RU

Последние новости

17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  2 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  5 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  36 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4

Элдор Мойлиев: "Насаф" ҳимоясини ёриб ўтиш бизга қийин бўлди" Новости

Элдор Мойлиев: "Насаф" ҳимоясини ёриб ўтиш бизга қийин бўлди"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Насаф" - "Шўртан" (2:0) учрашувидан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугунги учрашувда режа бўйича қарши ҳужумлардан фойдаланмоқчи эдик. Биринчи бўлимда буни удалаладик. Яхши ҳимояландик. Вазиятлар ҳам бўлди, аммо унумли фойдалана олмадик. Бурчак тўпидан кейин гол уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда эса озроқ диққат-эътиборни йўқотдик. Таянч ярим ҳимоячиларимиз ўтказиб юборилган голда ёрдамга келиши керак эди, лекин диққатни йўқотиб қўйдик. Иккинчи гол ўз хатоимиз туфайли юз берди. "Насаф" ҳимоясини ёриб ўтиш бизга қийин бўлди. Рақибни ҳақли ғалаба билан табриклайман.

- Жамоангизда тажрибали футболчилар бор, лекин уларни кам майдонга туширяпсиз.

- Жасур Ҳакимов ҳозирча индивидуал машғулот олиб боряпти. Нуриддин Ҳасанов ҳам энди жароҳатдан соғайиб ундан фойдаланишни бошладик. Кейинги учрашувларда ҳам фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- Анвар Бердиев жамоадан кетгач, қайси чизиқларни ўзгартирдингиз?

- Асосан марказий ярим ҳимоячилар ва ҳужумчиларни таклиф қилдик. Бир-икки нафар легионер олмоқчи эдик ўхшамай қолди. Тўғриси, ўзимиз кўзлаган футболчиларни чақира олмадик. Ёшлар билан нимадир қилишга ҳаракат қиляпмиз.

- "Шўртан" биринчи давра охирларида яхши эди, бироқ иккинчи давра бошлангач яна омад юз ўгира бошлади. Агар эртага "Бухоро" ғалаба қозонадиган бўлса, 7 очкога илгарилаб кетади.

- Иккинчи даврага тайёргарликни кўп янги футболчилар билан бошладик ва жамоага бирданига киришиб кетиш осон бўлмаяпти. Ўз майдонимизда яхши ўйнаб фақат қарши ҳужумлар туфайли гол ўтказиб юборяпмиз. Уйда "Хоразм" ва "Қўқон-1912" билан 6 очколи ўйинларда яхши ўйнай олмадик.

- "Шўртан" шу пайтгача 35та гол ўтказди.

- Буни яққол дарвозабон ёки ҳимоячилар хатоси демайман. Замонавий футболда жамоавий ҳимояланиш керак. Ҳужумчилар ва ярим ҳимоячилар ортга қайтиб ёрдам бермаса гол ўтказмасдан ўйнаш жуда қийин бўлади. Бунда барчамизнинг хатоимиз бор.

- "Шўртан"нинг Суперлигада қолиш имконияти борми? 

- Ҳали имконият йўқотилгани йўқ. Нафақат бизга, балки бошқа жамоаларга ҳам қийин бўлади. Биз эса охиригача курашишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика