RU

Последние новости

02:44Бундеслига. "Байер" "Боруссия"ни "Сигнал Идуна Парк"да мағлуб қилди  0 01:59HERE WE GO! Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтади!  35 01:00"Барселона" Рэшфордга "совчи қўймоқчи"  5 00:36Леау қандай шахсий ва жамоавий совринларни ютишни исташини айтди  0 00:15"Ювентус" футболчисини Манчестер жамоаларига таклиф қилди  2 23:52Аморим Майну ҳақида: "Энг яхшиларни сақлаб қолишимиз керак, бироқ ҳолатни унутмайлик"  0 23:40Бундеслига. "Боруссия" Д - "Байер". Асосий таркиблар маълум!  0 23:09Расман: "Шўртан" Осиё чемпионини сафига қўшиб олди  6 22:45"Валенсия" ЛаЛигага норозилик билдирди  10 22:13Хвича Францияда ўйнашни истамоқда, бироқ бир муаммо бор  2 21:46Нойер қайтмоқда  3 21:19Маскерано Неймар "Интер Майами"га ўтмаслиги сабабини айтди  0 20:55БАА. "Ал Батаеҳ" ғалаба қозонди, Ғаниев ўйиннинг энг яхшиси бўлди  7 20:18Рубен Аморим: "Ўйинимиз ва имижимизни яхшилашни, ғалабаларни истайман"  7 19:51Ҳоланд кетма-кет бешинчи марта Норвегияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  1

ЕЧЛ. Португалияда "жанг" бўлади, Голландияда эса Европа лигаси учун "чипта" ёхуд юзерларимиз учун "ДИЗАЙН"га чипта... Новости

ЕЧЛ. Португалияда "жанг" бўлади, Голландияда эса Европа лигаси учун "чипта" ёхуд юзерларимиз учун "ДИЗАЙН"га чипта...

Бугун Европа чемпионлар лигасининг тўртта гуруҳида охирги тур ўйинлари ўтказилади.


Яъни "A" гуруҳида "Базель" жамоаси "Арсенал"ни қабул қилади ва иккинчи тўқнашув Парижда маҳаллий ПСЖ ҳамда "Лудогорец" ўртасида кечади.
Бу гуруҳда кейинги босқичга чиққан жамоалар номи аллақачон маълум бўлганди. Фақатгина гуруҳ пешқадами ким бўлади, деган савол очиқлигича қолмоқда. Шунингдек, гуруҳдан қайси жамоа Европа лигасига йўлланмани қўлга киритиши борасидаги интрига ҳам ҳали мавжуд.
Қизиғи, "Лудогорец"да ҳам, "Базель"да ҳам бир хил равишда 2 очкодан мавжуд. Демак бу гуруҳдаги ҳар иккала баҳс ҳам ўз қизиқарлилигини йўқотгани йўқ. Жамоалар ҳали ўз мақсадлари йўлида тер тўкишларига тўғри келади.


"B" гуруҳида ҳам бугун 6-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Ушбу "квартет"дан ҳали ҳеч бир жамоа кейинги босқич масаласини ҳал этганича йўқ. Фақатгина "Динамо Киев" Европа лигасига йўлланма берувчи 3-ўринни қўлга киритиш имкониятидан ҳам махрум бўлган. Қолган учала жамоа "Наполи", "Бенфика" ва "Бешиктош" ўртасида эса қизғин кураш бугун ўзининг ҳал қилувчи палласида.
Бу уч жамоадан исталган жамоа плей-оффсиз қолиши ҳам мумкин, ёки аксинча.
Асосий кураш эса Португалияда бўлиб ўтади. Бу ерда "Бенфика" ҳамда "Наполи" жамоалари нимчорак финал учун "жанг" қилишади. Айнан шу баҳсда ғалаба қозонган жамоа гуруҳда пешқадамликни қўлга киритади. Украинада эса катта эҳтимол билан "Бешиктош" ўзи учун керакли натижани қайд этиши кутилмоқда.

Учинчи гуруҳ, яъни "C" гуруҳида барча масала ойдинлашган. Биринчи ўрин "Барселона"га, иккинчи йўлланма билан "Манчестер Сити" плей-офф масаласини ўтган турда ҳал этганди. Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"си ҳисобида эса 5 очко мавжуд ва улар 3-поғонада. Гуруҳ аутсайдери эса Шотландиянинг "Селтик" жамоаси. Улар бешта ўйиндан атига иккитасида рақиблари билан муроса кўчасини танлашган ва икки очкога эга.
Бугун Каталонияда меҳмон бўладиган "Боруссия" "Барселона"га қаршилик қилишга уриниб кўради. Манчестерда эса "Сити" "Селтик"дан биринчи давра учун аламини олишга ҳозирланмоқда.

"D" гуруҳида ҳозирча битта масала очиқлигича қолмоқда. Яъни Европа лигаси учун бериладиган йўлланмага ким эгалик қилади? ПСВми ёки "Ростов"ми? Айнан шу саволга Голландияда бўлиб ўтадиган ПСВ - "Ростов" ўйини орқали жавоб оламиз. Эйндховенда чинакамига кураш ва ажойиб тактик футбол гувоҳига айланамиз. Филипп Кокунинг ўйлаб қўйган режалари устун келадими ёки Қурбон Бердиевнинг тактик ҳийлалари кучлилик қиладими? Бу жамоаларнинг Россияда ўтган учрашувида ғолиб номи аниқланмай қолганди. ПСВ ҳисобида эса ҳозирча 1 очко бор. Коку шогирдлари "Атлетико" ва "Бавария"га қарши кечган беллашувларда имкониятни бой беришди. "Ростов" эса ушбу учрашувларнинг бирида "Бавария"ни сенсацион тарзда мағлуб этди. ПСВ гарчи ўз уйида ўйнайдиган бўлсада, бугун уларга осон бўлмаслигини барча сезиб турибди. ПСВни фақат ғалаба, "Ростов"ни эса мағлубиятдан бошқа ҳар қандай натижа қаноатлантиради.

Гуруҳдаги иккинчи баҳс Мюнхенда кечади. "Бавария" биринчи ўрин учун курашни ўтган турда бой берди. Аммо Карло Анчелотти шогирдлари ўтган йилги ва бу йилги натижалар учун "Атлетико"дан аламларини олишга бўлган иштиёқлари анча кучли. Мюнхендаги ўйин натижа жиҳатдан ҳеч нарсани ҳал этмайди. Бу ўйин шуниси билан ҳам янада қизиқарлироқ ва томошабоп ўтса ажаб эмас. "Бавария" ҳам, "Атлетико" ҳам ўз мухлислари учун чиройли футбол намойиш этишлари табиий. Бу баҳсда нисбатан "Бавария"га ғалаба қиймати муҳимроқ.


Азиз ўқувчилар, бугун бўладиган ўйинларда Сизнингча қайси жамоалар ғалаба қозонади? Тахминларингиз ва ўз фикрларингиз билан бемалол бўлишишингиз мумкин. Фақат одоб доирасида ва ҳақоратларсиз фикр қолдиришингизни сўраймиз.

Бугунги ўйинларда гол урадиган бешта футболчини номини тўғри топган биринчи юзерга "ДИЗАЙН" жамоасининг концертига чипта тақдим этилади.

Шарти шуки, сиз фақатгина бир маротаба бешта футболчини номини ёзишингиз мумкин ва уларнинг барчаси бугунги учрашувларда гол уришлари керак бўлади.


Гол урадиган футболчилар номини ёзаётганда фақатгина битта вариант, яъни биринчиси қабул қилинади.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика