RU

Последние новости

15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  0 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6

Элдор Шомуродов: "Ҳеч ким қўлини тушурмади, охиригача курашдик" Новости

Элдор Шомуродов: "Ҳеч ким қўлини тушурмади, охиригача курашдик"

ЖЧ-2026 саралашида Эрон термаси билан ўйналган дурангдан кейин Ўзбекистон термаси сардори Элдор Шомуродов фикрларини билдириб ўтди.


- Икки хил тайм бўлди. Иккинчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қилдик. Асосийси - ёмон ўтказган биринчи бўлимдан кейин ҳеч ким қўлини тушурмади ва охиригача курашди. Жамоадошларимнинг барчаси ҳам хурсанд эмас, чунки ҳаммамиз ғалабани кўзлагандик. Бир очко ҳам ёмон натижа эмас, ёмон ўйин кўрсатмадик. 

- Туркманистон термасига қарши ўйинда ҳам бугун ҳам Ўзбекистон термаси характер кўрсата олди. Бу йигитларнинг характери билан боғлиқми ёки Катанец мотиваторми?

- Мураббий ҳам доимо таслим бўлмасликни айтади. Бизда ажойиб жамоа бор, буни футболчилар ҳам тушуниб турибди. Охиригача курашишга келишиб олганмиз. Бу шунчаки гап бўлиб қолмаяпти ва футболчилар буни майдонда намойиш қилишга ҳаракат қилишмоқда.

 

- Биринчи бўлимдан кейин кийим алмаштириш хонасида қандай кўрсатмалар бўлди?

- Барчада ишонч етарлича эди. Ҳеч ким 0:2 ютқазяпмиз, ҳаммаси тугади дегани йўқ. Барча ўзига ишонди. Айтганимдек, ғалабани истагандик.

- Элдор Шомуродовнинг термадаги функцияси ўзгарди десак бўладими?

- Бу жамоавий ўйин, унда бу ишни ким қилиши муҳиммас. Жамоада ким гол уради, ким ассист бўлади, менга фарқи йўқ. Муҳими ғалаба. 

- Иккинчи бўлимда ҳакам Эрон томонга ёнбосгандек кўринди. Бу рақибларнинг провакациялари билан боғлиқми?

- Эрон ютиб турган пайти вақтни чўзишга, ҳисобни ушлашга ҳаракат қилди ва провакациялар қилди. Биз эса бунга учмасдан ўз ўйинимизни кўрсата олдик.

Рейтинг: +58   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика