RU

Последние новости

00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  1 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  3 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:23ЖЧ-2026 саралаши. Болгария - Испания, Словакия - Германия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  5 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  4 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  12 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7

Эдин Азар: “Тўпни ҳимояда сақлаб туришимиз Саррига ёқмайди” Новости

Эдин Азар: “Тўпни ҳимояда сақлаб туришимиз Саррига ёқмайди”

“Челси” ярим ҳимоячиси Эден Азар жамоасининг янги мураббий қўл остидаги ўйинлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Кўклар” АПЛда дастлабки тўртта беллашувнинг барчасини ғалаба билан якунлашди.

“Таркибимизда у қадар катта ўзгариш бўлгани йўқ. Янги мураббий ва 2-3 нафар янги футболчи келиб қўшилди. Шунга қарамай,  “Челси” бу "Челси". Биз ўтган ва бундан икки йил олдинги мавсумдаги каби сабр билан натижа кўрсатишга уринаяпмиз. Ўйлашимча, бу мавсумда тўп билан кўпроқ муомала қилиб, кўпроқ имкониятларга эга бўлиб гол уришга ҳаракат қилаяпмиз.

Бу шунчаки осон иш, фақат биз тезроқ олдинга ўтишимиз лозим. Мураббийимизга тўпни шунчаки ҳимояда ўзимизда сақлаб туриш ёқмаяпти. У кўпроқ ҳужум уюштиришимизни истаяпти. Биз машғулотларда ҳам, ўйин пайтида ҳам шу вазифани бажаришга уринаяпмиз.

АПЛда осон ўйинлар йўқ. Бизга тўпни ўзимизда сақлаб туриш ёқади ва рақиб чарчаши билан тайм охирида гол уришга эришаяпмиз. “Ньюкасл”, “Борнмут” ва “Арсенал”га қарши беллашувларда шу тахлит гол урдик. Шу боис сабр билан имкониятни кутиш лозим. Биз тўп билан муомалада бўлганимизда гол уриш учун имкониятлар яратаяпмиз ва якунда биз бу имкониятлардан самарали фойдалан олишимиз талаб этилади”, дейди Азар.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика