RU

Последние новости

09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  0 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  2 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  4 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  15 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  2 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  8 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  1 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   9

Достон Турсунов: "Карлес Пуйолнинг ўйинларига ҳавас қилардим" Новости

Достон Турсунов: "Карлес Пуйолнинг ўйинларига ҳавас қилардим"

“Қўқон-1912” ҳимоячиси Достон Турсунов учун бу йилги мавсум олдингиларидан тубдан фарқ қилмоқда.

Қишда “Нефтчи”дан Қўқон клубига ўтган футболчи олий лигада мунтазам равишда ўйин амалиётига эга бўлиб бормоқда. Қўқонлик мухлислар талаб истагига кўра биз Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида Осиё ва Жаҳон чемпионатида, Олимпия терма жамоаси билан Қатардаги Осиё чемпионатида иштирок этиб келган ҳимоячи билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида туғилганман, - деб гап бошлади Достон Турсунов. Жуда кичкиналигимданоқ футболга ошно тутинганман. Ўртоқларим билан бирга стадиондан бери келмасдик.

- Футболга қандай кириб келгансиз?
- Мактаблар ўртасида футбол мусобқақаси бўлиб ўтган. Ўшанда мени Фарғона футбол интернатига таклиф қилишганди. Балки ўзимдан яхши таассурот қолдиргандирман, ким билади. Шундай қилиб интернатда ўқишни бошлаганман.

- Биринчи мураббий ким бўлган?
- Футболдаги биринчи мураббийларим Икром Собиров ва Тилло Мирзаев ҳисобланади. Айнан шу мураббийлар мени футболчи бўлиб етишишимда ўзларининг катта хиссаларини қўшишган.


- Интернатда қайси кимлар билан бирга ўқигансиз?
- Кўп қобилиятли футболчилар билан бирга таҳсил олганман. Улар орасида Акром Комиловни айтишим мумкин. Акром 1996 йиллар сафида, мен 1995 йиллар сафида ўйнардим. Шундай бўлса ҳам кўп вақтимизни бирга ўтказардик.  

- Футболчиликни ҳимояда бошлаганмисиз?
- Кўчада ўйнаганимизда асосан ҳужумда ўйнаб гол уришга уринардим. Лекин интернатда мураббийлар ҳимояда ўйнатишган. Ўзимга ҳам ҳимояда ўйнаш ёқиб қолган. Рақибнинг ҳужумини қайтариш севимли машғулотим.

- Қайси пайт профессионал футболчи бўлганингизни ҳис қилгансиз?
- 17 ёшимда "Нефтчи" клубига борганман. Айнан ўшанда футболчи бўлганимни ҳис қила бошлаганман.

- "Нефтчи"га ким таклиф қилган?
- 2012 йилда "Нефтчи" мураббийларидан бири Асад Дўрмонов менга Фарғонанинг бош клубида ўйнашни таклиф қилганди. Мен ўйлаб ўтирмай бунга дарҳол рози бўлганман. Сабаби "Нефтчи" нафақат Ўзбекистонда балки Осиё ҳам ўз ўрнига эга бўлган клуб ҳисобланади.

- Лекин "Нефтчи"да асосан ёшлар лигасида ўйнадингиз...
- 2013 йилда "Нефтчи" жамоаси мени олий лигада ўйнаш учун рўйхатдан ўтказди. Икки йил давомида ёшлар лигасида ўз тажрибамни ошириб бордим. 2015 йил олий лиганинг 2-турида Тошкентда "Локомотив"га қарши ўйинда дебютимни нишонлаганман.

- Ҳозиргача қайси мураббийлар билан бирга ишлагансиз?
- Профессионал футболда Асад Дўрмонов, Сергей лушан, Равшан Ҳайдаров, Мурод Исмоилов каби тажрибали мураббийлар билан ишлашга улгурдим. Ҳарбир мураббийнинг ўз услуби бор. Олий лигада дебют қилишимга замин яратиб берган Мурод Исмоиловдан жуда ҳам миннатдорман.


- Қизиқ ҳолат ўтган йил ҳам Мурод Исмоилов қўл остида "Нефтчи"да ўйнадингиз. Лекин олий лигада иккита учрашувда майдонга тушдингиз. Бу йил ҳам Исмоилов қўл остида "Қўқон-1912" сафида олий лигада деярли барча ўйинларда иштирок этаяпсиз. Бунга нима сабаб?
- Тўғриси билмайман. Менимча "Нефтчи"да ҳимоя чизиғида рақобат жуда кучли эди. Бундан ташқари ўтган йил ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этгандим. Терма жамоа сафида йиғинларда қатнашганим учун клубда кам майдонга тушгандим. Бу йил эса "Қўқон-1912"да мураббий менга бошидан ишонч билдирди, шукурки ҳозиргача асосий таркибда ўйнаб келаяпман. Қўқонда ҳам рақобат жуда кучли, битта ўйинда хато қилсангиз захирада қолишингиз аниқ. Шу боис ҳар бир ўйинда имкон қадар бехато ўйнашга уринаяпман.

- “Қўқон-1912” жамоаси ҳақида нима дея оласиз?
- Ўтган йил олий лигага қайтган клуб биринчи йил элитада ўз ўрнига эга бўлиш учун ўйнади. Энди жамоа имкон қадар юқори ўринлар учун курашишни бошлайди. Раҳбарият футболчиларга ишонади ва биз яхши натижа кўрсатишимиз учун барча шароитларни яратиб бермоқда. Мухлисларимиз айни пайтда биздан бироз хафалар. Аммо кейинги ўйинларда ғолиб бўлиб уларни хурсанд қилишга уринамиз. Қўқонлик мухлислар жамоа юқори ўринларда юришига лойиқлар. Улар ҳар бир баҳсда келиб бизни қўллаб туришади.

- Ёшлигингизда қайси футболга ҳавас қилгансиз?
- Кичкиналигимдан испаниялик Карлес Пуйолнинг ўйинларини мириқиб томоша қилардим. "Барселона" сардори ҳар бир ўйинда жонини бериб ўйнарди. Ўзини ҳам рақибни ҳам аямас эди.

- Қайси футболчилар билан дўстсиз?
- Ўртоқларим жуда кўп. Футболчилардан Жавоҳир Сидиқов, Одил Ҳамробеков ва Жамшид Болтабоев билан яқинмиз.

- Бир йил олдин деярли шу пайтда Янги Зеландияда эдингиз. Ёшлар ўртасидаги мундиал Қанда ўтганди?
- Вақт жуда ҳам тез ўтаяпти, бир йил бўлибди. Янги Зеландиядаги Жаҳон чемпионати фаолиятимдаги энг муҳим мусобақалардан бири бўлган. Мураббийлар штаби менга ишонч билдириб мундиалга олиб боришгани учун миннатдорман. Деярли барча учрашувларда тўлиқ ўйнагандим. Фақат Австрия билан ўйинни сариқ карточкалар туфайли ўтказиб юборгандим холос. Ҳар бир учрашув алоҳида тарих десам янглишмайман. Сенегалдан чорак финалда учралган мағлубият ҳали ҳам алам қилади. Ўшанда ўйин бўйича рақибга умуман ютқазмагандик.



- Ёшлар лигасида ўйнаб кўрдингиз. Олимпия терма жамоаси сафида Қатардаги Осиё чемпионатига бордингиз. Энди навбат миллий термагами?
- Ҳар бир футболчи миллий терма жамоада ўйнашни орзу қилади. Ўз ватанинг бош жамоаси сафида майдонга тушиш бу умуман ўзгача ҳиссиёт. Лекин чақирув олиш учун ўз устимда ҳали жуда кўп ишлашим талаб этилади. Миллий термада мамлакатнинг энг кучли 11 нафар футболчиси ўйнайди. Шу боис меҳнат қилишда давом этаман.

- Кейинги ой Францияда Европа чемпионати бўлиб ўтади. Сиз қайси жамоага мухлислик қиласиз?
- Европа чемпионатида Испания терма жамоасига мухлислик қиламан. Испанлар 2008 ва 2012 йилги қитъа чемпионатида ғолиб чиқишди. Дель Боске жамоаси кетма-кет учинчи бор Европада тенгсиз бўлишларини кутаяпман.

- Мухлисларга айтар гапингиз...
- Футбол мухлисларига доим раҳмат айтиб келаман. Улар бизни қўллаб-қувватлаб туришларини сўрайман. Мухлисларимизнинг борларига шукур деб қоламан.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика