RU

Последние новости

10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  0 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  37 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  14 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  29 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  8 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3

Достон Турсунов: “Нефтчи” янада кучли ўйин намойиш этади” Новости

Достон Турсунов: “Нефтчи” янада кучли ўйин намойиш этади”

Тошкентда бўлиб ўтган "Бунёдкор" - "Нефтчи" баҳсидан сўнг фарғоналиклар ҳимоячиси Достонбек Турсунов клуб расмий сайти учун интервью бериб ўтди.

Ҳимоячи тошкентликларга қарши беллашув борасида гапирар экан, яқин кунларда бошланадиган иккинчи даврадаги мақсад ва вазифаларга ҳам тўхталиб ўтди.

– “Бунёдкор”га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида яхши ҳаракатландик“,-деб гап бошлади Турсунов.  Афсуски, тўлиқ ўйин давомида мана шундай бўлмади. Хатолар кузатилди. Голлар рақибни кучли маҳорати ёки босими натижасида юзага келмади, балки ўзимизнинг  камчиликларимиз сабабли кетма-кет гол ўтказиб юбордик. Жамоа деярли янгиланган, шу боис илк баҳсда бир-биримизни тушуниш қийин бўлди. Бу вақтинча ҳолат. Секин-аста жамоа жипслашиб боради. Умуман олганда ўйин менга ёқди. Тошкентликларга етарли муаммо туғдира олдик, баҳсни назорат қилдик, кетма-кет хавфли ҳужумларни амалга оширдик. Очиғи, камида 3 гол уришимиз мумкин эди. Аммо вазиятлардан фойдалана олмаслик бизга кўп панд берди. Бу “Нефтчи”нинг энг яхши ўйини эмас. Биз ҳали чемпионат давомида янада кучлироқ футбол кўрсатамиз.

“Бунёдкор” жамоаси? Ҳа, улар ҳақида фикрим ижобий ҳисобланади. Лекин биздан яққол кучли жамоа эмас.

Маълум вақтдан сўнг яна “Нефтчи”га қайтдим. Бу жамоа мен учун жуда ҳам қадрдон саналади. Очиғи, Фарғонага қайтишим осон кечмади. Вадим Абрамов жамоасидан таклиф ҳар қандай футболчи учун ёқимли туюлса керак. Ўзимда ҳам “Нефтчи”дан ўйнаш учун хохиш бор эди. Ҳозир бизни турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнимиз умуман “Нефтчи”га мос эмас. Бу клуб ҳақида барча яхши билади. Бизни иккинчи давра кутмоқда. Вазиятни ўнглаш, жамоани 15-ўриндан олиб чиқиб кетиш учун бор кучимизни берамиз. Мавсум сўнггига бориб дастлабки олтитаталикда бўлишни истардик.

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика