RU

Последние новости

00:22"Челси" футболчиси камида бир ойга сафдан чиқди  0 00:04Европа лигаси. "Андерлехт" - "Фенербахче" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:45"Манчестер Сити" собиқ футболчиси: "Эркаклар болаларни мағлуб қилди"  12 23:13"Андижон" назорат ўйинида Чехия жамоасига йирик ҳисобда ютқазди  3 22:47Капелло А Серия жамоаларининг ЕЧЛдан чиқиб кетгани сабабини айтди  1 22:26"Бавария" 125 йиллигига бағишланган либосини тақдим қилди  0 21:57Европа лигаси. "Рома" - "Порту" баҳси асосий таркиблари маълум!  42 21:39"Интер" посбони бармоғини синдириб олди  1 21:15Камрон Саидазимов – "Шўртан" футболчиси!  0 20:59Назорат ўйини. "Қизилқум" Грузия жамоасини мағлуб қилди  0 20:45"Хоразм" назорат ўйинида Россия жамоасига ютқазди  2 20:29"Локомотив" назорат ўйинида "Шериф"га мағлуб бўлди  1 20:15Лига U-21 чемпионати учрашувларининг тўлиқ тартибда ўтказиш масъулиятини ўз зиммасига олмайди  0 20:01"Насаф" Туркияда Молдова клубига мағлуб бўлди  3 19:39"Динамо" Самарқанд Қозоғистон чемпионати гранди билан баҳсда дуранг қайд этди  1

Эксперт таҳлили: Эрон Новости

Эксперт таҳлили: Эрон

Карлуш Кейруш бошчилигидаги Эрон терма жамоаси ЖЧ-2018 мусобақасида "ўлим гуруҳи"дан жой олган. Форслар гуруҳдан чиқиш учун Испания, Португалия, Марокаш каби кучли жамоаларга қарши баҳс олиб боришади.

Шунга қарамай, эронликлар бу жамоага бефарқ бўлмаганларни оптимист бўлишга ундамоқда. Эрон терма жамоаси иқтидорли футболчилардан ташкил топган. Таркибнинг бир нечта аъзолари Европа клубларида фаолият олиб боряпти. Қолаверса, терма жамоанинг бош мураббийи ниҳоятда катта обрўга эга Карлуш Кейруш ҳисобланади.

ОФК сайти Эрон терма жамоасининг эксперти сифатида 20 йилдан бери футболни ёритиб келаётган Пежман Раҳбарга мурожаат этди.

- Эронни навбатдаги жаҳон чемпионатида нима кутмоқда?
- Ҳаракат қилиб гуруҳдан чиқса бўлади. Бу жуда қийин гуруҳ. Испания ва Португалия билан беллашиш осон бўлмайди. Бизни саралаш босқичидан ҳам мураккаб ўйинлар кутмоқда.

- Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиш учун нима қилиш керак?
- Энг кераклиси бу омад. 2006 йилги ЖЧда биз энг осон учрашувни Анголага қарши ўтказгандик. Лекин бу гуруҳдаги энг охирги баҳс бўлганди. Агар Ангола билан 1-турда ўйнаганимизда ўйлайманки, кейинги беллашувлар бирмунча осон кечарди. Жаҳон чемпионатида энг ёқимсиз нарса бу биринчи турдаёқ кучли рақиб билан ўйнашинг. Ҳозир ҳаммаси Марокашга қарши қандай натижа кўрсатишга боғлиқ.

- Қайси футболчи ҳамманинг диққат-марказида бўлади?
- Меҳди Тареми бўлиши мумкин, лекин уни жароҳат қийнаяпти. Агар Кейруш тузаётган таркибдан келиб чиқсак, Алиризо Жаҳонбахш биринчи рақамли футболчи бўлади. Шунингдек, Сайид Иззатуллоҳи билан Сардор Азмунни ҳам ёддан чиқармаслик лозим.

- Қайси жаҳон чемпионати кўпроқ ёдингизда қолган?
- Энг эсда қолгани 1998 йил АҚШни 2:1га ютганимиз ҳамда 2014 йил Аргентина билан ўйин.

- Ўтмишда ўйнаганлардан ким ҳозирги жамоага мос тушган бўларди деб ўйлайсиз?
- Ҳозирги жамоага яхши таянч ярим ҳимоячиси етишмаяпти. Агар бу жамоада Жавод Некунам билан Андраник Теймурян бўлганида умуман муаммо қолмасди. 1998 йилги таркибдан эса Карим Багери, Надир Муҳаммадхани ва Меҳди Маҳдавикия жуда мос тушган бўларди.

- Сизнингча, Эроннинг асосий таркиби қандай кўринишда бўлади?
- 4-3-3 схемасидан фойдалансак керак. Дарвозабон: Алиризо Бейранванд. Ҳимоя: Рамин Ризоиян, Мортаза Пуралиганжи, Рузбеҳ Чешми, Милад Моҳаммади. Ярим ҳимоя: Сайид Иззатуллоҳи, Эҳсан Ҳажсафи, Маъсуд Шожайи. Ҳужум: Сардор Азмун, Меҳди Тареми, Алиризо Жаҳонбахш.

- Гуруҳ ўйинларида тахминингиз?
- Тўғриси, мен сеҳргар эмасман ва тахмин қилишни ёқтирмайман. Шу пайтгача тахмин қилмаган ҳам. Фақат шуни айтишим мумкин, Марокаш билан ўйинда Кейруш танлайдиган тактика жуда муҳим роль ўйнайди. Агар 1-турда ғалаба қозона олсак, кейинги икки беллашувда исталган нарса юз бериши мумкин.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика