун яхшироқ эдик деб айта оламан.


- "Трактор" Элит ОЧЛда ўз олдига қандай мақсад қўйган?

- Мақсад ҳар доим энг юқори бўлади. Агар ўйиндан ўйинга кучайиб борсак, бу мени хурсанд қилади. Элит ОЧЛда ўйнаш осон эмас, мақсадсиз эса умуман ўйнаб бўлмайди. Бугун баъзи сабабларга кўра, айрим футболчиларимиз майдонга туша олишмади, шунга қарамай ўйинда иштирок этганлар яхши ҳаракат қилишди. Кўп учрашувларда майдонга тушяпмиз ва таркибни ротация қилишга тўғри келяпти.


- Иккинчи таймдаги суст ўйин ҳисобни сақлаб қолишга уриниш билан боғлиқми?

- Йўқ, биз 1:0ни сақлаб қолиш учун ўйнамадик, чунки ҳисоб қалтис эди. Танаффусдан кейин нега бўшашдик? Чунки яхши ўйин кўрсатишимизга рақиб йўл қўймади, устунлик "Насаф" томонига ўтгач биз ҳимояланишга мажбур бўлдик. Рақиб таклиф қилган ўйиндан келиб чиқиб ҳаракат қилдик.


- ОЧЛ қуръа маросимидан кейин "Насаф"ни кучли бешликда кўрганмидингиз?

- Мен кеча ўйиндан олдинги матбуот анжуманида ҳам айтиб ўтдим: "Насаф" бу мусобақада Ўзбекистон чемпиони сифатида қатнашяпти. Бу жамоага нисбатан ҳурматим баланд. Ўзбекистонга шу пайтгача уч марта келган бўлсам, олдин ҳам "Насаф"га қарши ўйнаганмиз. Бугунги ўйинда кичик детал баҳс тақдирини ҳал қилди дея оламан.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика