RU

Последние новости

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  6 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  5 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  5 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  10 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  2 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Эквадор ТЖда сохта ҳужжат билан ўйнаётган футболчи аниқланди. CAS уларга жазо тайинлади Новости

Эквадор ТЖда сохта ҳужжат билан ўйнаётган футболчи аниқланди. CAS уларга жазо тайинлади

Май ойида Чили футбол федерацияси ФИФАдан Эквадор терма жамоасини ЖЧ-2022'дан четлатишни талаб қилганди.

Бунга эквадорликлар сафида қалбаки паспорт билан ўйнаётган футболчи Байрон Кастильо сабаб қилиб кўрсатилган ва у аслида Колумбия фуқароси эканлиги маълум бўлган. ФИФА Кастильога нисбатан иш очган, аммо 10 июнда тартиб-интизом қўмитаси Эквадор фойдасига қарор чиқарган. Бироқ, CAS (Спорт арбитраж суди)га ФИФА қарори устидан бу сафар Пери футбол федерацияси аппеляция берган.

Ташкилот ишни ўрганиб чиқди ва Кастильо Эквадор ТЖда ўйнаш ҳуқуқига эгалигини кўрсатди, аммо ҳужжатларни сохталаштиргани учун мамлакат термасини ЖЧ-2026 саралашида уч очкодан маҳрум этиш борасида қарор чиқарди. Бундан ташқари, суд Эквадор Федерациясини 100 минг Швейцария франки (тахминан 101,58 доллар) миқдорида жаримага тортди.

Эслатиб ўтамиз, Эквадор ЖЧ-2022 саралашида ўз минтақасида 4-ўринни эгаллади. 5-ўринни олган Перу плей-оффда Австралиядан ўта олмади. Чили эса кутилмаганда 7-поғонада қолиб кетди.

23 ёшли фульбек Байрон Кастильо Эквадорнинг “Барселона” (Гуаякиль) жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика