RU

Последние новости

21:25Суперлига. Чемпионликни мақсад қилган "Нефтчи" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  70 21:24Суперлига. "Бухоро" ёш футболчиларнинг голлари эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  17 20:54Пеп Гвардиола: "Биз чорак финалга муносиб эмасдик"  4 20:172026/27 йилги мавсумдан бошлаб Бундеслиганинг расмий тўпини Adidas ишлаб чиқаради  0 19:50Дибала "Атлетико"да Гризманнинг ўрнини эгаллаши мумкин  2 19:22"Ливерпуль" Дембеле учун 100 млн евро тўлашга тайёр  5 18:56"Ливерпуль" туркиялик футболчини Салоҳга ўринбосар деб билмоқда  1 18:35Суперлига. "Бухоро" – "Қизилқум". Таркиблар эълон қилинди   0 18:10Дэвид Мойес АПЛда ой мураббийига айланиб, Гвардиолага етиб олди  0 17:15Салоҳ АПЛда 7-марта ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Лига рекорди такрорланди  2 16:50"Жар" стадиони "Бухоро" – "Қизилқум" учрашувига шай ҳолатда!  5 16:32Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони бугунги дербига тайёр!  6 16:05Қадрдон жамоалар тўқнашуви 7 йилдан сўнг яна "Истиқлол"га қайтмоқда. Бугун Фарғонада ким байрам қилади?  3 15:55ПФЛ статистик кўрсаткичларни комплекс кўриб чиқиши керак  1 15:29"Манчестер Сити" ПСЖ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  5

"Эл Классико"да ишлаган ҳакамларнинг Ямаль зарбасига оид суҳбатлари ошкор қилинди Новости

"Эл Классико"да ишлаган ҳакамларнинг Ямаль зарбасига оид суҳбатлари ошкор қилинди

"Эл Классико"даги баҳсли вазият пайтида ҳакамларнинг ўзаро суҳбати эълон қилинди.

Учрашувнинг 28 дақиқасида "Барселона" вингери Ламин Ямаль бурчакдан узатилган тўпни дарвозага бурди. Тўп "Реал" дарвозаси чизиғини қисман бўлсада кесиб ўтди, аммо "Реал" посбони Андрей Лунин тўпни қайтарди.

Учрашув бош ҳаками ВАР билан суҳбат қуриб, гол бўлмаганини маълум қилди.

Marca нашри ушбу вазиятда бош ҳакам Сото Градо ВАРда ишлаган Хосе Мария Санчес Мартинес билан бўлган суҳбатни эълон қилди.

ВАР: "Кел, текшириб кўрамиз, бироз шошма, ўйинни бошлама".

Сото Градо: "Кутяпмиз. Йўқ, голни аниқлаш тизими йўқ. Биз ВАРни кутяпмиз, тўп чизиқдан ўтган бўлиши мумкин. Текширяпмиз. Гол аниқлаш тизими йўқ".

ВАР: "Серхио, тўп Лунин қўлқопига теккан вазиятда тўхтат. Кут, биз ҳар тарафдан кўриб оламиз, чунки бизда керакли ракурс йўқ".

Сото Градо: "Кутяпмиз. Ҳозирча билмаймиз".

ВАР: "Стоп кадрда Луниннинг танаси кўриш имконини бермаяпти. Тўхта, кутиб тур. Биз ҳали ҳам исбот излаяпмиз. 360 градус. Бу тўғри келмайди, бу ҳам, бу ҳам, бунисиям...".

Сото Градо: "Шошмаймиз. Бу жуда муҳим қарор, шошилманг. Ҳамма камераларни текширинг".

ВАР: "Бошқа йўқ. Бошқа камералар йўқлигини тасдиқлай оламизми?".

Сото Градо: "Биз шошмаймиз. Кутган маъқул. Кутамиз".

ВАР: "Сесар, ўйинни бурчак тўпидан давом эттирамиз, бизда тўп чизиқни тўлиқ кесиб ўтгани борасида исбот йўқ, шу сабабли бурчак тўпидан давом этамиз. Тўп кирганини исботлайдиган видео йўқ. Бурчак тўпи".

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика