ЕЧЛ. "Реал Мадрид" мавсумдаги 8-ўйинда ҳам ғалаба қозонди
15 сен 2022 01:56
Новости
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" мавсумдаги 8-ўйинда ҳам ғалаба қозонди
"Реал Мадрид" – РБ "Лейпциг" 2:0
"Сантьяго Бернабеу" стадиони
Голлар: 1:0 – 80 Вальверде, 2:0 – 90 Асенсио.
"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль, Начо, Рюдигер, Алаба (Менди, 81), Модрич (Кроос, 81), Тчуамени, Камавинга (Асенсио, 64), Вальверде, Винисиус Жуниор (Себальос, 85), Родриго (Мариано Диас, 85).
РБ "Лейпциг" – Гулачи, Симакан (Хенрихс, 75), Орбан, Диалло, Раум, Форсберг (Поульсен, 81), Шлагер, Айдара (Кампль, 75), Собослаи, Вернер (Андре Силва, 81), Нкунку.
Огоҳлантиришлар: Айдара (73), Нкунку (82), Карвахаль (84), Шлагер (90).
Реал Мадрид Федерико Вальверде - 80', Марко Асенсио - 90' |
Лига Чемпионов - группа F . Тур 2 15/09/2022, 01:00 0
:
2
Завершен
|
РБ Лейпциг |
Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 54289 зрителей
Главный судья: Maurizio Mariani
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
90+4-дақиқа. Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва бу мавсум ҳали очко йўқотмаган "Реал" яна ғалаба қозонди.
"Реал" амалда уч очкони нақд қилди.
90+1-дақиқа. ГООООООЛАСОО! Марко Асенсиодан жуда чиройли гол гувоҳи бўлдик - 2:0.
90-дақиқа. Огоҳлантириш! Ксавер Шлагер Мендини қучоқлаб олгани учун карточка ишлаб олди.
90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
Стандарт вазиятдан эса германияликлар бу сафар ҳам наф чиқара олишмади.
88-дақиқа. Нкунку жарима майдончасига кираверишдан кучли зарба берди, тўп йўлига Карвахаль тўғаноқ бўлди. Бурчак зарбаси.
85-дақиқа. Ўзгаришлар! Родриго ва Винисиус ўрнига Себальос ҳамда Мариано Диас майдонга тушди.
84-дақиқа. Огоҳлантириш! Дани Карвахаль.
82-дақиқа. Ўзгаришлар! Лука Модрич ва Давид Алаба ўрнига Тони Кроос ҳамда Ферлан Менди.
80-дақиқа. ГОООООООЛ! Феде Вальверде Винисиуснинг узатмасидан кейин чап оёқда зарба бериб, дарвозанинг узоқ пастки бурчагини нишонга олди.
75-дақиқа. Ўзгаришлар! Диавара ва Симакан кетди, Кампль ва Бенжамин Хенрикс ўйинга қўшилди.
73-дақиқа. Огоҳлантириш! Амаду Айдара Винисиусга нисбатан ҳаракати учун карточка ишлаб олди.
72-дақиқа. Тезкор қарши ҳужум. Вальверде, Винни, Асенсио... Бироқ ҳеч бири тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади.
65-дақиқа. Тчуамени билан ҳаводаги курашдан кейин Хайдарага ёрдам кўрсатиш зарур бўлмоқда. Ўйинда "пауза".
64-дақиқа. Ўзгариш! Эдуарду Камавинга ўрнини Марко Асенсиога бўшатиб берди.
62-дақиқа. Родриго ўзига нисбатан фол учун белгиланган жарима зарбасини амалга оширди, аммо жуда ноаниқ.
60-дақиқа. "Реал" кўп ҳужум қилаётганига қарамай, ҳозирча рақиб дарвоза томон йўл топа олмади.
57-дақиқа. Карвахаль Нкункуга нисбатан фол ишлатди.
48-дақиқа. "Реал" иккинчи бўлимни анча юқори темпда бошлади.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
45-дақиқа. Ҳакам биринчи бўлимнинг асосий вақтига умуман дақиқалар қўшмасликка қарор қилди. Танаффус!
43-дақиқа. Шлагер бир қарашда Лука Модричнинг устига чиқиб кетай деди, лекин ҳакам бу фол эмаслиги ва пенальти бермаслигини маълум қилди.
41-дақиқа. Лука Модрич "замахда" рақиб ҳимоячисини чалғитиб, чап оёқда зарба берди, хавфли, лекин бу сафар ҳам ноаниқ.
38-дақиқа. Бурчак зарбасида ҳужумга келиб, ҳали ортга қайтиб улгурмаган Рюдигер бош билан зарба йўллади, аммо ноаниқ.
34-дақиқа. Хавфли вазият! Тимо Вернер тўпни Нкункунинг йўлига ташлаб берганди, аммо Кристофер қанчалик уринмасин, уни дарвозага тўғрилаб юбора олмади.
33-дақиқа. Меҳмон футболчилар тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди.
30-дақиқа. Тимо Вернер қарши ҳужумни аниқ зарба билан якунлади, аммо бу уриниш Тибога ортиқча муаммо туғдирмади.
28-дақиқа. Яна Нкунку рақиб дарвозасига хавф солишга уринди. Унга имкон қолдирмасликка ҳаракат қилган Тчуамени Куртуа билан тўқнашиб кетди. Посбон ўзига келиб олиши керак.
24-дақиқа. Нкунку Карвахалдан тўпни олиб қўйганди, хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, бироқ ҳакам франциялик футболчи қоидани бузди деб топди.
21-дақиқа. Вернернинг узатмасидан кейин Форсберг зарба йўллади, лекин ноаниқ.
19-дақиқа. "Лейпциг"нинг ҳужуми ўнг қанотдан ривожланди ва тўп жарима майдончасига йўналтирилди, аммо Карвахаль хавфни бартараф этди.
18-дақиқа. Тчуаменидан ажойиб "подкат".
15-дақиқа. Феде Вальверде тепган тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбасидан кейин Родриго зарба учун имкон топди, аммо ноаниқ.
10-дақиқа. Шлагер кескинликни йўққа чиқариш мақсадида тўпни узоқлаштирди.
8-дақиқа. "Реал" тўпни назорат қилиб турибди.
6-дақиқа. Нкунку кутилмаганда зарба учун қулай нуқтага чиқиб борди ва зарба берди, Куртуа ўз ўрнида.
1-дақиқа. Ўйин бошланди!
Комментарии