RU

Последние новости

02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  26 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  8 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  23 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  6 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  13 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  13

Эквадорга ЖЧ-2022 да қатнашишга рухсат берилди. Чили аппеляция тайёрламоқда Новости

Эквадорга ЖЧ-2022 да қатнашишга рухсат берилди. Чили аппеляция тайёрламоқда

Чили футбол федерацияси (ANFP) президенти Пабло Милад ФИФА Эквадор терма жамоасига 2022 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этишга рухсат берганидан кейин Спорт арбитраж суди (CAS)га мурожаат қилишга қарор қилди.

"Ҳозир биринчи тайм тугади ва биз 0:1 ҳисобида мағлуб бўлдик, аммо ҳали иккинчи тайм бор. КОНМEБОЛнинг барча раҳбарлари, агар бизда далиллар бўлса, шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканлигимизга рози. Ўйин 94-дақиқага қадар қисқартиришларсиз давом этиши керак. Федерация сифатида биз бу масаланинг охирига етишимиз шарт", – деди Милад.

Улар эквадорликлар сафида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлмаган жамоа ҳимоячиси Байрон Кастильо ҳақида тармоқда маълумотлар пайдо бўлгач, Эквадор терма жамоасини Жаҳон чемпионатисиз қолдириш ҳаракатига тушишганди. Бироқ куни кеча ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси мазкур ишни ёпишга қарор қилди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика