RU

Последние новости

14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  1 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  0 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  9 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  8 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  12 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  29 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  18 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  6 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  11 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  14 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  17

Эктор Купер: "Қўл остимдаги ходимларнинг иши ёққани учун уларни мукофотладим" Новости

Эктор Купер: "Қўл остимдаги ходимларнинг иши ёққани учун уларни мукофотладим"

Ўзбекистон - КХДР учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Эктор Купер ва Анзур Исмоилов иштирок этди.

"Аввало шуни таъкидлаб ўтиши керакки эртанги баҳс навбатдаги синов бўлади. Ўзбекистон терма жамоаси ўйинини шакллантиришда давом этамиз. Сурия ва Эрон билан ўйинлардан кейин ўзгаришлар борми ёки йўқми шуни текширамиз. Синов деган сўзни кўп такрорлаяпман. Осиё Кубогига қадар кўп синов ўтказамиз. Таркибда янги футболчилар бор. Ўйинимизда ҳам ўзгаришлар бўлади. Камчиликлар ва хатолар устида ишлаш учун қулай имконият", - дейди Эктор Купер. 

"Терма жамоада кайфият яхши. Барча легионерлар етиб келди. Таркибга олимпиячилар ҳам қўшилишди. Бош мураббий берган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга ҳаракат қиламиз", - дейди Анзур Исмоилов. 


- Таркибда янги футболчилар бор дедингиз. Олдин терма жамоа сафида умуман ўйнамаган икки дарвозабон бор холос. Шуларни назарда тутдингизми?

- Мен терма жамоада умуман ўйнамаган эмас кўп ҳам чақирилмаган футболчиларни назарда тутдим. Масалан, Жавоҳир Сидиқов ва бошқалар. Улар терма жамоада битта ёки иккита ўйин ўтказишган холос. 

- Эртага КХДРга қарши ҳужумкор ўйин кўрамизми?

- Эртага ҳужумкор ўйин кўрасизлар деб айта олмайман. Менинг услубим натижа олиб келадиган ўйин кўрсатиш. Мухлислар ва журналистларга ҳимоявий ўйин ёқмайди. Мен эртага ҳужумкор ўйин намойиш этиб беришим мумкин, лекин натижа бўлмаслиги мумкин.

- Бу йиғинга Шуҳрат Муҳаммадиев ва Фаррух Сайфиев чақирилмади. Ўз клубида яхши ўйнаб турган икки ҳимоячини чақирилмаганига сабаб борми? 

- Доим мураббийнинг таркиб борасидаги танлови ҳаммага ҳам ёқмайди. Аммо бош мураббий нимага у ёки бу футболчини чақирмаганини тушунтириб беришга мажбур эмас. Бу йиғинга чақирилмаган футболчи менга ёқмади дегани эмас. Сабаби Осиё Кубогига қадар имкон қадар кўпроқ футболчиларни синаб кўришим керак. Сентябрь ва октябрь ойидаги йиғинга жалб этилган футболчилар Осиё Кубогида асосий ўзаги бўлади демаган бўлардим. Ноябрь ойида ҳам йиғин бор. Ана ўша йиғиндаги таркиб қисман БААга борадиган таркибга яқин бўлади. 

- Бугун championat.asia сайтида хабар чиқди. Унда сиз терма жамоа ходимларига ойлик берганингиз ҳақида ёзилган. Бу ростдан ҳам бўлган воқеами ёки...

- Мен ҳеч қачон ойлик бермайман. Мен ўзим ойликка ишлайдиган одамман. Агар мен ходимларга пул берган бўлсам бу ЎФАнинг ўрнига пул бердим дегани эмас. Агар кимгадир пул берган бўлсам, бу ўша ходимларнинг меҳнати менга ёққанини англатади. Мен қўл остимдаги ишчиларга мукофот сифатида ўз ташаббусим билан пул бергаман. Бу ЎФА берадиган маошларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Мен ЎФАнинг шароитидан нолимаган бўлардим. Иш жараёнидаги баъзи муаммолар топилади, ҳаммамиз муаммоларни биргаликда ҳал қилаяпмиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +69   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика