RU

Последние новости

17:31Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U-17 Россияга қарши ўйин ўтказди  2 17:02"Аланяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  7 16:40ОКМК бош директори: “Клуб Аҳмадалиев учун 100 минг евро тўлагани ҳақиқатга тўғри келмайди”  2 16:02"Манчестер Юнайтед" "Милан" юлдузи учун катта сумма тайёрлади  1 15:35"Насаф" кучсизланди, "Навбаҳор" эса – "яширин фаворит". Суперлигадаги қишки трансферлар ойнаси якунлари (1-қисм)  12 15:10Ўртоқлик ўйини. “Арал” ва “Металлург” ўртасидаги баҳсда 6 та гол урилди  0 14:44"Лос-Анжелес Гэлакси" Филиппе Коутиньо билан шартнома имзоламоқчи  3 14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  4 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  18 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  5 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  3 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  3 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  5 11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  7 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1

ЕЧЛ. Роналдунинг хет-триги “Реал”ни ярим финалга олиб чиқди Новости

ЕЧЛ. Роналдунинг хет-триги “Реал”ни ярим финалга олиб чиқди

ЕЧЛ чорак финал жавоб ўйини доирасида Мадридда “Реал” ва “Бавария” жамоалари ўзаро куч синашишди.

Мюнхенда ўтган илк ўйинда мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз имкониятларини анча яхшилаб олишганди. Аммо “Сантяго Бернабеу”даги баҳсда ўйиннинг асосий вақтида меҳмонлар 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Натижада 15 дақиқадан иборат иккита таймда томонлар ярим финал учун курашни давом эттиришди. Бир киши кам бўлиб қолган германияликлар майдон эгаларининг ҳужумларига дош бера олишмади. Натижада Роналду (2 та) ва Асенсио томонидан киритилнан голлар якунда Зидан жамоасининг 4:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Икки ўйин натижасига кўра 6:3 ҳисобида ғолиб чиққан “Реал” ҳақли тарзда ярим финалга йўлланмани қўлга киритди.

Чемпионлар лигаси.

1/4 финал

Жавоб ўйини

Реал Мадрид Испания – Бавария Германия 4:2 (0:0, 1:2, 1:0)

Голлар: 0:1 – 53, пенальти Левандовски, 1:1 – 76 Роналду, 1:2 – 77, автогол Рамос, 2:2 – 104 Роналду, 3:2 – 109 Роналду, 4:2 – 112 Асенсио.

Реал Мадрид – Навас, Начо, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Кроос (Ковачич, 114), Иско (Васкес, 71), Роналду, Бензема (Асенсио, 64).

Бавария – Нойер, Боатенг, Хуммельс, Алаба, Лам, Видаль, Хаби Алонсо (Мюллер, 75), Алькантара, Роббен, Рибери (Дуглас Коста, 71), Левандовски (Киммих, 88).

Огоҳлантириш: Видаль (5), Каземиро (40), Хаби Алонсо (70), Хуммельс (75), Роббен (101).

Четлатиш: Видаль (84).

Биринчи учрашув– 2:1


Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика