RU

Последние новости

18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  0 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  10 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  2 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  2 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  8 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  4 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  28 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  4 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  7 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  20

Эктор Купер чақирган легионерлар терма жамоага қачон келишади? Новости

Эктор Купер чақирган легионерлар терма жамоага қачон келишади?

Ўзбекистон терма жамоаси 5 сентябрь куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида Фаластин билан ўйнайди.

Кеча терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер мазкур ўйинга чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Ушбу рўйхатдан 5 нафар легионер ўрин олди.

Терма жамоа 28 август куни Тошкентда йиғин бошлаб, 3 сентябрь куни Фаластинга Исроил орқали учиб кетишади. 2019 йилнинг 2-10 сентябрь кунлари расман ФИФА кунлари деб қайд этиб қўйилган. Хўш, чет элда ўйнаётган футболчилар ўз клублари сафида қачон ўйин ўтказишадию, қачон Тошкентга етиб келишади? Мана шу саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Санжар Шоаҳмедов
узоқ танаффусдан сўнг яна терма жамоадан чақирув олди. Ҳамюртимиз Малайзияда "Теренггану" сафида ўзининг тўпурарлик салоҳиятини намойиш этиб келмоқда. Шу боис бўлса керак Эктор Купер Шоаҳмедовни синаб кўришга қарор қилди. Айни пайтда Малайзияда чемпионат якунига етиб бўлган ва кубок баҳслари давом этмоқда. "Теренггану" бугун, 23 август куни "Негери Сембилан" билан куч синашади. Шоаҳмедов мана шу ўйинни ўтказиб бемалол Тошкентга келаверса бўлади, чунки клубнинг навбатдаги баҳси 13 сентябрь кунига белгиланган.



Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Шоаҳмедовдан кейин юртимизга учиб келади. 27 август куни "Шанхай СИПГ" Осиё чемпионлар лигаси чорак финали дастлабки учрашуви доирасида Япониянинг "Урава Ред Даймондс" клубини қабул қилади. Мана шу муҳим баҳсдан сўнг Аҳмедов Тошкентга етиб келади.



Терма жамоамизнинг етакчисига айланиб улгурган Элдор Шомуродов терма жамоага келишдан аввал яна иккита ўйинда майдонга тушади. "Ростов" Россия премьер-лигаси доирасида 25 август куни "Рубин" билан ўйнайди. 31 августда эса "Локомотив"га қарши майдонга тушади. Шу боис Шомуродов фақатгина сентябрь ойи бошидагина Тошкентга учиб келади холос.



Бу йиғинга энг сўнгги бўлиб Япония ва Жанубий Кореяда фаолият олиб бораётган легионерларимиз етиб келишади. Япония биринчи дивизионида иштирок этувчи "Ренофа Ямагучи" клуби эртага, 24 август куни "Варен Нагасаки" билан тўқнаш келади. 1 сентябрь куни Достон Турсунов жамоаси "Фаджано Окаяма" билан куч синашади. Шундан кейингина Турсунов юртимизга учиб келади.



Икром Алибоев ўйнётган "Сеул" клуби 25 августда "Жежу Юнайтед" билан, куз фаслининг илк кунида "Чонбук Моторс" билан куч синашади ва шундан сўнг Ўзбекистонга қараб учади.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика