RU

Последние новости

01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  0 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  2 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3

Элдорбек Суюновнинг ушбу мавсумдаги статистикаси Новости

Элдорбек Суюновнинг ушбу мавсумдаги статистикаси

"Насаф" клубининг твиттердаги расмий саҳифаси жамоа дарвозабони Элдорбек Суюновнинг ушбу мавсумдаги статистикасини тақдим этди.


"Элдорбек Суюнов ушбу мавсумда ўзини ҳар томонлама яхши кўрсатди. Жамоа муваффақиятларига Элдорбек Суюновнинг хизмати катта бўлди", - дейилади хабарда.

Элдорбек Суюнов ушбу мавсумда (Олий лига, ОЧЛ, Ўзбекистон кубоги) жами 29 ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 19 маротаба тўп олиб чиқди. Шунингдек, Элдорбек Суюнов 14 учрашувда ўз дарвозасини қуруқ сақлашга эришди.

"Насаф" дарвозабони ОЧЛ доирасидаги иккита ўйинда ("Ал Аҳли" (БАА) - "Насаф" 0:0, "Насаф" - "Ал Аҳли" (СА) 0:0) расман учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган. Қолаверса Олий лига баҳсларида бир неча маротаба беллашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Элдорбек Суюнов ушбу мавсумда "Насаф" билан Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди ва футболчилик фаолиятидаги учинчи бронза медалларини қўлга киритди.


Элдорбек Суюнов Олий лиганинг 27-туридан ўрин олган "Бунёдкор"га қарши баҳсда жароҳат олиб сафдан чиққанди. Яқиндагина "Насаф" посбони Москвада жарроҳлик столига ётқизилди ва операция муваффақиятли ўтказилди. Элдорбек Суюнов эндиликда кейинги мавсумдан бошлаб майдонга қайтади.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика