RU

Последние новости

16:10Суперлига. Биринчи турда энг кўп тўқнаш келган икки жуфтлик, ҳар иккисида "Сўғдиёна" иштирок этган   4 15:54Рэшфорд АПЛ клубига ўтяпти  4 15:29Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хорватия клубига мағлуб бўлди  10 15:00"Ал Насср" Криштиану Роналдунинг атрофида топ футболчилар бўлишини истамоқда   5 14:51Норчаев Португалияга учиб кета олмади. Унинг "Брага"га трансфери амалга ошмайди  17 14:40Рональд Араухони ёзда 930 млн. евро арзонга сотиб олиш мумкин  1 14:18"Тоттенхэм" 60 млн. фунтга МЮ футболчисини сотиб олиши мумкин  1 13:09"Милан" устози билан уришиб қолган ҳимоячи жамоани тарк этади  6 12:48"Насаф" Комилов билан хайрлашди  6 12:41Фарғона ҳокими Қиргулидаги "Нефтчи" қароргоҳида бўлди  3 12:03Трансфер тақиқи жорий этилгунга қадар рўйхатдан ўтказилган "Нефтчи" футболчилари жамоада ўйнай оладими? Алишер Никимбаев вазиятга ойдинлик киритди  15 11:17Фарғона вилояти ҳокими «Қўқон 1912» футбол клуби марказий ўйингоҳида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди  3 10:54Goal қуръадан кейин ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  38 10:30Бугун қуръа. У қандай тартибда ўтади?  12 10:23«Манчестер Юнайтед» 17 ёшли бола учун 60 миллион тўлашга рози бўлди  7

Чемпионлар лигаси. Эмерининг режаси иш берди, "Вильярреал" "Бавария"ни мағлубиятга учратди Новости

Чемпионлар лигаси. Эмерининг режаси иш берди, "Вильярреал" "Бавария"ни мағлубиятга учратди

ЕЧЛнинг чорак финалидан ўрин олган "Вильярреал" - "Бавария" учрашуви якунланди.

Вильярреал

Арно Данджума - 8'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур Quarter Finals

07/04/2022, 01:00

0
:
1
Завершен

Бавария

Стадион: Estadio de la Ceramica, 21626 зрителей

Главный судья: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
8'  Арно Данджума
8'  Даниэль Парехо
41'  Франсис Коклен
59'  Франсис Коклен (Альфонсо Педраса)
74'  Унаи Эмери
74'  Первис Эступиньян
81'  Арно Данджума (Самуэль Чуквуэзе)
81'  Хуан Фойт (Серж Орье)
62'  Томас Мюллер (Леон Горецка)
62'  Серж Гнабри (Лерой Сане)
71'  Бенжамен Павар (Никлас Зюле)
90'  Леон Горецка (Марк Рока)


"Вильярреал" – Бавария  1:0

"Эстадио де ла Серамика»

Гол: 1:0 – 8 Данджума.

"Вильярреал" – Рульи, Фойт (Орье, 81), Альбиоль, Пау Торрес, Эступиньян, Ло Чельсо, Коклен (Педраса, 59), Капу, Парехо, Жерар Морено, Данджума (Чуквуэзе, 81).

"Бавария" – Нойер, Павар (Зюле, 71), Эрнандес, Упамекано, Дэвис, Гнабри (Сане, 62), Киммих, Мусиала, Мюллер (Горетцка, 62), Левандовски, Коман.

Огоҳлантириш: Эступиньян (74).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. Горецка "иккинчи қаватда"ги курашда бошини ёриб олди, шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

90+1. Мухлислар ўриндиқларга қўйиб чиқилган сариқ байроқларни тинимсиз ҳилпиратиб, ўз севимлиларини тинимсиз қўллаб-қувватлашмоқда.

90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа  қўшиб берилди.

89. "Вильярреал" футболчилари ҳимояда охиригача ўйнаб, рақиб ҳужумларини муваффақиятли бартараф этишяпти.

87. ПЕДРАСАААА! У ҳисобни 2:0 кўринишга келтириши мумкин эди, бироқ деярли бирга бир вазиятда дарвозани нишонга ола билмади.

86. "Вильярреал" футболчилари вақт чўзишлар орқали "Бавария" темпини тушириб, ғалабани ушлаб қолишга уринишмоқда.

81. Саненинг узоқдан берган зарбасидан сўнг Рульи тўпни тутиб олди.

73. Ло Чельсо ўта хавфли қарши ҳужум амалга оширди, аммо ҳужумни якунлашда бир қарорга кела олмади. На пас ва на зарба берди.

70. Ўйин темпи бироз пасайди, "Бавария" энди комбинацион ҳужум билан ўйнашга қарор қилди.

67. ДАНЖУУМА! У қулай вазиятни йўққа чиқарди. Ҳужумлар сони жуда кўп, бироқ ҳозиргача бор-йўғи 1та гол урилди.

66. Ушбу ўйин Жанубий Америка футболини эслатиб юборяпти: Ярим ҳимоя йўқ, фақат тезкор қарши ҳужумлар.

64. Команнинг яқин бурчакка берган зарбаси ноаниқ бўлди.

62. Нойер тўпни жамоадошига етказишда хатога йўл қўйди, Морено эса ўша тўпни эгаллаб, марказдан "Бавария" дарвозасига зарба берди. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

57. "ВИЛЬЯРРЕААААЛ"! "Сариқлар" иккинчи голни уришга жуда яқин келишди, аммо зарба блоклангани туфайли ҳисоб ўзгармай қолди. Қарши ҳужумлар "Бавария"нинг нозик нуқтасига айланиб қолди.

53. ЗАРБАААААА! Моренонинг кучли зарбасидан сўнг "Бавария" дарвозасининг устуни меҳмонларни голдан қутқарди.

50. СЕЕЕЕРЖ! Гнабрининг зарбасидан сўнг тўп "Вильярреал" дарвозаси ёнидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

--------------------------------------------------------------------------------------
45. Танаффус!

44. "Бавария" рақибни ўз жарима майдончасига қамаба қўя олмаяпти. "Вильярреал" футболчилари бундай вазиятда нима қилиш кераклиги борасида етарлича кўрсатмалар олишган.

41. ГОООЛ! КОКЛЕЕЕЕН! 2:0! Нималар бўляпти? ЙЎҚ, гол ҳисобга олинмади, чунки Кокленга пас бўлганди у ўйиндан ташқари ҳолатда эди.

35. Коклен ҳамда Коман тўқнашиб кетишгани сабаб ўйин бироз тўхтаб қолди.

31. "Вильярреал"нинг қарши ҳужуми рақибларни шошириб қўймоқда, шу сабабли улар қоидани бузишга мажбур бўлишяпти.

28. Морено "Вильярреал"нинг тезкор қарши ҳужумини гол билан якунлаши мумкин эди, аммо Ло Чельсонинг узатмасидан сўнг тўпни ўзига бўйсундира олмади.

22. Европа лигасини ютишдан чарчаган Унай Эмери энди Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритишга чоғланган кўринади.

17. Киммихнинг жарима майдончаси ичига узатган тўпини "сариқ сувости кемаси" посбони Херонимо Рульи ушлаб олди.

16. Альфонсо ўз қанотида стандарт ишлаб олди.

8. ГОООЛ! Кутилмаганда "Вильярреал" ҳисобни очди! Данжума чоршанба оқшомида гол урди. Аввалига Ло Чельсо чап қанотдан тўпни марказроққа узатди, Парехонинг зарбаси бироз ўхшамади, тўп кетаётган йўлда турган Данжума уни дарвозага бурди. 1:0.

Данжума 15-рақам осида тўп тепади.

6. "Бавария" кетма-кет иккита зарба амалга оширди. Биттасини ҳимоячи қайтарди, Павар берган зарбадан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

3. "Вильярреал" футболчилари рақиб "Бавария"дек етакчи эмас, оддий жамоалардан бири деб ўйлаб, қўрқмасдан ҳаракат қилшмоқда. Ҳар ҳолда бу уларнинг ўйинидан кўриниб турибди.

1. Учрашув бошланди.

- "Вильярреал" мухлислари ўзларининг севимли қўшиқлари орқали жамоаларни кутиб олишди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

"Вильярреал" – "Бавария"

7 апрель, 00.00, "Эстадио де ла Серамика"

"Вильярреал" – Рульи, Фойт, Альбиоль, Пау Торрес, Эступиньян, Ло Чельсо, Коклен, Капу, Парехо, Жерар Морено, Данджума.

"Бавария" – Нойер, Павар, Эрнандес, Упамекано, Дэвис, Гнабри, Киммих, Мусиала, Мюллер, Левандовски, Коман.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика