RU

Последние новости

02:50Миллатлар лигаси. Италияда кичик, Англияда йирик ғалаба, Франция эса...  0 02:38Мана бу жиддий йўқотиш: Лаосда Шомуродовсиз ўйнаймиз  8 02:05Аҳмед Фатҳи: "Иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, аммо ўйин сўнгида ғалабани илиб кетдик"  0 01:48Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда барча жабҳаларда рақибдан устунроқ эдик"  11 01:44Аморим "Ипсвич"га қарши ўйинда МЮни бошқарадими?  0 00:55"Реал"нинг навбатдаги мураббийи аниқ...ми?  0 00:16Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман" (тўлиқ)  102 23:54Катанец қўл остидаги иккинчи расмий мағлубият  77 23:35ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Сўнгги сонияда ютқаздик  89 23:30ЖЧ-2026 саралаши. БАА - Қирғиз Республикаси баҳси якунланди  19 23:23ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон 90+12 дақиқада ўтказилган гол эвазига Қатар майдонида мағлубиятга учради  1091 22:59Маттейс де Лигт: "Фақатгина тен Хаг учун МЮга ўтмаганман. Бу жуда катта клуб"  1 22:32Биринчи бўлимдаги фалокат  35 22:08Миллатлар лигаси. Қозоғистон Австрияга мағлуб бўлди ва B дивизиондан тушиб кетди  6 21:33Расман: "Рома"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди, Шомуродов собиқ мураббийи билан ишлайди  3

Эктор Купер: "Футболчи ўзини қурбон қила олиши керак" Новости

Эктор Купер: "Футболчи ўзини қурбон қила олиши керак"

Теги :  Эктор Купер
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ЎФА матбуот хизматига интервью берди.

- Осиё Кубоги учун 23 нафар футболчини танлашда нимага эътибор қаратдингиз ва йиғинлар тахминларингизни оқладими?
- Биз ушбу йиғинга 27 нафар футболчи билан келдик. Ўзбекистонда футбол чемпионатлари якунига етганлиги туфайли йигитлар формада эмас. Баъзилар жароҳат олиши мумкинлигини ҳисобга олиб, йиғинга кўпроқ ўйинчини жалб қилдик.
Ўзбекистон терма жамоаси ўзаги шакилланиб бўлган дея оламан. Туркиядаги йиғинга қўшимча футболчиларни олиб келиб, рақобатни ҳам кучайтирдик. Бундай пайтда ҳамма ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Шу билан бирга мураббий ўзи учун янги футболчиларни кашф қилиши мумкин. Яъни терма жамоанинг асосий таркиб ўйинчиси ўрнини ўша кашфиётлар эгаллаши эҳтимоли пайдо бўлади.
Йиғин ҳақида тўхталадиган бўлсак, у яхши ўтяпти. Туркиядаги илк кунларимизда ёмғир ёғди, аммо бу баҳона бўлмаслиги керак. Об-ҳаво шароитидан қатъий назар машғулотлар тўхтатилмади.

- Йиғинга чақирилганлар орасидан таркиб танлашда ва баъзиларидан воз кечишда, нима муҳим ролни ўйнади?

- Туркияга олиб келинган тўрт нафар дарвозабон ҳам яхши формада. Элдор Суюнов жароҳат туфайли йиғинга кела олмади. Миллий жамоа таркибига киритилган дарвозабонлардан кучлироғи йўқ демоқчи эмасман, агар улар хато қилишса бу бизнинг хатоимиз бўлади деб ҳисоблайман.
Иван Нагаевнинг таркибга киритилмагани бизга боғлиқ эмас. Унда жароҳат бор.
Позицияларни кучайтириш учун ҳар бир чизиққа битта кўпроқ футболчи олиб келдик.
Фозил Мусаев ҳақида гапирадиган бўлсак, у яқиндагина жароҳатидан қутилди. Бироқ унинг индивидуал маҳоратига ишониб, Мусаевни ушбу йиғинга жалб қилдик.


- Нега Виталий Денисов терма жамоа таркибига киритилмади?
- Денисов илк йиғинда иштирок этди ва уни диққат билан кузатдик. Футболчининг Россия чемпионатидаги ўйинларини томоша қилдик. Виталийнинг чақирмаслигимизга асосий сабаб - унинг ҳозирги ҳолати. Чап қанот ҳимоясида икки нафар яхши футболчи бор - Олег Зотеев ва Фарруҳ Сайфиев. Денисовни қўшиш учун бу йигитлардан бирини олиб ташлаш керак. Мураббий ҳам хато қилиши мумкин. Қайтараман, агар хато бўлса - бу менинг айбим.
Ҳозирги айтган гапларим билан Виталий Денисов энди терма жамоага чақирилмайди демоқчи эмасман. Кейинчалик уни миллий жамоага таклиф қилишим мумкин. Футболчи доимо терма жамоа учун борини бериши ёки ўзини қурбон қила олиши керак.

- Бугунги таркибга қандай типдаги футболчи етишмаяпти?
- Бу саволга жавоб берсам, терма жамоадаги футболчиларга нисбатан ҳурматсизлик бўлади. Мен эълон қилган таркибда энг яхши футболчилар йиғилган.

- Сиз Осиё чемпиони бўлган U23 терма жамоамиз ўйинини кўриб, Ўзбекистонни танлаган экансиз. Тахминларингиз ўзини оқладими, бизда кучли терма жамоа тузиш мумкинми?
- U23 жамоа доимо терма жамоа учун энг яқин тоифа ҳисобланади. Тахминларим ўзини оқлади. Лекин ёш ўйинчилар катталар терма жамоасига ўтаётганда муаммога дуч келади. Чунки улар энди тенгқурлари билан эмас, ўзидан катталарга қарши тўп тепишига тўғри келади. Баъзида эса 18-19 ёшли футболчи асосий жамоада ўйнашга қодир бўлади. Бу ерга келишимдан олдин нафақат U23, балки U19, U17 терма жамоаларига ҳам эътибор берганман. Аммо мен ҳозирги кун билан яшайман ва агар 35 ёшли футболчи яхши формада бўлса, уни ҳам миллий жамоага чақиришим мумкин.

- Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогида ҳар қандай рақибга қарши битта услубда ҳаракат қиладими ёки рақибга қараб ўйин танлайдими?

- Ортда қолган 4 ой ичида ўзбек футболи билан яхши танишдим. Ўзбекистон терма жамоаси ўз ўйинига эга бўлиб бормоқда. Осиё Кубогида рақибга қараб бутун тизимни ўзгартира олмаймиз, ўз йўналишимиз бўлиши керак. Тўғри, кучлироқ жамоага қарши баҳсда баъзи бир ўзгартиришлар қилишимиз мумкин. Бу клуб эмас. Терма жамоада вақт чегараланган. Биз клубдаги каби турли схемаларни қўллаш учун етарлича вақтга эга бўлмаймиз. Масалан, Мирс терма жамоасида ишлаганимда Гана ёки Нигерияга қарши ўйнаганимизда кичик ўзгаришлар қилганмиз.

- Сиз клуб ва терма жамоада ишлагансиз. Булар ўртасида қандай фарқ бор?
- Терма жамоада футболчилар билан ишлаш вақт чегараланган бўлади. Клубда ўйинчиларга бирор нарсани 1 ой давомида ўргатса, миллий жамоада буни 4-5 кун ичида амалга ошириш керак.

- Қайси услубга қарши ўйнаш осон?
- Бирор услубга қарши ўйнаш осон дея олмайман. Ҳеч бир жамоанинг тактикасига паст назар билан қарамаслик керак. Энг муҳим нарса - футболчиларнинг ишончи. Ўйинчи мураббийнинг тактикасига ишонса, ҳар қандай рақибга қарши ўйнаш мумкин. Ҳаммага бир хил тайёргарлик кўрамиз.

Рейтинг: +48   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика