RU

Последние новости

22:31Аббосбек Файзуллаев "Бавария" қизиқишлари доирасида!  9 22:18Лео Месси: "Парижда бахтли эмасдим"  3 21:41Моуринью "Галатасарой"ни судга берди  0 21:14Пеп Гвардиола: "Кевин де Брюйнедан ташқари 30 ёшдан ошган барчанинг қолишини истайман"  3 20:46АПЛ ҳаками бир ярим йилга Европа футболидан четлатилди  2 20:00Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  0 19:48Шенсни яна 1 йил "Барселона"да қоладими?  1 19:24Ҳоланддан ноёб рекорд. Ундан олдин фақат Кейн бу ишни қила олган  0 18:58"Реал" ва "Интер" Ҳусановни сафига қўшиб олишни истаган. Фабрицио Романо тафсилотлар билан бўлишди  12 18:36Эрон чемпионати. "Фулад" йирик ҳисобда имкониятни бой берди, Ўткир Юсупов 90 дақиқа ўйнади  9 18:18Хави – МЮ бош мураббийи?!  23 17:57Суперлига. 2-тур учрашувларининг бошланиш вақти эълон қилинди  3 17:34Расман: Ўзбекистон МТЖ футболчиси Қозоғистонда ўйнайди  4 17:07"Валенсия" 400 млн еврога сотилиши мумкин  13 16:39АПЛ клублар ўртасидаги ЖЧ сабабли ёзги трансфер ойнасини иккига ажратмоқчи  0

Элдор Суюнов: "Ўйлашимча, "Бавария" Арсен Венгер жамоаси дарвозасига 4-5 та гол киритади" Новости

Элдор Суюнов: "Ўйлашимча, "Бавария" Арсен Венгер жамоаси дарвозасига 4-5 та гол киритади"

Бугун тунда ЕЧЛ нимчорак финал жавоб баҳслари бўлиб ўтади.

Унда "Бавария" - "Арсенал" ва "Атлетико" - "Милан" жамоалари ўзаро беллашишади. Бу учрашувлар жуда кўпчиликнинг диққат эътиборида бўлиши табиий. Биз Ўзбекистон терма жамоаси ва Қаршининг "Насаф" клуби посбони Элдор Суюнов билан бугунги ўйинлардан нималарни кутаётгани ҳақида сўрадик.

Бугунги ҳар иккала баҳс ҳам жуда қизиқарли ва томошабоп кечади деб ўйлайман. Куниннг марказий баҳси сўзсиз Мюнхенда "Бавария" - "Арсенал" ўртасида бўлиб ўтади. Бу ўйин ҳақида фикр юритадиган бўлсам, менимча, "Бавария" жамоаси йирик ҳисобда Лондон жамоасини мағлубиятга учратади. Бу мени шахсий фикрим. Ўйин ҳужумкор тарзда кечиши аниқ. Ўйлашимча, "Бавария"  Арсен Венгер жамоаси дарвозасига 4-5 та гол киритади.

"Атлетико" - "Милан" тўқнашуви ҳам футбол мухлисларини зериктириб қўймайди деб ўйлайман. Биринчи ўйинда "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада, фикримча, бугун "Милан" клуби вазиятни ўз томонига ижобий ҳал эта олади. Кларенс Зеедорф бошчилик қилаётган "Милан" жамоаси бундай турнирларда қандай ўйнашни яхши билади. Бугунги баҳсда "Милан"га тажриба ас қотиши мумкин. "Бавария" ва "Милан" кейинги босқичга йўл олади деб ўйлайман.

Мен қайси ўйинни кўраман? Албатта "Бавария" - "Арсенал" баҳсини танлайман. Бу учрашув кескин курашларга бой ва асосийси, томошабоп бўлади. Мен учун "Бавария" посбони Мануэль Нойернинг ўйинлари жуда қизиқ. Унинг ҳар бир ҳаракатлари ва сейвлари кўпчилик қатори мени  ҳам лол қолдириб келади. Шунингдек, Тони Кроос ва Тиаго Алькантараларнинг кўрсатаётган футболи менга манзур бўлмоқда. Бу футболчилар ҳозирда ўзининг юксалиш даврида.

Диего Коста ва Марио Балотелли дуэлида Марио Балотеллинининг имкониятларини юқорироқ баҳолаган бўлардим. Ўйлашимча, Марио Балотелли бугун Куртуа дарвозасига йўл топа олади.
 
Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика