RU

Последние новости

22:36Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"  2 22:33Виталий Левченко: "Норчаев "Навбаҳор" билан ўйингача ҳам қайтмаса керак"  3 22:25АПЛ. "Арсенал" меҳмонда МЮни мағлуб этиб, турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди  43 22:20Александр Хомяков: "Балки хато қилгандирман, буни таҳлил қиламиз"  7 21:534 карра ЕЧЛ ғолиби "Реал"да қолишга қарор қилди  2 21:30Тошкентдаги ўйин қаҳрамони, Асрор Алиқуловнинг янги кашфиёти ва "Бухоро" легионери — Про лига 7-тур рамзий терма жамоаси  0 21:22Пешқадамни ютган мураббий, хорватиялик легионер ва "Арал" посбони — Про лига 7-тур лауреатлари  0 21:20ҚПЛ. "Қайрат" меҳмонда ўн киши бўлиб ишончли ҳисобда ғалаба қозонди. Йўлдошев эса...  0 21:03Суперлига. Иккита пенальти белгиланган ва икки жамоа мураббийлари огоҳлантирилган ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  112 21:00А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Салернитана"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:57Суперлига. «Истиқлол» «ёнган» учрашувда «Нефтчи» ва «Андижон» жанговар дуранг ўйнади  76 20:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  1 19:21Паудо Дибала жорий мавсумдаги саккизинчи жароҳатини олди  1 19:15Корея К2-лигаси. "Сеонгнам" сафарда камбэк қайд этди, Икром Алибоев эса...  0 18:22"Сўғдиёна" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  5

Элдор Шомуродов: "Ҳамма вазиятни тушуниб турибди — терма жамоа учун ҳаракат қиламиз" Новости

Элдор Шомуродов: "Ҳамма вазиятни тушуниб турибди — терма жамоа учун ҳаракат қиламиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов бугунги машғулотдан аввал интервью берди.

Элдор, ғалаба билан табриклаймиз. Гонконгдаги ўйин ҳақида қисқача фикрларингиз
"Осон бўлмаслигини билардик. Муҳим 3 очко эди. Улар ҳам ҳаракат қилди, майдонни ҳам алиштиришди, очко учун умуман қўлидан келганини қилиб кўрди. Учрашувдан аввал болалар билан гаплашдик. Жиддий муносабатда бўлмасак, қийин бўлиши аниқ эди. Лекин терманинг ҳар бир аъзоси ўйинга жуда яхши муносабатда бўлди. Ўйлашимча, ўйинни тўлиқ назорат қилдик ва қатор вазиятлар яратиб, нисбатан осон ғалабани қўлга киритдик.

Терма жамоага қайтдингиз ва дарҳол гол урдингиз. Жароҳатдан кейинги ҳолатингиз ва термадаги муҳит ҳақида гапириб ўтсангиз...
Жамоадаги ички муҳит — ажойиб. Жамоанинг асосий қисми уч йилдан бери биргамиз. Қийин вақтлар бўлди, аммо ҳозир ҳаммаси яхши. Ажойиб жамоа йиғилган. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман. Ҳеч қандай муаммо йўқ.


Бироз аввал Катанец Словенияга учиб кетгани ҳақида хабар чиқди. Футболчилар мураббий учун ҳам ҳаракат қиладими?
Албатта, қийинчиликлар бўлиб туради. Бу вазиятда мураббийнинг соғлиғи биринчи ўринда деб ҳисоблаймиз. Ҳамма вазиятни тушуниб турибди. Мураббийнинг йўқлигини билдирмасликка қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.

Италиядан тўғри Хитойга йўл олдингизми ёки Ўзбекистонга орқали учдингизми? Кейин қисқа вақт ичида яна Ўзбекистонга қайтиш... Йўл чарчатиб қўймайдими?
Италиядан тўғридан-тўғри рейс орқали Хитойга учдим. Йўл қийинчилиги бўлади, албатта. Аммо бу ишимизнинг бир қисми. Терма жамоа учун ҳаракат қиламиз. Шароитлар яратилган, ҳаммаси жойида. Тикланиб олиш учун озроқ вақтимиз бор. Бу борада қийинчиликлар муаммо эмас.



Рейтинг: +15   

Комментарии

+3   
23 мар 18:08:02
Фарходжон Низомаддинов
Erkak, biz senga ishonamiz
+1   
23 мар 19:58:24
Oybek Haydarov
Элдор гап йук галабалар бардавом булсин
+1   
23 мар 19:38:35
Man_Utd Norin
Eldor sen endi o'ynovchi murabbiy bo'lib turasan
omadlaringni bersin chroyli g'alaba qilinglar. Katanes yaxshi bo'p qolsin tezroq qaytib kelsin.
+1   
23 мар 19:26:50
Азим Исмаилов
Вахима килишга урин йук нафакат катанецсиз балким дарвозабонсиз уйнасак хам гонгконгни ютишимиз шарт
   
24 мар 10:18:57
тешавой
Киенги уйин ким билан качан нимага уйнеди йозилар ушетларини Админлар
   
23 мар 19:36:56
Man_Utd Norin
Eldor sen endi o'ynovchi murabbiy bo'lding omadlaringni bersin chroyli g'alaba qilinglar. Katanes yaxshi bo'p qolsin tezroq qaytib kelsin.
   
23 мар 18:11:48
_Sardor_
Vatan uchun harakat qilamiz disa croyliro cqardi
   
23 мар 18:09:25
Fan_BARCA
Eldor legenda
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика