RU

Последние новости

21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  84 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  200 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  4 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  6 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  3 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  8 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  29 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  7 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0

Элдор Шомуродов: "Россия ва Ўзбекистонда ҳамма нарса кетма-кет етти кун ишлайди, Италияда эса одамлар дам олиш кунлари ҳордиқ чиқаришади" Новости

Элдор Шомуродов: "Россия ва Ўзбекистонда ҳамма нарса кетма-кет етти кун ишлайди, Италияда эса одамлар дам олиш кунлари ҳордиқ чиқаришади"

"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Ростов"дан "Женоа"га кўчиб ўтганидан кейин қандай қийинчиликларга дуч келгани ҳақида гапирди.

- "Ростов"даги охирги йилни жуда яхши ўтказдим. Кейинги олти ой давомида ўйиним ўхшамади. Бунинг сабаблари бор эди. Бироқ менда Европада тўп суриш истаги бор эди. Бу осон бўлмасди.

Агарда етарлича гол урмасангиз, Европага йўл олиш қийин. Аммо "Женоа" менга ишонди, бунинг учун клубга миннатдорчилик билдираман! Улар мени "Ростов"дан сотиб олишди. Мен бу трансферга рози бўлдим, чунки бу Европада ўйнаш орзуим сари ташланган дастлабки қадам эди. Мен учун топ-клубда эмас, балки таркибига кира олишим мумкин бўлган клубдан ўрин олиш муҳим эди.

Биринчи йил оғир ўтди. Россия ва Ўзбекистонда менталитет ўхшаш, Европада эса бутунлай бошқача. Шу боис, дастлабки икки-уч ой осон бўлмади, лекин кейинчалик кўникишни бошладим. Ҳозирда бу ердагиларнинг фикрларини яхши уқиб оламан.

– Италия маданияти қайси жиҳатлари билан фарқ қилишини айта оласизми? Бу ерда сиз учун нима янгилик бўлди?

– Россия ва Ўзбекистонда ҳамма нарса кетма-кет етти кун ишлайди. Шанба ва якшанба кунлари бу ерда ҳеч ким ишламайди, ҳамма дам олади. Бу ерда буткул ўзгача маданият, ўзгача тил ҳукмрон. Одамларнинг дунёқараши ҳам тубдан фарқ қилади.

- Италия футболи Россия ва Ўзбекистон футболидан нимаси билан фарқ қилади?

- Биринчи навбатда, бу ерда юқори тезлик. Италияда кучли футбол устунлик қилади. Шунингдек, футболчиларнинг маҳорати ҳам юксакроқ", - дейди Шомуродов.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика