Эль-Шаарави маоши камайса ҳам Хитойдан "Рома"га қайтишга тайёр
21 мар 2020 16:33
Новости
Эль-Шаарави маоши камайса ҳам Хитойдан "Рома"га қайтишга тайёр
"Шанхай Шеньхуа" ярим ҳимоячиси Стефан Эль-Шаарави "Рома"га қайтиш учун бор кучини сарфламоқчи.
Ўйинчи ҳаттоки Италияга қайтиш учун маошининг камайишига ҳам рози. Футболчи ҳозирда Хитойнинг "Шанхай" клубида бир мавсум учун 3 миллион евро маош олади.
Эль-Шаарави Хитой клубига 2019 йилда "Рома"дан 16 миллион евро эвазига ўтган эди. Италиялик вингернинг шанхайликлар билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Стефан жорий мавсум барча мусобақаларда 14та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 2та ассист қайд этган.
Комментарии