RU

Последние новости

17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  3 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  2 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  8 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  14 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7

Эден Азарсиз 51 кун: "Реал Мадрид" вазифаларни бельгиялик юлдузисиз қандай уддаламоқда? Новости

Эден Азарсиз 51 кун: "Реал Мадрид" вазифаларни бельгиялик юлдузисиз қандай уддаламоқда?

Мавсум аввалида Эден Азар жамоанинг асосий юлдузи бўлмаса ҳам, камида асосий фигуралардан бири бўлиши тахмин қилинганди.

Ўтган йилнинг 26 ноябрь куни Чемпионлар Лигаси доирасида ПСЖ билан ўйинда Эден Азар жароҳат олганди. Мана орадан 51 кун ўтди: бельгиялик ўша ўйинда ватандоши Тома Менье билан тўқнашувдан кейин майдонни тарк этишга мажбур бўлганди ва ҳали майдонга қайтмади. 

Ҳозир Азар деярли сафга қайтишга тайёр, лекин аниқ сана ва Зинедин Зиданнинг жамоасида қандай ўйнаб кетиши ҳозирча ҳеч кимга маълум эмас. Аввалроқ, мавсум аввалида Азар мушаклардаги муаммо туфайли 30 кунни ўтказиб юборганди ва бу "қаймоқранглилар" учун зарба бўлган, ғалабалар катта қийинчилик билан қўлга киритилганди. 

Шундай бўлсада, орадан ўтган вақт давомида "Мадрид" бельгиялик футболчининг иккинчи жароҳатини осонроқ енгиб ўтгандек. "Қироллик клуби" ҳаттоки Испания Суперкубогида нафақат Азар, балки Карим Бензема ва Гарет Бэйлсиз зафар қучди. Бундан ташқари Азар ўтказиб юборган 16 ўйинда мағлубиятга учрамади. Яъни футболчининг тикланиш жараёнини мажбурий равишда тезлашитиришга ҳожат бўлмади. 

Аввалига клуб берган маълумот бўйича, бельгиялик бор йўғи 3 ҳафта майдонга туша олмаслиги айтилганди. Кейинроқ клубнинг рождество байрамидаги расмлар пайдо бўлди ва у ерда Азар қўлтиқтаёқ. Шундан сўнг "қаймоқранглилар" футболчининг қайтиш санасини ўзгартиришди ва ҳозир асосий вазифа Эденни Мадрид дербисига тайёрлаш. Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" билан учрашув 1 февраль кунига режлаштирилган.

Идеал вариантда эса Азар Чемпионлар Лигаси плей-оффига  "Манчестер Сити" билан беллашувга 100% тайёр бўлиши зарур.

Хўш, сиз нима деб ўйлайсиз, Азар қайтгач, таркибга кира оладими ёки жамоа бельгияликсиз вариантларда самаралироқ ўйнашга ўрганиб бўлдими?  


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика