Дунёнинг энг қари футболчиси 51 ёшга тўлди
27 фев 2018 17:43
Новости
Дунёнинг энг қари футболчиси 51 ёшга тўлди
Япониянинг "Йокогама" жамоаси ҳужумчиси Казуйоши Миура бугун 51 ёшга тўлди.
Форвард ўзининг 33-мавсумига тайёрланмоқда. Ўтган мавсумда у Япония чемпионатида 12 ўйинда 1та гол уришга эришди.
Казуйоши 1986 йилда фаолиятини бошлаган. Фаолияти давомида "Сантос", "Коритибу", "Палмейрас", "Женоа", Загребнинг "Динамо" каби клублар таркибида ҳаракат қилган. 2000 йилда миллий термада сўнгги учрашувини ўтказган.

Қизиғи, Казуйоши Япония терма жамоасидаги фаолияти давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозасига 4та гол урган.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии