RU

Последние новости

07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  0 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  3 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  6 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  2 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  6 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1

ЕЧЛ. Рюдигернинг "қонли голи" "Реал"ни мавсумдаги илк мағлубиятдан қутқариб қолди Новости

ЕЧЛ. Рюдигернинг "қонли голи" "Реал"ни мавсумдаги илк мағлубиятдан қутқариб қолди

ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида "Шахтер" - "Реал Мадрид" учрашуви бўлиб ўтди.


"Шахтер" – "Реал Мадрид" 1:1
Голлар
: 1:0 – 46 Зубков, 1:1 – 90 Рюдигер.

"Шахтер" – Трубин, Конопля, Матвиенко, Бондарь, Михайличенко, Мудрик (Петряк, 85), Степаненко, Судаков (Джурасек, 81), Бондаренко, Зубков (Тейлор, 82), Траоре (Сикан, 77).

"Реал Мадрид" – Лунин, Начо, Рюдигер, Менди (Алаба, 68), Кроос, Вальверде (Камавинга, 68), Тчуамени (Модрич, 57), Васкес, Бензема, Азар (Винисиус Жуниор, 57), Родриго (Асенсио, 68).

Огоҳлантиришлар: Конопля (16), Милитао (85), Бондаренко (88), Кроос (90).

Шахтер Донецк

Александр Зубков - 46'

Лига Чемпионов - группа F . Тур 4

12/10/2022, 01:00

1
:
1
Завершен

Реал Мадрид

Антонио Рюдигер - 90'

Стадион: Polish Army, 29030 зрителей

Главный судья: Orel Grinfeld

45'
90'
16'  Ефим Конопля
46'  Александр Зубков
46'  Богдан Михайличенко
76'  Лассина Траоре (Даниил Сикан)
81'  Георгий Судаков (Невен Дьюрасек)
81'  Александр Зубков (Лукас Тейлор)
85'  Михаил Мудрик (Иван Петряк)
88'  Артем Бондаренко
57'  Эден Азар (Винисиус Жуниор)
57'  Орельен Тчуамени (Лука Модрич)
68'  Ферлан Менди (Давид Алаба)
68'  Федерико Вальверде (Эдуардо Камавинга)
68'  Родриго (Марко Асенсио)
85'  Эдер Милитан
90'  Тони Кроос
90'  Антонио Рюдигер
90'  Тони Кроос



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ

Драматик баҳсда ғолиб номи аниқланмади. Аслида бугун мардларча кураш олиб борган мезбонлар ҳам, охиригача умидини узмаган ва қонга беланиб бўлсада, ҳисобни тенглаштира олган меҳмонлар ҳам ғолиб. Баъзан шундай ўйинлар бўладики завқланишингиз учун голлар кўп бўлиши ҳам шарт эмас. 

90+10-дақиқада "Шахтер" яна бир бор тўпни бурчакдан ўйинга киритди ва шу паллада ҳакам ўйин якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди.  

Рюдигер қаерга кетаётганини тушуниб тушунмай бўлсада, майдонни тарк этди. Аммо кипер ҳамон майдонда. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишяпти.  

Бироқ бу ерда муҳими кипер ва Антонио Рюдигернинг тўқнашуви ҳамда унинг оқибатида ҳимоячининг юзи қонга белангани бўлди.

90+5-дақиқа. ГООООООООЛ! Кроос-Рюдигер жуфтлиги ниятига етди. Тонининг узатган тўпини Антонио бўлсада, Тони деб чақиришларини ёқтирадиган Рюдигер дарвозага йўллади.   

90+2-дақиқа. Ухх! Крооснинг кўрсатмасидан кейин жарима майдончасига етиб борган Рюдигернинг зарбасига бир оз аниқлик етишмади.  

90-дақиқа. Ҳакам ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берди. 

90-дақиқа. Огоҳлантириш! Кроосга ҳам сариқ карточка.  

88-дақиқа. Огоҳлантириш! Артём Бондаренко бурчак зарбасини амалга оширишни жуда чўзиб юборгани учун карточка ишлаб олди.  

87-дақиқа. Васкес қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Винисиус зарба берди... Бироқ бу сафар ҳам ноаниқ.  

85-дақиқа. Ўзгариш! Михаил Мудрик кетди, унинг ўрнига Иван Петряк тушди.  

Бурчак зарбасидан кейин бу сафар ҳам "қаймоқранглилар" ниятига ета олмади. 

82-дақиқа. Модричнинг ажойиб ҳаракатларидан кейин жарима майдончаси ичида Бензема боши билан зарбага тайёр турганди, аммо ҳимоячи тўпни ўтказмади.   

77-дақиқа. Мезбонлар навбат билан майдонга қулашни бошлашди.  

73-дақиқа. "Реал" қанчалик босимни оширмасин, "Шахтер" футболчилари ҳозирча анча ишончли ҳаракат қилишмоқда.  

68-дақиқа. ЎзгартиришларБир йўла уч нафар футболчи алиштирилди. Менди, Родриго, Вальверде ўрнига Алаба, Камавинга ва Асенсио туширилди.  

67-дақиқа. Зубков ҳамюрти Лунин бугун ўзини у қадар яхши ҳис қилмаётганини сезгандек. Ҳозир Александрнинг зарбасидан кейин кипер қийинчилик билан тўпни қайтарди. Бурчак зарбаси.    

65-дақиқа. Қанақасига? Луниннинг кутилмаган ҳаракатидан кейин тўп яна қайтиб Траорега бориб тушганди, лекин иккинчи рақамли форвард бўш қолган дарвозани мўлжалга ола билмади.  

63-дақиқа. Меҳмонлар бурчак зарбасини тезда амалга оширишди, лекин Модрич кутилмаганда тўпни олдириб қўйди.   

60-дақиқа. Ферлан Менди ўнг оёқда зарба бериб кўрди. Яхшиси бундай қилмагани маъқул эди.  

Янги футболчилар тушиб, ҳисобда ортда қолаётган "Реал"нинг прессинги янада кучайган бўлсада, "Шахтер" барибир қисқа масофага узатмалар билан ҳимоядан чиқмоқда.  

57-дақиқа. ЎзгаришларТахминан 5-6 дақиқа кутгач, Винисиус Азарни, Модрич эса Тчуаеминини алиштирди.  

54-дақиқа. Тўп майдондан чиқиб кетмаяпти. Шу сабабли ўйинчи алмаштиришнинг имкони бўлмаяпти. 

Анчелотти дарҳол майдондаги воқеаларга реакция билдирмоқда. Модрич ва Винисиус майдонга тушишга тайёр.

50-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин тўп Бенземага келиб тушди ва у зарба берди.  

48-дақиқа. Бугун куч тежамоқчи бўлган "Реал" энди фаоллашишга мажбур. 

46-дақиқа. ГООООООЛ! Зубков бу сафар ҳам "Реал" дарвозасини ишғол қилди. Ферлан Менди унга муносиб қаршилик қила олмади ва бош билан зарба беришга қўйиб берди.  

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Жамоалар майдонга қайтишди. 

45+1-дақиқа. "Реал" бу сафарги уриниши ҳам охирига етмай қолди ва Орель Гринфилд Трубин тўпни эркин зарба билан ўйинга киритишини ҳам кутиб ўтирмай, ҳуштак чалиб қўя қолди.   

45-дақиқа. Ҳакам биринчи бўлмининг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берди. 

41-дақиқа. Феде Вальверденинг узоқ масофадан амалга оширган зарбасидан кейин Трубин тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.   

36-дақиқа. "Реал"дан тики-така ва ... бор йўғи бурчак зарбаси. Бунга эса Трубин "айбдор".

33-дақиқа. Судаков девор услубида шериги билан ўйнаб, зарбага чоғланаётганди, аммо Начо етиб келиб, тўпни майдондан чиқариб юборди. 

30-дақиқа. Крооснинг кучли зарбасидан кейин тўпни боши билан қайтарган Степаненко майдонда ётибди.  

27-дақиқа. Зубков жарима майдончасига кириб борди ва зарба берди, лекин тўп йўлига Начо тўғаноқ бўлди.   

25-дақиқа. Мудрик қанчалик тезкор бўлмасин Рюдигер ҳозирча ўтказмаяпти.

21-дақиқа. "Шахтер" прессинг уюштириб кўрди, лекин Тчуаменига нисбатан фол қайд этилди.  

16-дақиқа. Огоҳлантириш! Кескин ташланиши учун ҳакам Конопльяга сариқ карточка кўрсатди.   

12-дақиқа. Рюдигер олдинга ташлаган тўпга Ферлан Менди ета олмади.   

9-дақиқа. Эден Азар ўзига берилган имкониятдан максимал тарзда унумли фойдаланиш ниятида.  

7-дақиқа. "Шахтер" ҳам тўпни эгаллагач, шунчаки олдинга тепиб, йўқотиш ниятида эмас. "Кончилар" мезбон кимлигини эслатиб қўйишга уринишмоқда.  

5-дақиқа. Родриго кутилмаган ҳаракат билан ҳимоячилар қуршовидан чиқиб кетишни ният қилганди, аммо бу амалга ошмади.  

Бурчак зарбасини Кроос амалга оширди, аммо иш зарбагача етиб бормади.  

3-дақиқа. Тезкор ҳужум ўнг қанотга кўчди, аммо мезбонлар Лукас Васкесга имкон қолдиришмади. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика