RU

Последние новости

09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  0 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  2 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  3 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  2 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  2 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  8 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  3

ЕЧЛ. "Ливерпуль"ни "Бавария" ҳам тўхтата олмади Новости

ЕЧЛ. "Ливерпуль"ни "Бавария" ҳам тўхтата олмади

ЕЧЛнинг 1/8 финали доирасидаги "Бавария" - "Ливерпуль" учрашуви якунланди.

Баҳснинг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг:

 Бавария – Ливерпуль 1:3

“Альянц-Арена”

Гол: Мане (26, 0:1), Матип (39-автогол, 1:1), Ван Дейк (69, 1:2), Мане (84, 1:3)

Бавария – Нойер, Зюле, Алаба, Рафинья, Хуммельс, Мартинес (Горецка, 72), Алькантара, Хамес (Саншеш, 79), Гнабри, Рибери (Коман, 62), Левандовски.

Ливерпуль –  Алиссон, Матип, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Милнер (Лаллана, 87), Хендерсон (Фабиньо, 13), Вейналдум, Мане, Салох, Фирмино (Орижи, 83).

Биринчи ўйин - 0:0

Бавария

Жоэль Матип - 39'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур 1/8

14/03/2019, 01:00

3
:
1
Завершен

Ливерпуль

Садио Мане - 26', Вирджил ван Дейк - 69', Садио Мане - 84'

Стадион: Allianz Arena, 68145 зрителей

Главный судья: Даниэле Орсато

45'
90'
39'  Жоэль Матип
61'  Франк Рибери (Кингсли Коман)
65'  Тиаго Алькантара
72'  Хавьер Мартинес (Леон Горецка)
79'  Хамес Родригес (Ренату Саншеш)
83'  Ренату Саншеш
13'  Джордан Хендерсон (Фабиньо)
26'  Садио Мане
26'  Вирджил ван Дейк
43'  Фабиньо
63'  Жоэль Матип
69'  Вирджил ван Дейк
69'  Джеймс Милнер
83'  Роберто Фирмино (Дивок Ориги)
84'  Садио Мане
84'  Мохамед Салах
87'  Джеймс Милнер (Адам Лаллана)
90'  Эндрю Робертсон

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Учрашув якунланди! "Ливерпуль" АПЛнинг барча жамоалари каби турнирнинг 1/4 финалига йўлланма олди. "Бавария" жавоб ўйинида ўз устунлигидан фойдалана олмади.

90+1. Робертсон ҳам огоҳлантирилди.

Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. "Бавария"нинг хавфли ҳужуми тўхтатилди. Саншеш ўзининг ажойиб ҳаракатлари билан "Ливерпуль" жарима майдончаси ичига ёриб кирганди. Аммо мерсисадликлар ҳимоячилари ўз ўрнида.

87. Ўзгариш. Милнер ўрнига Лаллана.

84. ГОООООООООЛЛЛ!!!! МАНЕЕЕ!!! Дубль ва нуқта! Масала ҳал, 1:3! АПЛнинг барча жамоалари 1/4 финалда!

84. Вийналдумга қарши қўпол ўйнагани учун Саншеш огоҳлантирилди.

83. Ўзгариш. Фирмино ўрнига Орижи.

80. Фирминонинг зарбасини Нойер қайтарди.

79. Ўзгариш. Хамес ўрнига Саншеш.

75. Тошкентда Ер қаттиқ силкиниб қўйган вақтда "Ливерпуль" учинчисини уриши мумкин эди. Голга чанқоқ Салоҳ Нойер билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Аммо у ўзидан-да қулай вазиятда турган Манени кўрмади. Оқибатда ҳимоячи ва дарвозабон вазиятни юмшатди.

72. Ўзгариш. Мартинес ўрнига Горецка.

71. "Ливерпуль" жуда ҳотиржам ўйнамоқда. Кетма кет ҳужумлар. "Бавария" эса ўзини йўқотиб қўйган.

69. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! Бурчакдан оширилган тўпга Ван Дейк боши билан зарба берди ва жамоасининг 1/4 финалга чиқиш имкониятларини ошириб юборган гол муаллифига айланди, 1:2!

65. Алькантара рақиби Вийналдумнинг ортидан чалиб йиқитди ва сариқ билан жазоланди.

63. Левандовскини йиқитгани учун Матипга сариқ.

62. Ўзгариш. Рибери ўрнига Коман.

61. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТ!! Ўнг қанотдан узатилган тўпга Левандовски тега олмади. Тўп Алиссоннинг оёқлари орасидан ўтиб кетди. Ундан ўтган тўпга ҳам ҳеч ким етиб бора олмади.

57. Левандовскини йиқитиб "Бавария"нинг хавфли ҳужумини тўхтатгани учун Ван Дейкка сариқ карточка кўрсатилди.

50. ЗАРБААААА!!! Салоҳнинг кучли ва хавфли зарбасини Нойер қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди Танаффус.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. УХХХХХХ!!! Левандовски дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва уни алдаб ўтди. Аммо унинг гол киритишига масофа етмади.

43. Хамесни йиқитгани учун Фабиньо огоҳлантирилди.

39. ГООООООООООЛЛЛ!!! Матип ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди (ўзи билмаган ҳолда албатта).

34. ЗАРБААААА!!! Робертсоннинг зарбасини Нойер қайтарди. Учрашувдаги илк бурчак зарбасидан фойда чиқарилмади.

33. Ўйин сурати анчагина юқори. Бироқ зарбалар йўқ ((

30. Левандовскининг зарбасини Алиссон ушлаб олди.

27. ГОООООООЛЛЛЛЛЛ!!!! МАНЕЕЕЕЕЕ!!!! Ҳужумчи рақиб ҳимоячилари ва дарвозабонининг кичик хатолари комплексидан унумли фойдаланди. 

25. Ниҳоят... Илк хавфли зарба. Фирминонинг берган хавфли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

Учрашувнинг дастлабки 20 дақиқасида ҳеч қандай вазият юзага келмади.

13. "Ливерпуль"да йўқотиш. Хендерсон жароҳати сабабли алмаштирилди. Унинг ўрнини Фабиньо тўлдирди.

11. Левандовски "Ливерпуль" жарима майдончасида йиқитилди. Аммо ҳакам бу вазиятда ҳужумчи ўзи йиқилди деб ҳисоблади ва пенальти белгиламади.

9 - Алькантаранинг зарбасига аниқлик етишмади.

1 - Учрашув бошланди!

Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика