RU

Последние новости

02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  10 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  7 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  5 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  4 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  1 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  10 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  3 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  18 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  5 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  2 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  15 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  1 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  10 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  93 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  81

Элдор Шомуродов: "Специя"дан кейинги манзил? Ҳозир фақат бир нарсани аниқ айта оламан..." Новости

Элдор Шомуродов: "Специя"дан кейинги манзил? Ҳозир фақат бир нарсани аниқ айта оламан..."

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистон билан учрашувга тайёргарликни давом эттирмоқда. Жамоанинг бугунги машғулотида Элдор Шомуродов иштирок этди.

Ўтган мавсумни "Рома" ва "Специя" сафида ўтказган ҳужумчи кейинги режалари ва олдиндаги баҳс ҳақида фикрларини билдирди. Маълумот учун, ҳужумчи "Специя" - "Верона" учрашуви сабаб Ўмонга қарши учрашувни ўтказиб юборган эди. 

"Кайфиятлар яхши, ҳаммаси жойида. Терма жамоамиз мусобақани яхши бошлади. Эндиликда кейинги ўйинга тайёргарликни олиб бормоқдамиз",- дейди Элдор Шомуродов

- "Специя"дан кейинги режаларингиз қандай? Йўналишингизни ўзгартирасизми? Манзил қаер Осиё ёки Европа?

- Ҳозир фақат бир нарсани аниқ айтишим мумкин, барча таътилга чиққан. Таътилдан сўнг "Рома"га қайтаман. Клуб билан шартномам бор. 

- "Рома"га қачон қайтасиз?

- Ҳали аниқ эмас. Июль ойининг 10 саналарига бўлса керак. 

- "Рома"да ярим мавсум камроқ, "Специя"да эса кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлдингиз. Қайси бири фойдалироқ бўлди?

- Иккисининг ҳам ўз ўрни бор. "Рома"даги машғулотларда олиб қараганда, дунёдаги энг кучли футболчилар билан шуғулланиб тажриба оласиз. Лекин футболчига барибир ўйин амалиёти керак. "Специя"да етарлича ўйин амалиётига эга бўлдим, деб ўйлайман. 

- Ҳозирги кунда ўз устингизда қанчалик ишламоқдасиз ва яна нималарни ўзингизга қабул қилишингиз керак?

- Футболчи нимагадир эришдим ва мен футболни юз фоиз тушунаман, деб ўйласа футболни тугатса ҳам бўлаверади. Менда ундай фикр йўқ. Ҳозир вазифам фақат ўз ишимни қилиш, ўрганиш, ўсишдан иборат. Қолганини худо хоҳласа келажакда кўрамиз. 

- Ўмон билан ўйинда Ўзбекистон анча вақтдан сўнг Элдор Шомуродовсиз ўйнади. Ўйинни кўрган бўлсангиз бу жараёнга фикрингизни айта оласизми?

- Ўзбекистон ажойиб ўйин ўтказди, бу ҳисобда ҳам акс этди. Терма жамоада чиройли ўйин кўрсатиб ғалабага эришиш энг катта ниятимиз. Машғулотларда қатнашаётган ёшларга келсак, албатта уларга қўлдан келганча ўргатиб қўллаб-қувватлаймиз.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика