ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
11 мар 02:50
Новости
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1
Голлар: 86 - Харви Барнс, 90+6 - Ламин Ямаль
"Ньюкасл": 32. Аарон Рамсдейл, 2. Киран Триппьер (21. Тино Ливраменто, 67'), 12. Малик Тшау, 3. Льюис Холл, 33. Дэн Бёрн, 8. Сандро Тонали, 7. Жоэлинтон, 41. Жейкоб Рэмси, 11. Харви Барнс (28. Жо Уиллок, 90+1'), 20. Энтони Эланга (37. Алекс Мёрфи, 67'), 18. Уильям Осула (10. Энтони Гордон, 67').
Захира: 1. Ник Поуп, 26. Жон Радди, 58. Эйдан Харрис, 4. Свен Ботман, 9. Йоан Висса, 23. Жейкоб Мёрфи, 27. Ник Вольтемаде, 62. Шон Нив.
"Барселона": 13. Жоан Гарсия, 18. Херард Мартин, 5. Пау Кубарси, 2. Жоау Канселу, 4. Рональд Араухо (42. Хави Эспарт, 89'), 10. Ламин Ямаль, 16. Фермин Лопес (7. Ферран Торрес, 89'), 11. Рафинья, 8. Педри (20. Дани Ольмо, 70'), 22. Марк Берналь (17. Марк Касадо, 73'), 9. Роберт Левандовски (14. Маркус Рашфорд, 70').
Захира: 25. Войцех Щенсны, 31. Диего Кочен, 24. Эрик Гарсия, 36. Альваро Кортес, 6. Гави, 28. Руни Баржи, 43. Томми Маркес.
Огоҳлантиришлар: 34 - Сандро Тонали, 68 - Жоау Канселу, 90+4 - Жо Уиллок
90+7. Ўйин якунланди.

90+6. ГОЛ! Ямаль пенальтини аниқ ижро этди!
90+5. Пенальти! "Ньюкасл" дарвозаси томон!
90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
89. Хўш, "Барса"дан қандай юриш кўрамиз энди?
87. Гол ВАР орқали кўриб чиқилди ва ҳисобланди.

86. ГОЛ! Барнс ҳисобни очди! Ҳаволатиб узатилган тўпни Харви дарвозага йўллаб, гол урди!
80. Қарийб 15 дақиқалардан бери "Барса" ижросида бирорта хавфли вазият кўрмадик.
79. Яна хавфли вазият "Ньюкасю" ижросида. Бу сафар ҳам узатмалардан сўнг бурчак зарбаси амалга ошириладиган бўлди.
76. Яна мезбонлар олдинга ўтмоқда, ҳужумлар хавфли тус олаётганидан "гол ҳиди" келмоқда дейиш мумкин.

74. "Ньюкасл" гол урди, аммо бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат борлиги маълум бўлди. Тўпни дарвозага Ливраменто киритганди.
69. Мёрфи жуда қулай вазиятдан зарба берди, бироқ бу ноаниқ кетди.
66. Ҳужум навбати "Барса"дан. Левандовскининг зарбаси ноаниқ бўлди.
66. Тоналидан кетма-кет иккита зарба, аммо иккиси ҳам дарвозага аниқ бормади.
63. Биринчи бўлимда бўлгани каби экс-маълумот: айни вақтда "Бавария" 4:0, "Атлетико" эса 5:1 ҳисобида рақибини ютмоқда.
62. Араухонинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
59. Нечанчидир марта Элангага тўп келиб тушди ва яна паси ўхшамади.
58. Барнснинг дарвозага йўллаган зарбаси аниқ бўлди, бу сафар ҳам тўпни Жоан ушлаб олди.
57. Эланга катта тезликда олдинга ўтди, ёриб кирди, аммо марказга узатилган паси жуда содда бўлди ва тўпни Гарсия ушлаб олди.
56. Осуланинг зарбаси ноаниқ бўлди.
55. Ўйин темпи юқори эмас, баҳс асосан майдон марказида ўтмоқда.
50. Эланганинг дарвоза томон йўллаган зарбаси аниқ бўлмади.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
Ўйиннинг дастлабки бўлими статистикаси:
Тўп назорати - 44% - 56%
Дарвоза томон зарбалар - 5 - 5
Аниқ зарбалар - 2 - 1
Узатмалар аниқлиги - 80% - 83%
Бурчак зарбалари - 6 - 3
45+1. Биринчи бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
39. Яна бир пас бўлди Элангадан, бироқ тўпни дарвоза томон йўллайдиган футболчи топилмади.
36. Ферминнинг дарвоза томон берган зарбаси кучли бўлди, аммо тўпни дарвозабон ушлаб олди.
27. Яхши вазият "Ньюкасл"да! Эланганинг ҳаволатиб берган узатмасини Осула дарвозага йўллади, ноаниқ бўлди.
25. Ушбу учрашув билан бирга бошланган "Аталанта" - "Бавария" ҳамда "Атлетико Мадрид" - "Тоттенҳэм" учрашувларида аллақачон учтадан гол урилди. Аниқроғи, "Бавария" ва "Атлетико" рақиблари дарвозасига учтадан тўп киритишди.

23. Ямалнинг ўнгдан берган зарбасини Рамсдейл қайтарди.
21. Сал қолса Бёрн ўз дарвозасига тўпни киритиб қўйиши мумкин эди...
20. Энди каталонияликлар секин-аста тўп назоратини ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда.
16. Хавфли вазият! Эланганинг зарбасини Гарсия қайтарди!
10. Эланга ҳаволатиб узатилган тўпни жарима майдончаси жарима майдончаси томон буриб юборди, бу сафар Жоан Гарсия ушлаб олди.
8. Яна мезбонлар ҳужумда. Бу сафар зарбани Барнс берди, аммо тўп дарвозага аниқ бормади.
6. Осула катта тезликда олдинга ўтди, аммо у дарвоза томон якуний зарбани бера олмади.
3. Илк дақиқаларда темп юқори. "Ньюкасл" фаоллик кўрсатмоқда. "Барселона" жарима майдончаси ичида хавфли вазиятлар сони ошмоқда.
1. Ўйин бошланди!
- Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни "Ньюкасл" — "Барселона" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии