RU

Последние новости

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  1 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  1 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  2 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  7 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  33 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

Лео Месси: "Парижда бахтли эмасдим" Новости

Лео Месси: "Парижда бахтли эмасдим"

"Интер Майами" футболчиси Лео Месси ПСЖдаги фаолиятини ёдга олди.

"Парижда икки йилни ўтказдим. Бироқ бу менга ёқмади. У ерда бахтли эмасдим.

Кейин MLS'да фаолиятимнинг бир қисмини ўтказишни ўйладим. Буни доимо хоҳлаганман.

"Интер Майами"нинг лойиҳаси менга ёқди, клуб ўсмоқда, ривожланмоқда. Бу ерга келишни, клубга ёрдам беришни истадим. Шунингдек, MLS'нинг жаҳондаги брендига катта таъсир ўтказмоқчи бўлдим.

MLS'ни тез ва кучли лига деб айта оламан. Ҳозир бу ерда кўплаб ёш футболчилар келишмоқда. Барча жамоалар ҳужум қилишга, голлар уришга, очиқ ўйин кўрсатишга интиляпти.

Келажагим? Бу ерда ўзимни яхши ҳис қиляпман ва ҳар бир лаҳзадан, клуб, ўйинлар, дўстлар, оилам билан завқ оляпман. Келажагим ҳақида олдиндан гапиришни истамайман", - деди Месси.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика