RU

Последние новости

12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  0 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  8 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  13 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  14 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  5 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  9 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  13 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  16 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  7 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  16 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  2

Дубайнинг “Ал-Аҳли” клуби кейинги пайтда ғалабани ёддан чиқариб қўйди Новости

Дубайнинг “Ал-Аҳли” клуби кейинги пайтда ғалабани ёддан чиқариб қўйди

“Насаф”нинг ОЧЛдаги рақибларидан бири Дубайнинг “Ал-Аҳли” жамоасининг кейинги пайтларда омади юришмаяпти.
Жамоа БАА Про Лигасининг 14-турида сўнгги марта ғалаба қозонган эди. Улар 4 февраль куни ўз майдонларида “Шаржа” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этишиб, шундан сўнг ғалаба нималигини унутиб қўйишди.

15-турда “Ал-Шабаб” жамоасидан 1:0 ҳисобида, 16-турда ўз майдонида “Ал-Васл”дан йирик 4:0 ҳисобида мағлубият аламини тортишган дубайликлар 19 февраль куни БАА Пролигаси 17-турида “Ажман” жамоаси билан сафарда муроса йўлини танлашди, учрашувда голсиз дуранг қайд этилди.

Жамоага яқинда 9 миллион еврога харид қилинган, “Милан” ва “Манчестер Сити” таклифларини рад этган бразилиялик легионер Эвертон Рибейро ҳам рақиблар дарвозасига йўл топа олмаяпти.

Бу натижалар албатта клуб раҳбариятини қониқтирмаслиги турган гап, энди руминиялик мутахасис Козмин истеъфога чиқарилса ҳам ажаб эмас. Зеро араб мамлакатларида мураббий алмаштириш ҳеч нарса турмайди.

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Козминга журанлистлар ҳам унинг истеъфоси тўғрисида савол беришган: Козмин: -Мен ҳозир истеъфо тўғрисида ўйлаётганим йўқ, балки Саудия Арабистонининг “Ал-АҲли” жамоаси билан ОЧЛда бўладиган ўйинимиз ҳақида ўйлаяпман”,- деб жавоб қайтарган.

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Аҳли” 25 февраль куни ОЧЛ-2015 доирасидаги илк учрашувни ўз майдонида Саудиянинг “Ал-Аҳли” жамоасига қарши ўтказади.


Диққат! FIFA.UZ сайтида ОЧЛ гуруҳ босқичи учун жамоа тузиб мусобақанинг расмий тўпини ютиб олиш мумкин! Жамоа тузишга ўтиш.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика