ЕЧЛ ҳамда Европа Лигасининг ҳал қилувчи баҳслари ўзгача форматда ўтиши мумкин
15 мар 2020 16:30
Новости
ЕЧЛ ҳамда Европа Лигасининг ҳал қилувчи баҳслари ўзгача форматда ўтиши мумкин
Коронавирус пандемияси сабаб ЕЧЛ ва Европа Лигаси баҳслари қолдирилган эди.
УЕФА бош котиби Жоржио Маркетти мазкур турнирларнинг ҳал қилувчи баҳсларини баскетбол бўйича Евролиганинг “тўртлик финали” каби ўтказишни таклиф қилмоқда.
Мазкур форматда ярим финал баҳслари битта ўйиндан иборат бўлади ва улар нейтрал майдонда ўтказилади ҳамда ғолиб номи ҳам кейинроқ шу ерда аниқланади.
Хулоса қилиб, ярим финал ва финал босқичи ўйинлари учун тахминан бир ҳафта вақт кетади. Маркетти бу таклифини 17 март куни бўлиб ўтадиган ташкилот йиғилишида тақдим қилмоқчи.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии