Довбик жароҳат сабаб Украина терма жамоасидан Римга қайтди, "Рома" Шомуродовни кейинги ўйинга қўйиши мумкин
07 сен 2024 20:48
Новости
Довбик жароҳат сабаб Украина терма жамоасидан Римга қайтди, "Рома" Шомуродовни кейинги ўйинга қўйиши мумкин
"Рома" Артём Довбикнинг сўнгги жароҳатини ўрганмоқда.
Украиналик ҳужумчи сон мушагидаги давомли оғриқ сабаб терма жамоадан қайтишга мажбур бўлди.
Довбик жароҳатни "Рома"нинг "Ювентус"га қарши ўйинида олган ва шунга қарамай Миллатлар лигаси ўйинлари олдидан Украина терма жамоаси ихтиёрига йўл олганди. Якунда ҳужумчи жароҳатни тиклашда давом этиш учун "Рома"га қайтиб келди.
"Жаллоросси" Довбикни халқаро танаффусдан кейинги "Женоа"га қарши баҳсга қадар қайтармоқчи. II Messaggero'нинг хабар беришича, клуб керак бўлиши мумкинлиги сабаб Элдор Шомуродовни асосий таркибга қўйишни ўйламоқда.
Де Росси шунингдек Пауло Дибаладан "тўққизлик"да фойдаланиши мумкин.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии