RU

Последние новости

03:50ПСВ Нидерландия чемпиони бўлди  1 01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  32 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  5 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  43 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  12 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  80 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  2 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  1 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  4

ЕЧЛ. Кьезанинг голи "Ювентус"га "Челси" устидан ғалаба келтирди Новости

ЕЧЛ. Кьезанинг голи "Ювентус"га "Челси" устидан ғалаба келтирди

Чемпионлар лигаси "H" гуруҳи 2-туридан ўрин олган учрашув тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Чемпионлар лигаси

"H" гуруҳи. 2-тур

"Ювентус" (Италия) – "Челси" (Англия) 1:0  

00.00, «Альянц Стэдиум»

Гол: Кьеза 46'

Ювентус – Шенсни, Данило, Бонуччи, де Лигт, Алекс Сандро, Куадрадо, Рабьо (Маккенни, 77), Локателли, Бентанкур (Кьеллини, 83), Бернардески (Кулусевски, 65), Кьеза (Кин, 77).

Челси – Менди, Аспиликуэта (Чалоба, 62), Тиаго Силва, Рюдигер, Кристенсен (Баркли, 75), Алонсо (Чилуэлл, 46), Ковачич, Жоржиньо (Лофтус-Чик, 62), Зиеш (Хадсон-Одои, 62), Хаверц, Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Алонсо (18), Зиеш (61), Рюдигер (65), Куадрадо (89). 

Баҳс якунига етди. "Ювентус" минимал ғалабага эришди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+5. Зарбааа!  Бурчакдан узатилган пасдан сўнг Хаверц яна бир бор бош билан ноаниқ зарба йўллади.  

90+5. Кьеллини!  Хадсон-Одоининг узатмасидан кейин қўрғон вазифасини ўтади.

90+2. Барклининг зарбага ўхшаш узатмасидан сўнг тўп майдондан чиқиб кетди. 

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Куадрадо вақтни чўзгани боис сариқ карточка олди. 

88. Ууух!  Кай Хаверц!  У идеал нуқтадан бош билан ноаниқ зарба берди. Тўп дарвоза устуни тепасидан ўтиб кетди.

87. Чилуэлнинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.  

86. Жоржо Кьеллини тактик фолга қўл урди. "Челси" учун яхши имконият. 

83. "Ювентус"да ўзгариш: Бентанкур ўрнига Кьеллини тушди. 

82. Зарба!  Ковачичнинг зарбаси йўлига Локателли ғов бўлди. Эҳ, бу италияликлар. 

80. Кин-Маккенни-Кулусевски-Сандро комбинацияси Мойзе Киннинг зарбаси билан якун топди. Зарба ҳимоячилар томонидан "блокланди". 

79. Қойил!  Бонуччининг саъй-ҳаракатлари эвазига Хадсон-Одоининг тўп оширишидан кейин Лукаку офсайдда қолиб кетди. 

77. "Ювентус"да 2 та ўзгариш: Рабьо ўрнига Маккенни, Кьеза ўрнига Кин тушди.

75. "Челси"да алмаштириш: Кристенсен ўрнига Баркли ўйинни давом эттиради.

73. Чилуэллнинг ичкарига оширган тўпи ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди.

70. Хаверц ўйлаб ўтирмасдан зарба берди, тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди. Аслида зарба манзилга етиб бориши мушкул эди, чунки зарба йўллаш учун шароитнинг ўзи йўқ эди.

69. Лукаку Бонуччини ортда қолдирди, аммо Локателлидан ўтиб кетолмади. 

69. "Ювентус" ҳисобни сақлаб қолиш ниятида ҳимояга "автобус" қўйиб олган.

67. "Челси" "Юве"ни босим остида ушлаб турибди ва гол уришга ҳаракат қилмоқда.

65. "Ювентус"да алмаштириш: Бернардески ўрнига Кулусевски ўйинга қўшилди. 

65. Рюдигер ҳакамга эътироз билдиргани учун жазоланди. 

65. Кьеза тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтишга уринди, уни майдон марказида Кристенсен қўполлик эвазига тўхтатиб қолди.

62. "Челси"да 3 та ўзгариш: Зиеш ўрнига Хадсон-Одои, Аспиликуэта ўрнига Чалоба, Жоржиньо ўрнига Лофтус-Чик туширилди.   

61. Зиеш тўпга интилиш чоғида Кьезага нисбатан жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

60. Хадсон-Одои ва бошқа футболчилар майдонга тушишга ҳозирлик кўришмоқда. 

59. Ковачич Зиешни тўп билан таъминлади, унинг марказ томон узатмаси эса ҳимоячилар томонидан бартараф этилди. 

57. Родриго Бентанкур Антонио Рюдигерга нисбатан қўполлик ишлатишга мажбур бўлди.

54. Матео Ковачич яхши кроссни амалга оширди, аммо Шенсни тўпни узоқлаштирди.

53. Хаверцнинг пасидан сўнг тўп Локателлига тегиб, дарвоза тўридан ўрин олиши мумкин эди... бурчак тўпи. 

51. Бенжамин Чилуэлл олис масофадан кучсиз ва ишончсиз зарба йўллади, бу дарвозабонга ҳеч қандай қийинчилик туғдирмади.

48. Хаким Зиешнинг пасини Леонардо Бонуччи бартараф қилди.

46. ГООООООООООООООООООООООООЛ!  Федерико Кьеза юқори чап бурчакни нишонга олиб, дарвозабонни ожиз қолдирди – 1:0!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

46. "Челси"да ўзгариш: Алонсо ўрнига Чилуэлл тушди. 

Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус! 

44. Ромелу Лукаку рақиб жарима майдонига ёриб киришга уринди. Аммо ҳимоячилар сергак туришгани сезилди. 

42. Яна бир қўполлик. Рюдигер Кьезани қоидани бузган ҳолда тўхтатиб қолди. 

41. Зарбаааа!  Бернардескининг зарбаси "жонли девор"даги Бонуччига тегиб қайтди.  

40. "Юве" қарши ҳужумга ўтиб кетди, Кьеза ўнг қанотга Куадрадога пас берди, Ковачич уни марказда йиқитди, жарима зарбаси.  

36. Адриен Рабьо ҳужум вақтида Жоржиньога нисбатан қоидани бузди. Ҳакам вазиятга бефарқ қарамади. 

33. Кьеза чап қанотда Аспиликуэтани алдади ва ичкарига пас узатди. Тажрибали Тиаго Силва Бернардаскига имконият қолдирмасдан, тўпни майдон маркази томон тепди.

31. Зарбааааа!  Рабьонинг айланма зарбасига аниқлик етишмади. 

29. Данило Зиешга нисбатан жуда қўпол ўйин намойиш қилди.

26. Кай Хаверц ҳимоячи билан кураш олиб борди ва жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Рефери "ҳеч нима йўқ", деди.

25. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 29% – 71%.

23. Де Лигт Лукакуга қаршилик намойиш қилди. Бельгияликдан тўпни олиб қўйишда бир оз қўполлик ишлатилди, аммо қоида бузиш қайд этилмади.

20. Уууух! "Ювентус" бир неча дақиқа ичида иккинчи марта меҳмонлар ҳимоясидаги нозик нуқталарни кўрсатиб қўймоқда. Кьеза чамаси 10 метрлардан пастки бурчакни нишонга олди, сал ноаниқ.

18. Ҳакам Куадрадони туртиб юборгани учун Маркос Алонсога сариқ карточка кўрсатди.

15. Андреас Кристенсен жуда кучли пас бериб юборди, Лукаку тўпни эгаллай олмади.

14. Мезбонлар 11 киши бўлиб ҳимояда "ётишибди". Трибунадаги томошабинлар ҳайратда ва ҳуштакбозлик қилишмоқда.

12. Рефери Зиешни оғзаки огоҳлантирди. Марокашлик 12 дақиқа ичида иккинчи марта қоидани бузди.

11. Алонсонинг узатмасига Лукаку ва Тиаго Силва ета олишмади.

10. Маттейс де Лигт тўпни қўли билан ўйнагани яққол кўриниб қолди. Ҳакам жарима белгилади.

8. Бернардески жарима майдони чизиғи олдидан зарба йўллашга шайланганда унга нисбатан орқадан қўполлик ишлатилгандек туюлди, аммо ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини таъкидлади.

6. Ҳозирча туринликларнинг ҳужум чизиғи ноаниқлигича қолмоқда. Кьеза-Бернардески энг олдинги чизиқда ҳаракатланармикан?

4. Хаким Зиешнинг ҳаволатиб узатган пасига дарвозабон Шенсни эга чиқди.

3. Аспиликуэтанинг узатмасидан кейин  ичкаридаги ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

1. Учрашувдаги дастлабки фоль. Тезкор футболчилар курашида Зиеш Куадрадога нисбатан қоидани бузди.

1. Баҳсга старт берилди!

Стадион мухлислар билан тўлиб-тошган.

- Чемпионлар лигаси мадҳияси янграмоқда. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун "H" гуруҳи 2-туридан ўрин олган "Ювентус" ҳамда "Челси" ўртасидаги тўқнашув бўлиб ўтади. Мазкур учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика