RU

Последние новости

01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  0 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  2 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  6 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  12 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  2 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  19 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  464 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0

Достонбек Тошматов: “Олий лига жамоаларидан таклиф тушса, ўйлаб кўриб ўтаман” Новости

Достонбек Тошматов: “Олий лига жамоаларидан таклиф тушса, ўйлаб кўриб ўтаман”

Эртага Ўзбекистон Биринчилиги иккинчи давра 32-тур доирасидаги “Зомин”-“Орол” учрашуви бўлиб ўтади, учрашувданолдин мезмонлар ҳужумчисидан ўйин ҳақида фикри билан қизиқдик.

-   “Орол” жамоаси қарши қандай тайёргарлик кўраяпсизлар?
-   Рақибимизга қарши “Хоразм”га қандай тайёргарлик кўрган бўлсак шундай давом эттираяпмиз. Мақсад рақибимизни мағлуб этиб, мухлисларимизни ҳурсанд қилишдир. Чунки биз мухлислар учун майдонга тушамиз.

-   Охирги икки турдан бери рақиблар дарвозасини ишғол қилмоқдасиз. Нима деб ўйлайсиз “Орол” жамоасига ҳам гол ура оласизми?
-   Ҳужумчини майдонга тушишдан асосий мақсади – рақиблар дарвозасини ишғол қилиб, жамоа ғалабасини таъминлаш. Шундай экан, ҳар сафар майдонга тушганимда гол уруб жамоанинг ғалабасини таъминлашга харакат қиламан. “Орол”га ҳам гол уруш ниятим бор.

-   Сиз бир неча йиллардан буён “Зомин” жамоасининг асосий таркиб ҳужумчиси ҳисобланасиз. Ўткан йилги мавсумда 20 тадан ошиқ гол ургансиз. Мавсум сўнгига қадар ўткан йилги натижани такрорлай оласизми?
-   Ха ўткан йилги мусобақада 20 тадан ошиқ гол ургандим. Бу йилги мавсумда ҳам агар мураббийлар менга асосий таркибда ўйнаш учун имкон беришса, ўткан йил натижадан ҳам яхшироқ натижа қилишга ҳаракат қиламан.

-   Сир бўлмаса ҳозиргача неча маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилдингиз?
-   Бу ҳозирча сир бўла қолсин. Лекин мусобақа сўнгига қадар ҳаммасини билиб оласиз. Чунки олдинда яна 7 та тур ўйинлари бор.

-   Нима деб ўйлайсиз, кейинги йилги Олий лигага Биринчи лигадан қайси жамоа тўғридан-тўғри йўлланма олади?
-   “Динамо” жамоаси. Чунки бу жамоа ҳозирги кундаги Биринчи лиганинг энг кучли жамоасидир.   

-   Кейинги йилги мавсумда, Олий лига жамоасидан таклиф тушса, бошқа жамоага ўтиш ният борми?
-   Ха албатта. Агар Олий лига жамоаларидан таклиф тушса, ўйлаб кўриб ўтаман.

Акмал Рахматуллаев суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика