

“Томонларнинг баёнотлари таҳлил қилиниб, унга тақдим этилган барча ҳужжатларни кўриб чиқиб, ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси мазкур ишни ёпишга қарор қилди.
Тартиб-интизом қўмитасининг хулосалари манфаатдор томонларга етказилди”, — дейилади хабарда.
Демак, Эквадор мундиалда иштирок этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 8 июнь куни Чили терма жамоаси адвокати ҳимоячи Байрон Кастильо колумбиялик эканлиги ҳамда Эквадор терма жамоасида ўйнаш ҳуқуқига эга эмаслиги ҳақида далиллар топгани хабар қилинганди.
Айни дамда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 30 та терма жамоа аниқланди. Турнир 21 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади.



