RU

Последние новости

17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  11 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  2 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  0 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  0 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  8 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  5 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  5 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  10 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  13 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12

ЕЧЛ, 5-тур. "B" гуруҳи. "Базель" - "Реал", "Лудогорец" - "Ливерпуль" Новости

ЕЧЛ, 5-тур. "B" гуруҳи. "Базель" - "Реал", "Лудогорец" - "Ливерпуль"

Бугун Европа чемпионлар лигасининг "B" гурҳида 5-тур учрашувлари давом эттирилади.
Чемпионлар лигасининг "B" гуруҳидаги вазият ҳам бироз чигал кўриниш олган. Шубҳасиз ушбу квартетда Мадриднинг "Реал" клуби фаворит. Карло Анчелотти шогирдлари ўтган турдаёқ асосий вазифаларини ҳал этишган эди. Энди улар шунчаки клуб обрўси ва мусобақа нуфузи учун муваффақиятли тўп суришга интилишади.
Бу гуруҳда шунингдек яна "Базель", "Ливерпуль" ва "Лудогорец" жамоалари "Реал" билан бирга плей-оффга йўлланма олиш учун курашишмоқда. Ҳозира "Базель"нинг имкониятлари "Ливерпуль" ва "Лудогорец"никидан яхшироқ бўлиб турибди.
Ушбу турда Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби "Реал" жамоаси Швейцарияга сафар қилади. Улар "Базель" билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олишади. Бу ўйинда ғалаба кўпроқ мезбонлар учун муҳимроқ ва керакли. лекин Карло Анчелотти шогирдларини осонликча таслим этиш анчагина қийин масала. Бу баҳсда "Реал" ўзининг асосий таркибидаги бир неча футболчиларига дам бериши ҳам мумкин. Бу эса "Базель"га қўшимча имконият бериши мумкин.
Гуруҳдаги иккинчи учрашув "Лудогорец" ҳамда "Ливерпуль" жамоалари ўртасида кечади. Бу ўйиндан сўнг қайсидир жамоа расман кейинги босқичга йўл олиш имкониятини йўқотиши ҳақиқатга яқинроқ. Агарда "Реал" "Базель"ни ютиб, "Лудогорец" ва "Ливерпуль" ўзаро дуранг натижасини қайд этишсагина барча жамоалар сўнгги тур олдидан ўз имкониятларини сақлаб қолишлари мумкин бўлади. Брендан Рожерс бошчилигидаги "Ливерпуль" жамоасининг ички чемпионат сингари чемпионалар лигасида ҳам ишлари юришмаяпти. Улар учун бугунги беллашув мисоли финал сингари жуда бўлиши аниқ.

"B" гуруҳи.


"Базель" - "Реал" (00:45, "НТВ ПЛЮС Футбол3")

"Якоб Парк".

Бош ҳакам
: Милорад Мажич (Словакия)


"Лудогорец" - "Ливерпуль" (00:45, "НТВ ПЛЮС Спорт Плюс")

"Васил Левски".

Бош ҳакам
: Антонио Матеу (Испания)



4-турдан кейинги ҳолат
#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Real Madrid440011 - 2912
2Basel42026 - 606
3Liverpool41032 - 6-43
4PFC Ludogorets Razgrad41033 - 8-53

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика