RU

Последние новости

10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  9 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  25 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  4 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  90 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  18 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  9 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  2

ЕЧЛ. "Реал" ва "Лейпциг" — плей-оффда Новости

ЕЧЛ. "Реал" ва "Лейпциг" — плей-оффда

УЕФА Чемпионлар лигасининг 6-тури доирасидаги "F" гуруҳининг икки ўйини бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада "Шахтер" - "Лейпциг" ва "Реал" - "Селтик" учрашувларининг матнли трансляцияси кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Шу тариқа, "Реал Мадрид" биринчи ўриндан кейинги босқичга чиққан бўлса, Германиянинг "Лейпциг" клуби иккинчи йўлланмани ўзиники қилиб олди.  

"Шахтер" - "Лейпциг" ўйини ҳам якунига етди 0:4.

Бўлди, Испанияда ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва "Реал" 5:1 ҳисобидаги ғалабани тантана этмоқда.  

84. ГОООООЛ! "Селтик" Мадридни голсиз тарк этмайдиган бўлди. Жоау Фелипе ўйин охирида Куртуани ранжитишга муваффақ бўлди.   

81. "Шахтер" ўнг қанотдан олдинга ўтди ва зарба йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлиб, вазият бурчак зарбаси билан якунланди. 

78. Богдан Михайличенко хавфни бартараф этиб, тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.     

73. Михаил Мудрик бекорга топ клублар эътиборини тортмаганини исботлашга яқин эди. Ярим ҳимоячи яхши зарба берди, дарвозабон ожиз қолганди, аммо тўп дарвозанинг шундоқ устидан ўтиб, тўрга орқа томондан тегди. 

Шунчаки ажойиб учрашувлар гувоҳи бўляпмиз. Менимча, барча бу фикрга қўшилса керак. Гуруҳнинг икки ўйинида 9 та гол урилди ва ҳали ўйинлар якунига етмади.  

71. ГООООЛ! Вальвердедан яна бир "пушка". Федерико мавсумдаги навбатдаги голини уришга эришди. 

68. ГОООЛ! Гуруҳнинг иккинчи учрашувида ҳам ҳисоб 4:0 кўриниш олди. Дани Ольмо "Шахтер" дарвозасига тўртинчи голни йўллади.  

66. Тўртта голдан кейин Анчелотти ҳотиржам нафас олди шекил, етакчиларни ўйиндан олди. Захирадан тушганлар ичида Карим Бензема борлиги диққатга лойиқ.  

63. ГОООЛ! "Лейпциг"да эса Доминик Собослаи Нкункунинг узатмасидан ҳисобни йирик кўринишга олиб келмоқда.  

62. ГОООЛ! Мадридда Вальверденинг узатмасидан кейин Винисиус ҳам гол урди. 

56. Эҳтимолий пенальти. "VAR"да вазиятни такроран кўрган ҳакам фикрини ўзгартирмади ва меҳмонлар дарвозасига ўн бир метрлик жарима белгилашга ҳожат йўқ деди.  

54. Нкункунинг фаоллигидан кейин Эмиль Форсбергда ажойиб имконият бўлганди, лекин унинг зарбаси ўзи истаганидек чиқмади. 

51. ГОООООЛ! Мадридда ҳам гол. Дани Карвахалнинг узатмасидан кейин Марко Асенсио тўпни дарвоза тўрига йўллади.   

50. ГОООООЛ! "Лейпциг" орадаги фарқни иккитага оширди. Андре Сильва ҳисобига гол, Симакан эса ассист ёздириб қўймоқда.  

48. Иван Петрякнинг бурчак зарбасидан кейин оширган тўпи шерикларигача етиб бормади.  

47. "Шахтер" бўлимни анча фаол бошлашга ҳаракат қилмоқда. Жамоа дарҳол ҳужумга отилди. 

46. Польшада иккинчи бўлим старт олди.  

Мадридда ҳам ҳисоб бошқа ўзгармади. Танаффусга жамоалар 2:0 ҳисобида чиқиб кетишди. 

45. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига ҳакам 1 дақиқа қўшиб берди. Ўша дақиқа давомида ҳам жамоалар чинакамига хавфли ҳужум уюштира олишмади ва ҳакам бўлим якунланганлигини билдирувчи ҳуштагини чалди. 

40. Немислар прессингда ҳам анча фаол ва рақиб ҳимоячилари бемалол тўпни шеригига ошириб, ҳужум бошлашига вақт қолдиришмаяпти.  

37. "Кончилар" устози қанчалик шогирдларини руҳлантиришга уринмасин, уларни уйғонишга чақириб бақирмасин, ҳозирча "Шахтер" бу баҳсни ютиб кетиши учун нима юз бериши кераклигини айтиш қийиндек.   

35. Мадридда учинчи пенальти ҳам белгиланди. Бироқ "Селтик" футболчиси Йосип Юрановичнинг нуқтадан йўллаган тўпини Куртуа қайтаришга муваффақ бўлди.   

31. Узоқ кутилган зарба. "Шахтер" ниҳоят рақиб дарвозасига яқинлаша олди ва Иван Петряк ноаниқ бўлсада зарба бериб кўрди.    

24. Огоҳлантириш! Параллель ўйинга қайтамиз. Ўйиннинг 25 дақиқаси ортда қолган бир паллада, "Лейпциг" тотал устунликка эга бўлмоқда. Зарбалар борасида кўрсаткич 3:0. Ғалаба қозониши керак бўлган украиналиклар ҳозирча бирорта ҳам зарба бера олишмади. Богдан Михайличенко ўйин қоидасига зид ҳаракати учун сариқ карточка ишлаб олди.    

23. Деярли кейинги ҳужум ҳам гол билан якунланиши мумкин эди. Родриго ўнг қанотдан олдинга ўтиб борди, жарима майдонига кириб, тўпни қулайроқ вазиятдаги Винисиусга етказди, бироқ Жуниорнинг зарбаси қовушмади. 

21. ГОООЛ!  "Сантьяго Бернабеу"да иккинчи пенальти. Бу сафар Родриго имкониятдан унумли фойдаланди.  

19. Ўзгариш! Жароҳат сабабли Тимо Вернер ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди ва унинг ўрнини Эмиль Форсберг эгаллади.  

14. "Лейпциг" голдан кейин ҳам ўйинни назорат қилишга уринмоқда ва тўпни ўз назоратида ушлаб турибди. 

13. Тарас Степаненко қоидани бузди деб топилди. Тимо Вернер жабрланувчи ролида. 

10. ГОООООЛ! Кристофер Нкунку "Лейпциг"ни олдинга олиб чиқмоқда. Дарвозабон Трубин ҳимоячи Судаковнинг хатосини тўғрилашга уриниб кўрди, Тимо Вернерни зарбасидан кейин тўпни қайтарди, аммо Нкунку зарбаси олдида ожиз қолди.  

6. ГОООООЛ! Мадридда ҳисоб очилди. Пенальтидан Лука Модрич унумли фойдаланди ва мезбонларни олдинга олиб чиқди. 

"Шахтёр": Анатолий Трубин, Ефим Конопля, Валерий Бондарь, Николай Матвиенко, Богдан Михайличенко, Тарас Степаненко, Артём Бондаренко, Георгий Судаков, Иван Петряк, Михаил Мудрик, Лассина Траоре.

"РБ Лейпциг": Янис Бласвих, Мохамед Симакан, Вилли Орбан, Йошко Гвардиол, Давид Раум, Ксавер Шлагер, Кевин Кампль, Доминик Собослаи, Кристофер Нкунку, Тимо Вернер, Андре Силва.


Реал Мадрид

Лука Модрич - 6', Родриго - 21', Марко Асенсио - 51', Винисиус Жуниор - 61', Федерико Вальверде - 71'

Лига Чемпионов - группа F . Тур 6

02/11/2022, 22:45

1
:
5
Завершен

Селтик

Жота - 84'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 52511 зрителей

Главный судья: Stephanie Frappart

45'
90'
6'  Лука Модрич
21'  Родриго
51'  Марко Асенсио
51'  Даниэль Карвахаль
61'  Винисиус Жуниор
61'  Федерико Вальверде
63'  Винисиус Жуниор (Карим Бензема)
63'  Даниэль Карвахаль (Лукас Васкес)
66'  Лука Модрич (Дани Себальос)
66'  Давид Алаба (Начо Фернандес)
71'  Федерико Вальверде
71'  Лукас Васкес
73'  Эдер Милитан (Хесус Вальехо)
20'  Мэтью О'Райли
35'  Йосип Юранович
47'  Кёго Фурухаси
62'  Лиэль Абада (Жота)
62'  Аарон Mуй (Давид Тернбулл)
62'  Дайдзэн Маэда (Сеад Хакшабанович)
63'  Кёго Фурухаси (Георгиос Якумакис)
82'  Рэо Хататэ (Оливер Абильдгор)
84'  Жота


"Реал": Тибо Куртуа, Даниэль Карвахаль, Эдер Милитао, Ферлан Менди, Давид Алаба, Федерико Вальверде, Тони Кроос, Лука Модрич, Марко Асенсио, Родриго, Винисиус Жуниор.

"Селтик": Джо Харт, Грег Тейлор, Карл Старфельт, Моритц Йенц, Йосип Юранович, Лиэль Абада, Аарон Муй, Мэттью О'Райли, Дайдзэн Маэда, Рео Хататэ, Киого Фурухаси.

Шахтер Донецк

Лига Чемпионов - группа F . Тур 6

02/11/2022, 22:45

4
:
0
Завершен

РБ Лейпциг

Кристофер Нкунку - 10', Андре Силва - 50', Доминик Собослаи - 62', Валерий Бондарь - 68'

Стадион: Polish Army, 26045 зрителей

Главный судья: Michael Oliver

45'
90'
24'  Богдан Михайличенко
59'  Ефим Конопля (Лукас Тейлор)
59'  Лассина Траоре (Даниил Сикан)
59'  Георгий Судаков (Невен Дьюрасек)
66'  Лукас Тейлор
74'  Михаил Мудрик (Андрей Тотовицкий)
81'  Артем Бондаренко (Дмитрий Крыськив)
89'  Даниил Сикан
10'  Кристофер Нкунку
10'  Тимо Вернер
19'  Тимо Вернер (Эмиль Форсберг)
50'  Андре Силва
50'  Мохамед Симакан
62'  Доминик Собослаи
62'  Кристофер Нкунку
67'  Мохамед Симакан (Беньямин Хенрикс)
67'  Давид Раум (Марсель Хальстенберг)
67'  Доминик Собослаи (Дани Ольмо)
68'  Валерий Бондарь
74'  Ксавер Шлагер (Абду Диалло)

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика