RU

Последние новости

15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  6 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  2 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  7 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  2 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  8 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   18

Ҳаммаси "Бернабеу"да ҳал бўлади. "Барселона" - "Реал" 1:1 Новости

Ҳаммаси "Бернабеу"да ҳал бўлади. "Барселона" - "Реал" 1:1

"Барселона" ҳамда "Реал" ўртасидаги Испания Кубоги ярим финал биринчи учрашуви якунига етди.

Барселона

Малком - 57'

Кубок Испании . Тур 1/2

07/02/2019, 00:00

1
:
1
Завершен

Реал Мадрид

Лукас Васкес - 6'

Стадион: Camp Nou, 92008 зрителей

Главный судья: Антонио Матеу Лахоз

45'
90'
43'  Нелсон Семеду
56'  Луис Суарес
57'  Малком
58'  Жорди Альба
63'  Иван Ракитич (Артуро Видаль)
63'  Филиппе Коутиньо (Лионель Месси)
76'  Малком (Карлес Аленья)
88'  Артуро Видаль
6'  Лукас Васкес
6'  Карим Бензема
10'  Серхио Рамос
57'  Марсело
63'  Маркос Льоренте (Каземиро)
64'  Винисиус Жуниор (Гарет Бэйл)
84'  Лукас Васкес (Марко Асенсио)

Барселона – Реал 1:1 (0:1, 1:0)
«Камп Ноу»

Голлар: 0:1 – 6 Васкес, 1:1 – 57 Малком.
Барселона: тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Лангле, Артур, Бускетс, Коутиньо (Месси, 63), Ракитич (Видаль, 63), Малком (Аленья, 76), Суарес.
Реал: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос, Льоренте (Каземиро, 63), Васкес (Асенсио, 84), Модрич, Винисиус Жуниор (Бэйл, 64), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Рамос (10), Нелсон Семеду (43), Суарес (56), Марсело (57), Альба (58), Видаль (88).

ГОЛЛАРНИ БУ ЕРДАН КЎЧИРАСИЗ: ТЕЛЕГРАМ


90. Учрашув якунланди. Жавоб ўйини 27 февраль куни "Реал"нинг уй стадиони "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади.

88. Сариқ карточка. Артуро Видал рақиб қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолди.

86. Кроос "Барселона" дарвозасини ишғол қилишга уринди, аммо Пике зарбани қайтарди.

84. Ўзгариш. Лукас Васкес ўрнига Марко Асенсио.

83. Нелсон Семедо жуфтлиги рақиб жарима майдонига кириб борди, аргентиналик форвард чизиқ устида қолиб кетгани туфайли, унинг узатмаси Навас томонидан илиб олинди.

82. Модричнинг узатмасидан сўнг тер Штеген дарвозасини ташлаб, тўпни қайтаришга уринди, аммо теккан тўп яна "Қироллик клуби" футболчисига тушди, жамоадошидан тўпни қабул қилган Бэйл зарба беришда хатога йўл қўйди ва бор-йўғи бурчак зарбаси ишлаб олди.

79. Суарес рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди, аммо ҳакам қоида бузилмаганини кўрсатди.

77. Яна бир узун узатма ҳикояси гол билан якунланиши мумкин эди, аммо ҳозиргина майдонга тушган Алена пас ўрнига зарба берди ва ҳужум муваффақиятсиз якунланди.

76. Малком ўрнига "Барселона" академияси тарбияланувчиси Алена майдонга тушди.

75. Рамос яна қўполлик ишлатди, аммо ҳакам бу сафар уни аяди.

73. Бош ҳакам Маттео Лаос "Барселона" мураббийларидан бирини майдондан чиқариб юборди. Гап Эрнесто Вальверде ҳақида кетмаяпти.

72. Ўйин бироз сокинлашди. Футболчилар аниқ пас ёрдамида бироз дам олишга қарор қилишди. 

68. Лео ҳужумга ўтди ва қаршисидаги сўнгги ҳимоячи оёқлари орасидан тўпни ўтказишга уринди, аммо унинг нияти амалга ошмади. Учрашувни шарҳлаётган араб журналисти эса ушбу ҳужумни қуйидагича якунлади. "Хуш келибсан Лео".

66. Месси майдонга тушиши билан Каталония клуби футболчилари тўпни пинг-понгдагидек тез узатиб ўйнашмоқда. 

63. Ўзгариш. Ракитич ўрнига Видаль, Коутиньо ўрнига Месси, Винисиус ўрнига Бэйл ва Льоренте ўрнига Касемиро майдонга тушди.

62. "Реал" футболчиси Маркос Льоренте учрашувни давом эттира олмайди.

59. Голни сўзлар билан етказиб бериш қийин, шунинг учун видеони Телеграм каналимиздан кўчириб қўя қолинг.

58. ГОООООЛЛЛ!!! МАЛКОМ! Ҳужум чап қанотдан бошланди, Хорди Альба ва Навас узун пасни илиб олишга уринишди, тўп посбонга тегиб орқароқдаги "Барселона" футболчисига тушди, у дарвозага чап оёғи билан зарба берди, ҳимоячилар бир амаллаб голни йўққа чиқаришди, аммо қайтган тўпни Малком ўз қанотида ушлаб олди (оёқлари билан) ва дарвозани аниқ нишонга олди.

57. Сариқ карточка олиш навбати "Реал"га келди. Марсело ҳужумда рақибига қўполлик ишлатди. 

56. Суарес сариқ карточка олди. Ҳужумда қўполлик ишлатган Луис ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди. Артуро Видаль ва Лионель Месси майдон ташқарисида машғулот ўтказишмоқда.

53. "Барселона"нинг 50 ёки 60та узатмалик ҳужумини Коутиньо якунига етказди. Филиппенинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди. Бу пайтда Месси бутсаларини киймоқда.

52. "Барселона" футболчилари рақиб ҳимоясидаги хатодан фойдаланиб, тўпни олиб қўйишди, Малком тўпни қабул қилиши билан қаршисидаги ҳимоячиларни кўриб, тўпни орқага узатиб юборди.

49. "Барселона" исмлар 10 марталаб қайтариладиган ҳужумларини бошлади. Каталония клуби айнан шу услуби билан дунёга машҳур.

47. Хорди Альба оёғини ушлаб ётибди. Лукас Васкес рақибининг оёғини босиб кетибди. Альба ўрнидан турди, учрашув давом этяпти.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Жамоалар майдонга қайтишди. Ҳозирча "Барселона" сафида сиз кутган ўзгариш йўқ.

Араб экспертларининг фикрича, "Реал"нинг муваффақиятли ўйинида Бензема катта ролни ижро этмоқда.

Бизга тақдим этилаётган махсус эффектли лавҳаларда Карим Бензема узатмаларга яхши очилаётгани, тўпни ўзида ишончли ушлаб тургани ва тўғри пас бераётгани кўрсатилди.

beIN Sports студиясида араб шарҳловчилари меҳмони бўлган Уэсли Снейдер учрашув ҳақида фикр билдираётиб, қуйидаги гапни айтиб ўтди: "Барселона"га сўнгги пас ва зарбани берувчи футболчи етишмаяпти",

Танаффус вақтида сайтимиз ўқувчиларига ўйиндан суратлар тақдим этамиз.

Иккинчи бўлим ва Мессини кутамиз.

45. Биринчи бўлим якунланди.

44. Артур Карвахалга қарши қўполлик ишлатди. Ўйин бироз тўхтади. 

42. Винисиус ўзининг яна бир мақсадига эришди. Унинг қанотида ўйнаётган Семедо сариқ карточка олди. Жуниорнинг кейинги мақсади Нелсондан қутилиш бўлса керак. Албатта, футбол ўйини доирасида.

41. "Барселона" рақибини ўз жарима майдончасига қамаб қўймоқчи, аммо узатмаларда хатога йўл қўйилмоқда. Операторлар ҳам мухлислар, Каталония клуби футболчилари каби Мессини соғинишибди. Телевизорларда Месси тез-тез намойиш этиляпти.

40. Малком ўзининг чаққонлиги билан рақибларини алдаб ўтмоқда, аммо пас беришга келганда... У Мессидек тажрибали эмас. 

39. Ўйин бироз тинчланди, аммо тўпга эгалик қилиш бўйиса устунлик кўк-анорранглилар томонда.

36. Навас Суареснинг ўта хавфли зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди. Қойил!

35. Тактика ўйинида рақибидан устун келаётган гроссмейстер.

33. Мадридликлар жавоб тариқасида жуда хавфли қарши ҳужум уюштиришди, аммо уларга бироз омад етишмади.

32. Малком яна ўзи ўйнаётган ўнг қанотда жарима зарбаси ишлаб олди. Нуқта рақиб жарима майдонининг ёнгинасида. ЗАРБААА! Узатмадан сўнг "Барселона" футболчиси тўпни боши билан дарвозага бурди, аммо тўсин "Реал"ни голдан қутқариб қолди.

31. Энди Каталония клуби қаноти ишга тушди. Семедо жарима майдони ичига кириб, тўпни марказга узатди, аммо ҳимоячилар тўпни чиқариб юборишди.

30. "Реал"нинг қанотлари жуда фаол. Васкес ва Винисиус ҳимоячиларни тиндирмаяпти.

29. узун ёқлари билан Винисиусдан тўпни олиб қўйди, аммо ҳакам хуштагини чалди. Тўп Серхионинг қўлига теккан экан.

27. Бразилияликнинг узатмаси хавфли тус олди, Рамос Пикенинг зарбаси йўналишини ўзгартирди. Бурчак зарбасидан узатилган тўп Тер Штеген дарвозаси томонга қайтарилди.

26. Малком рақиб жарима майдончасининг ўнг қанот бурчагида стандарт вазият ишлаб олди. Льоренте қўполлик ишлатди. Тўп олдида жабрланувчининг ўзи.

25. "Барселона" тўпни ўзида узоқ ушлаб тура олмаяпти. Каталония клуби тезроқ ҳужум уюштириб, ҳисобни тенглаштирмоқчи, аммо шошқалоқлик билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди.

23. "Қироллик клуби" Винисиус формуласини қўллашда давом этмоқда. Ёш ҳужумчи ўзини жуда яхши кўрсатяпти.

22. No Messi, no party! Каталония клуби Мессисиз мағлубиятга учраяпти. Леонинг кайфияти эса жуда ёмон.

20. МАЛКОМ! Бразилиялик ярим ҳимоячи Навас билан бирга-бир чиқиб дарвозани ишғол қила олмади. Бунинг устига ҳакам хуштагини чалиб, офсайд бўлганини билдирди.

19. Ҳисобдаги устунлик "қаймоқранглилар" томонида. Дарвозага аниқ зарбалар сони бўйича ҳам Солари шогирдлари устунлик қилишяпти.

15. "Реал" ўйиннинг илк 15 дақиқасида кўпроқ Винисиус ёрдамида ҳужум қилди. Ҳозирча Соларининг тактикаси фойда беряпти. Олдинда яна 75 дақиқа бор.

13. Ракитич ўз ярим майдонида тўпни олдирди, Винисиус, Бензема Каталония клубининг бир ҳимоячисига қарши чиқишди, аммо тўпга эгалик қилган бразилиялик пас беришни истамай, дарвозани ишғол қилишга уринди. Хато қарор. Ҳимоячи зарба йўлига тўғаноқ бўлди.

12. "Реал" рақибнинг ҳужумларини йўққа чиқариб, тезкорлик билан қарши ҳужум амалга оширмоқда. Ўйин кутилганиданда қизиқроқ ўтмоқда. Буни учрашувни томоша қилаётган мухлислар тасдиқлаши мумкин.

11. Яна қоидабузарлик. Бу сафар Модрич марказ ва ўз жарима майдончаси ўртасида қўполлик ишлатди. Карточка берилмади.

10. Сариқ карточка! Малком ва Семедо девор услубида ўйнаётганини кўрган Серхио Рамос, португалиялик йўлига девор бўлди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

8. Ҳисоб очилганидан сўнг "Барселона" хавфлироқ ҳужум уюштиришга ҳаракат қилмоқда, аммо меҳмон жамоа аниқроқ ўйнаб, Каталония клуби ҳужумини йўққа чиқаряпти.

6. ГОООООЛЛЛ!!! Лукас Васкесс!! Винисиус Жуниор ўз қанотидан тўпни жарима майдончасининг нариги қисмига узатди, Бензема эса Альбадан ўтган тўпни марказроқдаги Васкесга ташлади. Испаниялик эса яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. 0:1.

5. ЗАРБААА! Кроос қанотдан келган Винисиуснинг узатмасини қабул қилди ва дарвоза томон зарба йўллади. Тер Штеген тўпни ушлаб олмади, аммо хавфни бартараф этди.

4. Бир неча сониялардан сўнг Винисиус Жуниор шундай вазиятда қолди.

3. Коутиньо рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқди, аммо ён ҳакам байроқчасини кўтариб, ўйиндан ташқари ҳолат борлигини кўрсатди.

2. Таркиблар билан танишган бўлсангиз керак. Баҳснинг асосий юлдузларидан бири Месси захирада, бироқ "Барселона" Леосиз ҳам ғалаба қозона олишини исботлаган.

1. Учрашув бошланди.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бир неча дақиқалардан сўнг "Барелона" ва "Реал" ўртасидаги учрашув старт олади. Ушбу ўйинни биз билан кузатинг, зериктириб қўймасликка ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика