RU

Последние новости

21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  0 20:30U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:0 (матнли трансляция)  58 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  3 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5

Эдгар Давидс нега кўзойнакларини ечмайди? Новости

Эдгар Давидс нега кўзойнакларини ечмайди?

90-йилларнинг энг машҳур футбол аксессуари.

Давидс мухлислар ва клубдошлари билан жанжаллашмай, мураббийларга ҳурматсизлик қилмаяпти ҳамда футбол симуляторлари муқовасида ҳам энди уни кўрмаяпмиз. У бизнес ва спорт маркетинги билан шуғулланиб, деярли бутун умрини самолетда ўтказмоқда. Шунингдек, у БМТ элчиси лавозимида ҳам ишлайди. Бироқ ҳамон унинг бир жиҳати ҳеч ўзгармади — "кўзойнаклари".

Давидс телешоуда ҳам, пляжда ҳам, ҳаттоки тоғга чиққанида ҳам очки тақади. Классик костюм киядими ёки спорт услубидами кийинадими, кўзойнаклари доим у билан бирга эди. Кўзойнаклар Эдгарнинг ажралмас бўлагига айланганди. Давидс 90-йилларнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиларидан бири бўлган. Бироқ Эдгар шункаки очки тақмаган, у глаукома (сурункали кўз касаллиги) туфайли кўзойнак таққан.

90-йиллар охирида “Ювентус” Чемпионлар Лигаси финалига чиқди, Давидс эса топ марказий ярим ҳимоячи бўлиб майдонга тушди. Ўйинчи ўзини англаб, яхши ҳаракатлана олишида Марчелло Липпи унга яқиндан ёрдам берди. Унинг ҳеч кимникига ўхшамайдиган техникаси мухлисларни ақлдан оздирарди. Давидс ўзига хос жиҳати билан Роналдиньо билан тенгма-тенг ҳаракатлана оларди.

Давидс оёқлари билан финт қилиб, рақибга босим ўтказиб, тўпни олиб қўярди. Шунингдек, ўйин ритмини яхши ҳис қила оларди. 1998 йил Эдгар “Олтин тўп” номзодлари рўйхатининг топ-10талигидан ўрин эгаллади. Бир йилдан кейин эса фаолиятини якунлашига бир баҳя қолди. Сабаби шифокорлар футболчининг бошига тўп зарб билан теявергани учун касали зўрайгани, кўз пардаси шикастланиб, кўр бўлиб қолиш эҳтимоли юқори эканлигини айтишганди.

1999 йил таътилга чиққан “Юве” ўйинчиси асосий вақтини голландиялик офтальмолог ёнида ўтказиб, даволана бошлайди. Шифокор таваккал қилиб, у очки таққан ҳолда майдонга тушишини маслаҳат беради. “Ювентус” шифокори Риккардо Агрикола ўйинчини даволаб, майдонга тушишга руҳсат бергунга қадар, чемпионатга старт берилади. Оқибатда Эдгар биринчи турни ўтказиб юборишга мажбур бўлади. Майдонга очки тақиб тушиш ҳам осон бўлмаган. Лекин ФИФА бунга руҳсат берганидан сўнг, у ўзини намоён этишни бошлайди. 4 сентябрь куни Голландия термаси Бельгияга қарши баҳсида Давидс янгича кўринишда майдонга тушади. Эдгар баҳсни омадли зарба билан бошлаб олиб, кейин 4та рақибини алдаб ўтиб, гол уришга муваффақ бўлади.

Ўша вақтларда Давидс “Oakley” маркаси остидаги кўзойнак таққан. Компания у учун махсус очки ишлаб чиқарган. Кўзойнак енгил, ихчам пластик лента билан ўралган ва энг асосийси жуда қулай бўлган. Эдгар кўзойнакка тезда мослашиб кетди ва уларнинг дизайнини мунтазам равишда ўзгартириб турадиган бўлди: терма жамоа ўйини вақтида оловранг линзали кўзойнак, “Ювентус” учрашувларида эса оқ очки тақиб майдонга тушди.

Бир йил ўтиб шифокорлар Давидсга очки тақмасдан ҳам майдонга тушиши мумкинлигини айтишди. Эдгар фақат Евро-2000 иккинчи тур Дания термасига қарши баҳсда кўзойнак тақмай ўйнади. Бироқ келаси ўйинларда яна кўзойнакларини тақиб олди ва бошқа ечмади.
Ўша пайтларда ҳамма Давидсдек кўринишни истар, уникидек очки тақишни хоҳларди. Спорт очкилар урфга кира бошлади. “Racing Jackets” компанияси спорт очкиларини сотишда етакчиликни қўлга олди. “Oakley Pit Bull” эса “афсонавий” кўзойнаклар ишлаб чиқармаса-да, аммо бу компания ҳам фаолиятини муваффақиятли тарзда олиб борди.

Эдгар “Nike” билан ҳам шартнома имзолади. Давидс ва Бекхэм футболда савдо-сотиқ даврини бошлаб беришган. Эдгар кейинчалик “Nike Tarj Pro”нинг юзига айланди. Очкилар Давидс номи билан ишлаб чиқарилди ва тез орада унинг исми брендга айланди. Ўйинчи ҳам оз фурсат ичида машҳур бўлиб кетди. Ҳаттоки, футбога қизиқмайдиган инсонлар ҳам Эдгар Давидс десангиз “кўзойнакли футболчими?” дейдиган бўлди. У ярим йил “Барселона”да тўп тепди. Шунингдек, “Интер”да, кейинчалик Англияда ўйнади.

Эдгар “Monta” номли кийимлар коллекциясини ҳам намойиш этган. Бундан ташқари, “Red Bull” компанияси ички қонун-қоидаларини бузиб, илк бор Давидс билан узоқ муддатли ва ўзаро ҳамкорлик шартномасини имзолаган. Давидснинг маркетинг соҳасидаги ғоялари омадли чиқди. Ҳозирда Эдгарнинг шахсий лойияҳалари ҳам бор. У йирик пиар-агентлиги “Anomaly” билан ҳамкорлик қилади. Шунингдек, у УЭФА шериги бўлмиш CAFEнинг директорлар кенгашида ҳам фаолият юритиб келмоқда. Аммо, ҳамон кўзойнакларини ечгани йўқ.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +49   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика