RU

Последние новости

09:00Слот «Ливерпуль» бошқарувидаги дебют ўйнида Чемпионшип вакилига мағлуб бўлди  0 08:31«Пахтакор»нинг яна бир футболчиси «Металлург»га ижарага берилди  0 08:05АПЛ. Ким энг кўп ойлик олади?  0 07:37«Манчестер Юнайтед» олти нафар футболчисини сотишга тайёр  2 02:35Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Бугун кучлироқ жамоа ғалаба қозонди"  0 01:38Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз"  1 01:05ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади  0 00:46Трент Беллингем билан дўстлиги сабаб "Реал Мадрид"га ўтиши мумкин  0 00:10"Сўғдиёна" Суҳроб Иззатов ва Умид Султонов трансферини эълон қилди  2 23:46"Локомотив" ўртоқлик ўйинида Қувайт клубига имкониятни бой берди  2 23:18"Динамо"да кўрикдан ўтаётган бразилиялик вингерга жавоб берилди  3 22:52Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қирғизистон клубини яна бир марта мағлуб этди  6 22:20Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор"  1 21:50Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон футзал термаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 21:26Расман: Сергей Лушчан "Навбаҳор" клуби бош мураббийи сифатида таништирилди  27

Экзотик чемпионатлар (ТОП-10) Новости

Экзотик чемпионатлар (ТОП-10)

Sports.ru сайёрамиздаги энг экзотик миллий чемпионатлар борасида маълумот тақдим қилди.

Эътиборлиси шундаки, Боливия чемпионати жаҳон футболидаги энг эътиборли 20 та миллий лига қаторидан ўрин олмаган. Бироқ ушбу мамлакатда йил давомида тенг даражали 2 та кубок турнири ўтказилиши, уларнинг ҳар бирини эса ўз эгаси борлигини кўпчилик билмаса керак. Шуни ҳисобга олиб, экзотик чемпионатлар бўйлаб саёҳат уюштирамиз. 

10-ўрин — Исландия чемпионати

Диққат қилинг. Совуқ ўлка бўлган Исландияда ўзига хос “баҳор-ёз” тизимига эга икки даврали мусобақа давом этади. Чемпионатида 12 та профессионал клуб қатнашади. Қизиғи шундаки, иштирокчилардан 11 таси аллақачон бир маротаба бўлса ҳам миллий лига ғолибига айланган. Исландияда илк мавсум 1899 йилда ўтказилган. 

Аллақачон 100 йиллик юбилейини нишонлаган чемпионатда “Рейкьявик” клуби 26 марта шоҳсупага кўтарилган. Ўз вақтида “Вест Бромвич”да тўп тепган Жеймс Хёрст ва “Бенфика” академияси тарбияланувчиси Диого ҳам Исландия чемпионатида ўз кучини синаб кўрган. 

9-ўрин — Ямайка чемпионати

Усэйн Болт ватани бўлган Ямайкада миллий чемпионат – Премьер-лига ёҳуд Red Stripe номи остида ўтказилади. 

Чемпионатга бундан 49 йил муқаддам маҳаллий пиво ишлаб чиқарувчи компания кўмагида асос солинган. Орадан шунча йил ўтган бўлса-да, Премьер-лиганинг 12 та иштирокчисини пиво компанияси молиялаштириб келади. Чемпионатнинг ўзига хос жиҳати шундан иборатки, турнир 3 босқичда ўтказилади.

1-босқич – 22 тур, 2-босқич – 11 тур давом этади. 3-босқичда эса 4 та кучли жамоа ўзаро баҳс олиб бориб, чемпион, вице-чемпион номини аниқлайди. Янада тушунарли бўлиши учун, чемпионат якунида олтин ва кумуш медали соҳиблари Кариб лигасига йўл олса, 3-ўрин эгаси КОНКАКАФ Чемпионлар лигасига йўлланма олади. 

8-ўрин — Косово чемпионати

Райфайзен Суперлигаси дея номланадиган чемпионатда ҳам қизиқарли ҳолатлар учрайди. 1945 йилда илк маротаба миллий биринчилик баҳслари ўтказилган. Шу вақтга қадар чемпионат номи 10 марталаб алмаштирилган. Қувонарали жиҳати шуки, миллий чемпионат Югославия уруши вақтида ҳам, Косово мустақиллиги эълон қилиш вақтидаги муаммолар юзага келган даврда ҳам узилиб қолмаган.

Лигада 12 та жамоа иштирок этади, 3 босқичда тўп тепади. Бир мавсум давомида 33 та ўйин ўтказилади. Лекин чемпионатда муаммолар кўп кузатилади. Пешқадам жамоалар иштирокидаги баҳсларда стадионда тартибсизликлар кўп учрайди. Айниқса, пиротехика воситаларини ёқиш, турли буюмларни майдонга улоқтириш бўйича косоволик мухлисларга етадигани топилмаса керак.

7-ўрин — Гибралтар чемпионати

Атига 6,5 квадрат/километрга эга ҳудудда 19 аср охирида Гибралтар Премьер-лигаси тизими йўлга қўйилди. Лекин чемпионат сиёсий вазият туфайли икки маротаба тўхтатилди ва сўнгра яна давом эттирилди. Диққат қилинг, чемпионатда атига 8 та ҳаваскор мақомдаги жамоа иштирок этади. 

Барча ўйинлар мамлакатдаги иккита ўйингоҳда ўтказилади. Стадионлар ҳам анча олдин очилган бўлиб, бошқа спорт турлари ва маросимлар ўтказилади. Ажойиб манзара акс этган чемпионат дейиш мумкин. 

6-ўрин — Люксембург чемпионати

1910 йилдан буён ўтказиладиган Люксембург чемпионатида 14та шаҳар ва туман шарафини ҳимоя қиладиган 16 та иштирокч тўп тепади. Дастлабки йилларда ўйинларни стадионда атиги 100 ёки 200 киши томоша қилган бўлса, ҳозирга келиб унинг жозибаси ошган. 

Бироқ лига рақобатбардош эмаслиги маълум. 2018 йилда “Дюделенж” Европа лигаси гуруҳ босқичига йўлланма олиб, мамлакат футболи учун тарихий натижа олиб берди. 

5-ўрин — Микронезия чемпионати

Энг қизиқарли ва тушунарсиз чемпионат айнан Микронезияда ўтказилса ажабмас. Одатда миллий чемпионат маълум бир ҳудудни ўз ичига олади. Микронезия қўшма штатлари лигаси Тинч океанидаги кичик ороллардан иборат бутун минтақани боғлаб туради. 

Атиги 6 та иштирокчиси бор лиганинг доимий чемпиони ҳам мавжуд. “Айленд Питбуллз” шу вақтгача фақатгина бир маротаба техник мағлубият сабабли ғолибликни қўлдан чиқарган, холос. Қолган вақтда “Айленд Питбуллз” баҳор ва куз тизимида шоҳсупага кўтарилиб келган. 

4-ўрин — Андорра чемпионати 

Европанинг энг кичик мамлакатларидан бири бўлган Андорра чемпионати баҳслари асосан, 2 та стадионда ўтказилади. Примера Дивизиода “УЭ Санта-Колома” ва “Интер Эскальдес” хукмронлик қилади. Тушунарли бўлиши учун, ҳар икки жамоанинг бюджети 1,8 миллион еврога тенг. Бу Андоррадаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. 

14та турдан сўнг ғолиб номи учун етакчилар ўртасида қўшимча ўйинлар ташкил қилинади. Ғолиб эса Чемпионлар лигаси саралаш босқичига йўлланма олади. 

3-ўрин — Мадагаскар чемпионати

Экзотик мамлакат бўлган Мадагаскарда миллий лига 1956 йилдан буён ўтказилади. Шу вақтгача 28 та жамоа иштирок этган. Футбол тарихидаги энг йирик натижа – 149:0 ҳам Мадагаскар Чемпионлар лигасида кузатилган.

Қисқаси, Мадагаскарда келишилган ўйинлар ва бошқа можароли воқеаллар кўп учрайди. Лигада “Фортьор”, “Сотема” ва “Адема” клублари етакчи ҳисобланади. 

2-ўрин — Кука ороллари чемпионати

Кўпчилик ушбу оролни яхши билмаслиги мумкин, аммо Кука ороллари чемпионати 1950 йилдан бошлаб ўтказиб келинади. Орол таркибида атиги 7 та жамоа иштирок этади. Одатда лига ўйинлари август ёки сентябрда бошланади. Орадан бир ёки бир ярим ой ўтиб, чемпионат ноябрдаёқ тугатилади. 

Ўйинлар ҳам бўм-бўш трибуналар остидаги стадионларда ўтказилади. “Тупапа Мараэренга” чемпионатнинг энг яхши жамоаси ҳисобланади.

1-ўрин — Гренландия чемпионати

Яхшилаб диққат қилинг, П-67, Г-44, Н-48 булар коктейл ёки кофе номи эмас. Аксинча, Гренландия чемпионатида иштирок этадиган жамоалар номи. Қор билан тўлиқ қопланган оролда 8 та жамоа бор. 

Футболдан ортидан оролда хоккей, бадминтон ва гандбол спорт турлари ривожланди. Бироқ Гренландия чемпионлигини қўлга киритган жамоа ҳеч қандай халқаро мусобақада иштирок эта олмайди. Негаки, улар ҳамон УЕФАнинг тўлақонли аъзоси эмас. Энг қизиғи шундаки, оролнинг ўз терма жамаоси йўқ.

Самандарбек таржимаси

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика