Достон Турсунов: "Навбаҳор"га қарши ўйинда икки очко йўқотдик"
05 июл 2022 22:42
Новости
Достон Турсунов: "Навбаҳор"га қарши ўйинда икки очко йўқотдик"
Coca Cola Суперлига 10-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Навбаҳор" қолдирилган беллашуви (1:1) бўлиб ўтди.
Ўйиндан сўнг, "Олимпик" футболчиси Достон Турсунов учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин ҳақидаги фикрингиз?
- Қийин ўйин бўлишини билардик. "Навбаҳор" биринчи ўринда кетмоқда. Биринчи голдан кейин ўзимизни йўқотиб қўйганимиз йўқ.
- Натижадан қониқдингизми?
- Йўқ. Икки очко йўқотдик деб ўйлайман. Бугун ғалаба қозонмоқчи эдик.

- Эндиги режалар қандай?
- Эртага ўринбосарлар ўртасидаги ўйин бор. Кейин бир ҳафта дам. Ундан сўнг эса яна йиғинлар бошланади.
- Даврон Ҳошимовга қарши ўйнадингиз. Бу қийин бўлмадими?
- Бу унчалик қийин бўлмади. Мен учун бу яхши тажриба бўлди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии