RU

Последние новости

12:26ФАКТ. "Қизилқум" 10 йилдан буён меҳмонда "Бухоро"ни юта олмаяпти  0 12:14Суперлига. 2-тур ўйинларига превью  0 11:57Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон амалдаги чемпион билан бир гуруҳда  3 11:37"Нефтчи"нинг "Қўқон-1912"га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  2 11:11Романо: "Челси" португалиялик вингер билан келишувга эришди  1 10:45Моттанинг ўрнига «Ювентус»ни бошқаришга асосий номзод маълум  3 10:06Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  2 09:03«Реал Мадрид» ҳимоячиси бир ойга сафдан чиқди  2 08:32Европа лигаси. Чорак финал жуфтликлари маълум  3 08:20КОНКАКАФ. "Интер Майами" сафарда "Кавальер"ни мағлуб этди, Месси 92-дақиқада гол урди  12 07:58«Атлетик»ка қарши учрашувдан сўнг Элдор Шомуродов нималар деди?  4 07:25Суперлига. Бугун 2-тур баҳсларига старт берилади  2 03:05Конференциялар лигаси. "Челси"дан ишончли ғалаба, Антонидан гол+пас, "Фиорентина" ҳам чорак финалда  4 02:55Европа лигаси. Брунудан хет-трик, "Тоттенхэм"дан камбэк, "Лион"дан йирик ғалаба  12 02:30Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" 90+11-дақиқадаги гол эвазига ғалаба қозонди  8

"Эл Классико"да ишлаган ҳакамларнинг Ямаль зарбасига оид суҳбатлари ошкор қилинди Новости

"Эл Классико"да ишлаган ҳакамларнинг Ямаль зарбасига оид суҳбатлари ошкор қилинди

"Эл Классико"даги баҳсли вазият пайтида ҳакамларнинг ўзаро суҳбати эълон қилинди.

Учрашувнинг 28 дақиқасида "Барселона" вингери Ламин Ямаль бурчакдан узатилган тўпни дарвозага бурди. Тўп "Реал" дарвозаси чизиғини қисман бўлсада кесиб ўтди, аммо "Реал" посбони Андрей Лунин тўпни қайтарди.

Учрашув бош ҳаками ВАР билан суҳбат қуриб, гол бўлмаганини маълум қилди.

Marca нашри ушбу вазиятда бош ҳакам Сото Градо ВАРда ишлаган Хосе Мария Санчес Мартинес билан бўлган суҳбатни эълон қилди.

ВАР: "Кел, текшириб кўрамиз, бироз шошма, ўйинни бошлама".

Сото Градо: "Кутяпмиз. Йўқ, голни аниқлаш тизими йўқ. Биз ВАРни кутяпмиз, тўп чизиқдан ўтган бўлиши мумкин. Текширяпмиз. Гол аниқлаш тизими йўқ".

ВАР: "Серхио, тўп Лунин қўлқопига теккан вазиятда тўхтат. Кут, биз ҳар тарафдан кўриб оламиз, чунки бизда керакли ракурс йўқ".

Сото Градо: "Кутяпмиз. Ҳозирча билмаймиз".

ВАР: "Стоп кадрда Луниннинг танаси кўриш имконини бермаяпти. Тўхта, кутиб тур. Биз ҳали ҳам исбот излаяпмиз. 360 градус. Бу тўғри келмайди, бу ҳам, бу ҳам, бунисиям...".

Сото Градо: "Шошмаймиз. Бу жуда муҳим қарор, шошилманг. Ҳамма камераларни текширинг".

ВАР: "Бошқа йўқ. Бошқа камералар йўқлигини тасдиқлай оламизми?".

Сото Градо: "Биз шошмаймиз. Кутган маъқул. Кутамиз".

ВАР: "Сесар, ўйинни бурчак тўпидан давом эттирамиз, бизда тўп чизиқни тўлиқ кесиб ўтгани борасида исбот йўқ, шу сабабли бурчак тўпидан давом этамиз. Тўп кирганини исботлайдиган видео йўқ. Бурчак тўпи".

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика