RU

Последние новости

19:34"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  7 19:30Суперлига. "Бунёдкор" – "Бухоро". Таркиблар маълум  0 19:00Суперлига. "Машъал" — "Андижон" 1:0 (матли трансляция)  17 18:41Расмус Хойлундга Германиядан даъвогар пайдо бўлди  0 17:43ПСЖ футболчиси АПЛ клуби сафига ўтди  1 17:18Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сурхон"ни ишончли ҳисобда енгди  2 16:59"Челси" — "Кристал Пэлас". Биринчи тур ўйини учун таркиблар маълум  8 16:36"Манчестер Сити" Родриго бўйича қарор қабул қилди  4 16:04ПСЖ форварди АПЛга йўл олиши мумкин  0 15:31"Нефтчи" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:13"Рома" АПЛдаги футболчини 20 млн еврога харид қилиш ҳуқуқи билан 3 млн еврога ижарага олди  2 14:41Де Хеа "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин  2 14:08"Ювентус" "Лилль" вингерини сотиб олмоқчи  0 13:25"Рома" Санчонинг молиявий талабларини қондира олмайди  0 12:45Гвардиола Эдерсон билан боғлиқ вазият ҳақида: "Агар футболчи кетишни истаса, у кетиши керак"  2

Элдорбек Суюнов: “Рестартдан сўнг ҳеч қайси жамоадан кутилмаган натижа ёки сенсация кутмаяпман. Чунки...” Новости

Элдорбек Суюнов: “Рестартдан сўнг ҳеч қайси жамоадан кутилмаган натижа ёки сенсация кутмаяпман. Чунки...”

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Гоча Ткебучава, Жасур Абдураимов, Питер Хюистра бошчилигида машғулотларни давом эттирмоқда.

Кеча якунига етган галдаги машғулотлардан сўнг “шерлар”нинг маҳоратли посбони Элдорбек Суюновга юзландик ва бўлажак тақвим, йиғин хусусидаги фикрлари билан қизиқдик.

“Карантиндан кейин ҳаётимизда бўлгани каби футболда ҳам ўзгаришлар бўлиши табиий. Икки ой давомида индивидуал машғулотларни тўхтатганимиз йўқ. Лекин, футболда жамоавий шуғулланмасангиз спорт формангизни ушлаб тура олмайсиз. Футболчилар секин-аста оптимал ҳолатга кириб боришмоқда. Рестартдаги биринчи учрашувга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Биз ҳозир олдиндаги оғир тақвимни эмас, тезроқ чемпионат баҳслари бошланишини кутяпмиз. Жаҳонда ўз лигаларида қатнашаётган юқори мақсадларни қўйган клубларда ҳам тақвим бизникидан ҳам тиғиз бўлади. Биз ҳам олдимизга юксак вазифаларни қўйган эканмиз бу нарсалар боҳона бўла олмайди.

Ҳа, ҳозирда Денис Иванков билан бирга шуғулланмаяпмиз. Иброҳим Йилмаз ва Шота Арвеладзе карантин сабаб биз билан бирга эмас. Билишим бўйича Денис Александрович “Пахтакор”да қолади.

Суперлига давом эттирилгач ҳеч қайси жамоадан кутилмаган натижа ёки сенсация кутмаяпман. Чунки, айни пайтда барча бир хил ҳолатда”,- дейди Элдорбек Суюнов.



Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика