RU

Последние новости

00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  0 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  0 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  1 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  6 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0

ЕЧЛ. "Барселона" осон ўтмаган ўйинда Киевнинг "Динамо" жамоасини мағлуб этди Новости

ЕЧЛ. "Барселона" осон ўтмаган ўйинда Киевнинг "Динамо" жамоасини мағлуб этди

ЕЧЛ 3-тур доирасида "Барселона" ва Киевнинг "Динамо" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

"Барселона" - "Динамо" (Киев) 2:1 

Голлар: Лионель Месси (5, п), Жерар Пике (65) - Циганков (75)

"Барселона": тер Штеген, Альба, Пике, Дест, Пьянич, де Йонг, Педри, Бускетс, Фати, Гризманн, Месси.

"Динамо" (Киев): Нешерет, Забарный, Шабанов, Кендзера, Попов, Шепелев, Андриевский, Циганков, Буяльский, Родригеш, Супряга.


Барселона

Лионель Месси - 5', Жерар Пике - 65'

Лига Чемпионов - группа G . Тур 3

05/11/2020, 01:00

1
:
2
Завершен

Динамо Киев

Виктор Цыганков - 75'

Стадион: Camp Nou, 0 зрителей

Главный судья: Michael Oliver

45'
90'
5'  Лионель Месси
60'  Миралем Пьянич (Серхи Роберто)
60'  Антуан Гризманн (Усман Дембеле)
65'  Жерар Пике
65'  Ансу Фати
74'  Серхио Бускетс (Клеман Лангле)
74'  Ансу Фати (Франсишку Тринкан)
83'  Педри (Карлес Аленья)
70'  Виталий Буяльский
71'  Владислав Супряга (Беньямин Вербич)
71'  Жерсон Родригеш (Карлос Де Пена)
75'  Виктор Цыганков
75'  Беньямин Вербич
86'  Виталий Буяльский (Богдан Леднев)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ


90. Ҳакам иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди.

88. "Динамо" ҳисобни тенглаштириш учун олдинга интилмоқда ва тўпга эгалик қилмоқда.

83. "Барса" ярим ҳимоячиси Педри майдонни тарк этди, унинг ўрнига Карлес Аленья туширилди.

80. Нешерет!!! Дембеле бу сафар узоқдан зарба бериб кўрди, аммо киевликлар посбони сейв ижро этди.

75. ГОООЛ! Циганков ҳисобни қисқартирди. Рақибнинг зарбасидан сўнг тер Штеген тўпни ноқулай тарзда қайтарди ва Циганков бу вазиятдан фойдаланди.

74. "Барса"да ўзгариш: Лангле Бускетсни алмаштирди.

70. "Динамо" футболчиси Буяльский Бускетсга нисбатан қоидани бузгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

67. Яна "Динамо" футболчиси бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, аммо Циганковнинг зарбасини Марк-Андре қайтарди.

65. ГОООООЛ! Пике ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди, у Фатининг пасидан сўнг жарима майдонча ичидан боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

64. Яна ва яна Нешерет. Бу сафар Роберто боши билан "Динамо" дарвозаси томон зарба бериб кўрганди.

60. "Барса"да бир йўла икки ўзгариш: Роберто - Пьянич, Дембеле - Гризманн.

58. Нешреееееет! У Мессининг ажойиб "тўққизлик" зарбасини қайтариб қолди.

57. Жарима майдончаси яқинида стандарт вазият юзага келди. Тўп олдида Лео Месси.

53. Тер Штеген яна бирга-бир вазиятда "Барселона"ни голдан қутқармоқда, бу сафар Супряга вазиятдан фойдалана олмади.

52. Темп баланд эмас. "Барса" ўйинга бор кучини бермаяпти, аммо тўпга эгалик қилмоқда.

47. "Динамо" ҳисобни тенглаштирган эди. Аммо, бурчак зарбасидан оширилган тўп майдонни ҳавода тарк этиб, сўнгра меҳмонлар ўйинчисига келиб тушганди.

46. Тер Штеген! Циганков "Барселона" дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетганди, аммо посбон ажойиб сейв ижро этди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ


45. Ҳакам биринчи бўлимга вақт қўшиб бермади.

42. Яна Нешерет! У жарима майдончаси ичидан Педрининг зарбасини қайтариб юборди.

40. Ҳа, ўйин темпи бироз пасайди, "Барса" рақибга ўйнашга бермоқда.

35. Хавфли вазият! "Динамо" футболчиси "Барса" дарвозаси томон тўпни жарима майдончаси ичидан зарба йўллади, аммо тер Штеген ажойиб сейв ижро этди.

34. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик ҳам кутилганидек "Барса"да: 67% - 33%

28. Киевликлар ҳам сал бўлса ҳам ҳимоядан чиқиб ҳужумлар уюштиришга уринишмоқда.

23. Зарбалар бўйича "Барса" яққол устун: 8-0

18. Нешеретдан навбатдаги сейв. У бу сафар Леонинг ажойиб зарбасини қайтариб қолди.

14. Фати! Испаниялик футболчи жарима майдончаси ичида рақибларини алдаб зарба берганди, аммо киевликлар посбони Нешерет тўпни қайтарди.

10. "Барселона" бугун йирик ҳисобда ғалаба қозонадиганга ўхшамоқда, аммо бу футбол. Вазият ҳар қандай вазиятда ўзгариб кетиши мумкин.

7. Гризманн!! Фатининг ажойиб пасидан сўнг Антуан қулай имкониятдан гол ура олмади.

7Каталонияликлар иккинчи голни уришлари мумкин эди, тўп тўсинга тегиб қайтди.

5. ГОООООЛЛЛ! Лео Месси 11 метрли нуқтадан гол урди!

5. Пенальти! Мессини меҳмонлар қўполлик билан тўхтатиб қолишди.

4. Зарба!!! Ансу Фати қанотдан бир футболчини алдаб кириб бориб, Гризманнга тўпни оширган эди, аммо франциялик футболчининг зарбасини киевликлар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

1. Ўйин бошланди!

- Барчага салом! Тез орада Европа Чемпионлар Лигаси 3-тур доирасидаги "Барселона" - "Динамо" ўйини бошланади ва бу баҳсни сизлар билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика