RU

Последние новости

08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  8 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  41 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  20 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  8 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5

Дунёдаги энг қадимий 10 та клуб Новости

Дунёдаги энг қадимий 10 та клуб

Футбол дунёдаги энг қадимги спорт турларидан бири бўлса ҳам, бундай даражага етишида ушбу бетакрор ўйин тарихига ўз ҳиссасини қўшган сон-саноқсиз тарихий клубларга боғлиқ.

Шу боис ҳозирда мавжуд дунёнинг энг қадимги 10 та футбол клубини ёдга олишни лозим топдик. Ҳатто Англиянинг бугунги кундаги энг қиммат футболчиси ушбу клублардан бирида тўп тепган.


10. "Wrexham FC", 1864


Уэльс клуби дунёдаги энг қадимий клублардан биридир.

"Аждарлар" 1864 йилда ташкил топган бўлиб, асосан ўртоқлик ўйинлари ва маҳаллий турнирларда қатнашган. Ҳозирда Англия Миллий лигасида иштирок этади. 


9. "Royal Engineers Association FC", 1863


Қироллик муҳандислар ассоциациясини профессионал клуб деб аташ мумкин бўлмас, лекин ўйинчилар ўз жамоаси билан фахрланади.

"Ҳарбийлар" лақабли клуб 1863 йилда майор Френсис Мариндин томонидан тузилган ва жамоа комбинацион ўйинни афзал кўради. 


8. "Civil Service FC", 1863


Давлат хизматчилари жамоаси 1863 йилда ташкил топган ва Англия ФАни ташкил этган 11 та клуб қаторига кирган.

Лондон клуби ҳозирда Жанубий ҳаваскорлар лигасида ўйнайди. Илгари жамоа футбол ва регби билан фаолият олиб борган бўлса, кейинроқ фақатгина футбол билан машғул бўлган.

Клуб 2013 йилда Букингем саройида ФАнинг 150 йиллигини нишонлаш учун фахрий учрашув ўтказган.


7. "Stoke City FC", 1863


"Кулоллар" 1863 йилда ташкил топган энг қадимги Премьер-лига клубларидан биридир.

"Сток Сити" махсус мактаб-интернат аъзолари томонидан ташкил этилган ва дастлаб "Сток Рамблерс" деб номланган, кейинчалик 1928 йилда унинг номи "Сток Сити"га ўзгартирилган.

Клуб ҳозирда 1997 йилда фойдаланишга топширилган "bet365" стадионида ўйнайди.


6. "Notts County", 1862


Ноттс округига қарашли клуб 1862 йилда ташкил этилган. Жамоа ҳозиргача 4750 дан ортиқ ўйин ўтказган, бу бошқа инглиз клубларига қараганда кўпроқ. Ҳатто таркибда ҳозирда Англиянинг барча даврлардаги энг қиммат футболчиси Жек Грилиш (2013/14 йилги мавсум) тўп тепган!


5. "Cray Wanderers FC", 1860


"Cray Wanderers FC" Лондон футбол клуби ҳисобланади.

Жамоа 1860 йилда ташкил этилган ва Лондондаги энг қадимги клуб ҳисобланади.

"Cray Wanderers FC" тахминан 5000 кишини ўз бағригасиғдира оладиган "Hayes Lane" стадионида тўп тепади ва улкан мухлислар базасига эга. Клуб ҳозирда Истмиан Лигаси Премьер-дивизионида ўйнайди.


4. "Hallam FC", 1860


Шеффилдда жойлашган клуб 1860 йилда ташкил топган ва ҳозирда Шимолий графликлар Шарқий Лигаси Биринчи дивизионида ўйнамоқда.

"Hallam FC" Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг қадимги футбол стадиони сифатида эътироф этилган "Sandygate Road"да тўп тепади.


3. "Lima CFC", 1859


Ажабланарли туюлиши мумкин, бироқ 1859 йилда ташкил топган Перудаги кичик жамоа дунёдаги энг қадимги клублардан бири ҳисобланади.

"Lima CFC" ҳам футбол, ҳам крикет спорт турига ихтисослашган бўлиб, футбол жамоаси ҳозирда Сан-Исидро туманининг маҳаллий лигасида ўйнайди.

Клубни инглиз муҳожирлари ташкил этгани тахмин қилинмоқда. Гарчи клуб мавқеига эга бўлмаса-да, бой тарихга эга.


2. "Cambridge University AFC", 1857


АҚШда жойлашган клуб 1857 йилда ташкил топган, бироқ университет расмийлари клуб ушбу санадан бир йил илгари ташкил топган дея даъво қилишмоқда.

Кембриж университети ассоциацияси футбол клуби Феннер майдонлари номи билан ҳам довруғ қозонган "Гренж Роад" стадионида ўйнайди. Майдон атиги 1000 кишини ўз бағрига сиғдира олади.


1. "Sheffield FC" – 1857


"Шеффилд ФК" дунёдаги энг қадимги футбол клуби бўлиб, маҳаллий мухлислар бундан жуда фахрланадилар.

Клуб ҳозирда Шимолий Премьер-лиганинг Жанубий Биринчи дивизионида ўйнамоқда.

"Шеффилд" жамоаси 1857 йил 24 октябрда маҳаллий крикетчилар томонидан асос солинган. Клуб ҳозирда 2000 дан ортиқ кишини сиғдира оладиган "Coach and Horses Ground"да ўз учрашувларини ўтказади.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика