RU

Последние новости

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  0 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  15 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  21 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Элдорбек Суюновнинг "қуруқ" серияси 406 дақиқага етди Новости

Элдорбек Суюновнинг "қуруқ" серияси 406 дақиқага етди

Қаршининг “Насаф” клуби олий лиганинг охирги учта ва кубок доирасидаги битта ўйинда ўз дарвозасидан умуман тўп олиб чиққани йўқ.

Жамоа посбони Элдорбек Суюнов сўнгги бор 14-турда “Пахтакор” билан учрашувда гол ўтказиб юборганди. Ўша баҳснинг 44-дақиқасида Игорь Сергеев томонидан киритилган тўпдан кейин ҳеч ким “Насаф” дарвозасини ишғол қила олгани йўқ. “Аждарлар” “Пахтакор” билан ўйиндан сўнг “Машъал” (3:0), “Андижон” (1:0) ва “Олмалиқ” (2:0) каби жамоаларни таслим қилишди.

Бундан ташқари, кеча жамоа Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасида "Локомотив"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу ўйинни ҳам қўшиб ҳисоблаганда Суюновнинг “қуруқ серияси” 406 дақиқага етди.

Қаршиликлар кейинги ўйинни 16 август куни “Қўқон-1912”га қарши сафарда ўтказишади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика